Андижон вилояти фермер хўжаликларига бириктирилган ер майдони
(2019 й.)
т/р
|
Қишлоқ туманлари
|
Фермерлар сони
|
Уларга бирикти
рилган ер майдони,
минг га
|
Ҳар бир фермерга тўғри келадиган ер майдони, га
|
1
|
Андижон
|
538
|
16,9
|
31,4
|
2
|
Асака
|
235
|
11,8
|
50,2
|
3
|
Балиқчи
|
439
|
20,5
|
46,7
|
4
|
Булоқбоши
|
254
|
8,6
|
33,8
|
5
|
Бўз
|
284
|
13,0
|
45,8
|
6
|
Жалолқудуқ
|
670
|
19,2
|
28,6
|
7
|
Избоскан
|
393
|
17,9
|
45,5
|
8
|
Марҳамат
|
467
|
15,0
|
32,1
|
9
|
Олтинкўл
|
317
|
12,7
|
40,1
|
10
|
Пахтаобод
|
755
|
17,0
|
22,5
|
11
|
Улуғнор
|
382
|
20,3
|
53,1
|
12
|
Хўжаобод
|
415
|
9,3
|
22,4
|
13
|
Шаҳрихон
|
334
|
17,8
|
53,3
|
14
|
Қўрғонтепа
|
692
|
24,1
|
34,8
|
|
Вилоят бўйича
|
6175
|
224,0
|
36,2
|
Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
Фермер хўжаликларининг шаклланиши ва ривожланиши мамлакатнинг турли минтақаларида табиий, ижтимоий-иқтисодий омилларга боғлиқ ҳолда турлича кечмоқда. Бинобарин, ушбу соҳанинг деярли барча кўрсаткичлари ҳудудий ҳусусиятлар касб этади. Республикада фермер хўжаликларининг сони 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, 101 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, унинг 24,7 фоизи ѐки ҳар 4 тадан биттаси Самарқанд ва Қашқадарѐ вилоятларида шаклланган. Бу борада Жиззах ва Фарғона вилоятларининг ҳам ўрни юқори, энг кам кўрсаткич эса, Навоий вилоятига (2519 та) тўғри келади. Мамлакат фермер хўжаликларига 5809,6 минг га ер бириктирилган бўлиб, ер кўлами жиҳатдан Бухоро, Қашқадарѐ, Сурхондарѐ вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси етакчилик қилади.
Фермер хўжаликлари учун ажратилган ер майдони мамлакатнинг бу тоифадаги жами ерларининг деярли ярмига тенг. Айни вақтда, энг оз рақамлар ҳудуди нисбатан кичик Андижон, Хоразм, Сирдарѐ ва майдон жиҳатдан йирик бўлсада, суғориладиган ер майдонлари кам бўлган (чўлли ҳудуд) Навоий вилоятларига тегишли.
Республика минтақаларида фермер хўжаликларининг ўртача ер майдони ҳудудларнинг географик хусусиятлари ва ихтисослашувига боғлиқ ҳолда турилича шаклланган. Бинобарин, бу кўрсаткич аҳолиси зич Фарғона водийси вилоятларида 30 гектаргача, Самарқанд, Тошкент ва Хоразмда 30-35 га, Бухоро ва Навоийда 35-40 га, Жиззах, Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида 40-45 га ҳамда Сирдарѐ вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 45 гектардан ортиқни ташкил этади
Фермер хўжаликларида меҳнат қилаѐтган ишчи ходимлар сони мамлакатда жами 1245,0 минг киши, бу хусусда сув ресурслари билан нисбатан яхши таъминланган ва шу асосда қишлоқ хўжалиги интенсив йўналишда ривожланиб бораѐтган Андижон, Фарғона, Сурхондарѐ ва Тошкент вилоятлари олдинда; уларда бир фермер хўжалигида ўртача 20 кишига яқин ишчи ходим фаолият кўрсатади. Ушбу кўрсаткич Хоразм, Бухоро ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам анча катта – 16-18 кишидан кўпроқ. Аксинча, Навоий ва Жиззах вилоятлари фермер хўжаликларида ўртача 6-9 кишидан хизмат қилади. Айтиш мумкинки, худди шу каби географик хусусиятлар деҳқон хўжаликларида ҳам кузатилади.
5- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |