УНАБИ (
Zízíphus jujuba
)НИ
IN VITRO
ШАРОИТИДА КЎПАЙТИРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
Омаров С.А., Убайдуллаева Х.А., Рузибоев Х.С., Буриев З.Т.,
Абдурахмонов
И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй
s.omarov@genomics.uz
Маълумки, республикамизда боғдорчиликни ташкил қилишда, мевали
дарахт кўчатларини етиштиришда ва соҳани ривожлантиришда замонавий,
илғор технологиялар ва илмий-техника ютуқларидан кенг фойдаланиш
тобора оммалашиб бормоқда.
Биз ҳам соҳа ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш ва соҳани ривожлантириш
мақсадида, истиқболли, тиббиёт учун қимматбаҳо, мевали доривор ўсимлик -
Унаби (
Zízíphus jujuba
) ёки чилон жийда дарахти кўчатларини кўп
миқдорларда ва қисқа муддатларда
in vitro
усулида микроклонал кўпайтириш
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
172
орқали импорт ўрнини боса оладиган, қурғоқчиликка, юқори ҳароратларга,
совуққа чидамли ва тупроқ шароитларига талабчан бўлмаган, энг асосийси
турли вируслардан холи бўлган (стерилланган) истиқболли ўсимлик
сифатида кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқдик.
Унаби -
Rhamnaceае
оиласига мансуб бўлиб, 50 дан ортиқ тур, 400 дан
зиёд нав ва шаклларга эга бўлган, баландлиги 10-15 м га етадиган, 100
йилдан кўпроқ умр кўрадиган, -20-25ºС ҳароратга чидай оладиган дарахт
ўсимлигидир. Бир дона вояга етган дарахтнинг ҳосилдорлиги 50-60 кг ни
ташкил қилади ва ундаги С витамини миқдори 115% га етади. Ушбу
ўсимликнинг 1-2 йилдан ҳосилга кириши ва деярли ҳар йили ҳосил бериши
уни янада қимматли ўсимлик ҳисоблашга сабаб бўла олади.
Акад. М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик
илмий-тадқиқот институтидан Унаби дарахтлари қаламчалари олиб келинди
ва стериллаш ишларидан сўнг, 2000 дан зиёд меристема қисмлари кесиб
олиниб, лаборатория шароитида илдиз олдириш ҳамда шохлатиш мақсадида
махсус озуқа муҳитлари билан тўлдирилган 100 дан зиёд идишларга экилди.
Экилган қаламчаларнинг ривожланиш жараёни устидан доимий назорат
ўрнатилган бўлиб, инфекция тушган ва замбуруғлар билан зарарланган
қаламчалар ўз вақтида аниқланиб, тозалангандан сўнг янги озуқа
муҳитларига қайта экилади. Шохлаган қаламчалардан доимий равишда
меристема қисми кесиб олиниб, кўпайтириш учун экилади. Илдизлари
ривожланиб, кўчиришга тайёр бўлган қаламчалар махсус фитотронда
ўстириш учун аввалдан тайёрланган субстратга ўтказилади.
Қаламчаларни илдизлатиш билан биргаликда уларни шоҳлатиб,
кўпайтиришни тезлаштиришга ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, бу
борада лабораторияда озуқа муҳитларини янада оптималлаштириш устида
тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда.
Ҳулоса қилиб айтганда, ушбу технология ёрдамида мевали, манзарали
ва гулли ўсимликларнинг кўчатларини етиштириш учун кетадиган вақтни
қисқартириш, вируслардан холи бўлган буткул соғлом кўчатлар етиштириш
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
173
ва асосийси уларни миллионлаб нусҳаларда етиштириш имкониятлари
очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |