Нуқталарнинг тўғрибурчакли координаталарини аниқлаш. Нуқталарнинг тўғрибурчакли координаталари координата тўри чизиқлари орқали аниқланади. Шунда, 1:10 000 ва ундан майда масштабли топографик карталар учун бу чизиқлар 1 км га мувофиқ оралиқлар орқали ўтказилади ва қийматлари ёзилади (бундай тўрлар километрли тўрлар дейилади).
Берилган нуқтанинг тўғри бурчакли координатасини аниқлаш учун аввал, ушбу нуқта ўрин олган квадратнинг жанубий - ғарбий бурчагининг координаталари метрда ифодаланиб аниқланади. Масалан, 26 - шаклдаги километр тўри ёзувлари бўйича кўриш мумкинки, 1 нуқта учун Хжан = 6 067 000 м ва Уғарб = 4 311000 м. Берилган нуқтадан квадратнинг жанубий ва ғарбий томонига перпендикулярлар туширилади ва уларнинг узунлиги карта ёки планнинг масштабида ўлчаниб, шунингдек х ва у координата орттирмалари ҳосил қилинади.
Тўғрибурчакли координаталар қуйидаги формулалар бўйича ҳисобланади
х1 = хжан + х,
у1 = уғарб + у. (4.4)
Мисол. Тўғрибурчакли координаталар орттирмалари х = 467 м, у = 542 м.
26 - шакл. Ўлчагич ва координатометр ёрдамида тўғри
бурчакли координаталарни аниқлаш
Унда, 26 - шакл ва (4.4) формула кўра
х1 = 6 067 000 + 467 = 6067 467 м,
у1 = 4 311 000 + 542 = 4 311 542 м.
Назорат берилган нуқтадан квадратнинг шимолий ва шарқий томонигача юқоридагидек орттирмаларни ўлчаш орқали амалга оширилади. Координаталарнинг такрорий қийматлари қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
Х1 = Хшим - Х,
Y1 = Yшарқ - Y. (4.5)
Агар фарқ 3М10-4 қийматидан ошмаса, унда якуний натижа учун арифметик ўртача қиймат олинади.
Орттирмаларни ўлчаш учун тиниқ асосда ясалган икки ўзаро перпендикуляр шкалалардан иборат, махсус координатометрлардан фойдаланиш мумкин (26 - шакл). Координатометр квадратга қўйилади, шунда чапдаги шкала квадратнинг абсцисса ўқининг ғарбий чизиғи билан бирлаштирилади, юқоридаги шкалани эса – нуқта билан, ва шкала бўйича орттирманинг қиймати саналади (миллиметрнинг ўнли бўлагигача). Шунда карта (план) масштабига мувофиқ бу қийматлар жойда метрда ифодаланади. Нуқталар координаталари (4.4) формула бўйича ҳисобланади. 26 - шаклга кўра, 2 нуқтанинг координатаси қуйидагига тенг
Х2 = 6 068 000 + 332 = 6 068 325 м,
Y2 = 4 312 000 + 428 = 4 312 400 м.
Стационар шароитларда кўп сонли аниқланадиган нуқталарнинг координаталарини ўлчаш учун, ҳисоблаш – ечимли мосламали ва бошқариш пультли автоматик электрон координатографаларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Бундай асбоб турли инженерлик масалаларни ечиш учун ўлчанган координаталар қийматларини бевосита қўллаш имкониятини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |