Геодезиядан 1-практикум



Download 13,03 Mb.
bet38/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Қўйилиш деб ҳар қандай берилган йўналиши бўйича қўшни горизонталлар орасида картадаги масофага айтилади (масалан, 30 - шакл, а) да АВ йўналишидаги масофа. Лекин кўпинча нишабликни жойдаги чизиқнинг энг катта қиялигининг йўналиши бўйича тасвирлаш талаб қилинади. Бунинг учун картада қўйилиш тиклиги – энг яқин қўшни горизонталлар орасидаги йўналиш бўйича, ушбу горизонталларга перпендикуляр масофа ўлчанади (масалан, 30, а - шаклда АВ йўналиши).

30 - шакл. Нишабликлар ва қиялик бурчакларини қўйилиш
графиклари бўйича аниқлаш


Нишабликларни аниқлаш учун график қўйилиши 30, б - шаклда кўрстилган. Графикнинг тўғри чизиқлари бўйича ихтиёрий оралиқлар орқали олдиндан ўрнатилган нишабликлар қийматлари (пастда ёзилган) нинг шкаласини ҳосил қиладиган нуқталар туширилган. Ушбу нуқталардан шкаланинг чизиғига перпендикулярлар туширилган бўлиб, улар узунлиги карта масштабида қуйидаги формула бўйича ҳисобланадиган қўйилишларга тенг
, (4.8)
бу ерда - қабул қилинган рельеф кесими баландлиги;
k - шкаланинг нуқталар сони.
Перпендикуляр учидан равон эгри ўтказилган.Нишабликни аниқлаш учун картанинг берилган бўлагида ўлчагич оралиғига қўйилиш (30, а – шаклга қаранг) ўрнатилади, кейин эса, уни графикка ўтказилиб нишаблик қиймати шкалага мувофиқ саналади.
Айнан шундай қилиб 30, в – шаклда тасвирланган график бўйича қиялик тиклиги аниқланади. Ушбу графикнинг қўйилишлари қиялик бурчаклар  нинг
берилган шкаласи учун қўйидаги формула бўйича ҳисобланади
.


Мустақил ечиш учун масалалар

  1. 1 нуқтадан 2 нуқтага қараб чизиқ нишаблиги ҳисоблансин, агарда

Н1=117, 5м ; Н2 =110,0м ; S1-2 = 187м.

  1. Масштаби 1:10 000, рельеф кесими баландлиги 2,5м картада

нишабликлар ва қиялик тиклигини(қиялик бурчагида) аниқлаш учун қўйилиш графиги тузилсин.

  1. Тузилган қўйилиш графиги бўйича максимал ва минимал қиялик

бурчаги картада берилган чизиқ кесмасининг йўналишида аниқлансин.

  1. 1 нуқтадан 2 нуқтага қараб нисбий баландлик ҳисоблансин, агарда

чизиқнинг нишаблиги = - 0,028 , горизонтал қўйилиши S1-2 = 332м.

  1. 1 нуқтадан 2 нуқтага қараб қиялик бурчак ҳисоблансин, агарда

=5м, S1-2 = 191м.
6. Рельеф кесими баландлигининг қуйидаги қийматлари: 2,5м; 1,0м; 2,0м; 0,5м учун нишаблиги 3% мувофиқ қўйилиш ҳисоблансин.
7. Масштаби 1:10 000, рельеф кесими баландлиги 2,5м ва 5м карталарда 1см га тенг қўйилиш учун қиялик тиклиги ҳисоблансин.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish