Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
93
Шунинг учун, мазкур мақолада ғўзанинг D
1
, D
5
, A
2
, AD
1
ва AD
2
геном
структурасига оид турлараро
([F
1
(G. thurberi Tod.
x
G.raimondii Ulbr)
x
G.
arboreum L.]
x
G.hirsutum
L.
ва
{[F
1
(G. thurberi Tod.
x
G.raimondii Ulbr)
x
G.
arboreum L.]
x
G.hirsutum L.}
x
G.barbadense L.)
дурагайлаш схемасида
яратилган мураккаб ва беккросс дурагайларнинг Ғ
1-8
авлодларида тезпишарлик
белгисининг шаклланиши ва ўзгарувчанлигини ўрганиш натижалари таҳлилига
қаратилди. Таққослаш учун андоза нав сифатида ўртапишар Наманган -77
навидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларига кўра мураккаб 4 ва 5 турлар иштирокида олинган
мураккаб ва
беккросс дурагайларнинг F
2
авлодидан бошлаб
ўсимликларининг
вегетация даври бўйича кўрсаткичлари F
1
авлод даражасига, ҳатто ота-она
шаклларига нисбатан тезпишарликни намоён қила бошлади.
Шунингдек,
турлараро мураккаб ва беккросс F
1
ва F
2
авлод дурагайларида тезпишарлик
белги
компонентлари
юзасидан
тузилган
вариацион
қаторларда
дурагайларнинг F
2
авлодидан бошлаб ажралиш жараёнинг кенг диопазонда
бўлиши ва дурагайлар орасидан кўплаб ижобий трансгрессив шаклларнинг
ажралиб чиққанлиги аниқланди. Бу эса белги бўйича танлов имкониятларини
ошириб, танловни мақсадли равишда олиб
бориш натижасида кейинги
авлодларда тезпишарлик белгисини яхшиланишини таъминлади. Яъни, F
3-4
мураккаб дурагай авлодларида 50% кўсаклар очилишигача бўлган даври,
комбинацияларга боғлиқ равишда, 10 – 12 кунгача бўлган тезпишарликни
намоён қилди. Олинган мураккаб дурагайларнинг юқори авлодларида
ғўзанинг маданий навлари иштирокида олинган дурагайларни 2 каррали
беккросс дурагайлаш орқали белги бўйича барқарорлашган
энг яхши
тезпишарлик кўрсатгичига эришилди. Кейинги авлодларда тезпишарлик
белгисининг барқарорлашиб бориши кузатилиб, вариацион қаторда
ўзгарувчанлик даражасини авлоддан-авлодга ўтган сари торайиши, яъни
барқарорлашиб бориши кузатилди. Белги бўйича
мураккаб дурагайларнинг
кўрсаткичлари F
7
-
8
авлодларига бориб, таққослаб ўрганилаётган назорат нави
ва ота-она намуналарига нисбатан сезиларли равишда ижобий бўлди.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
94
Тадқиқотлар давомида турлараро мураккаб ва беккросс дурагайларнинг F
1
-F
8
авлодларида тезпишарлик белгисини шаклланишини ўрганиш асосида
тезпишарлиги 105-112 кунга тенг бўлган бир қатор оилалар ажратиб олинди.
Хулоса тарзида шуни айтиш мумкинки, ёввойи амфидиплоидлар иштирокида
олинган кўп мураккаб турлараро ва беккросс дурагайларда вегетация
даврининг шаклланиши ва ўзгарувчанлиги чатиштиришда оталик сифатида
қатнашган маданий навлари генотипига боғлиқ равишда кечиши аниқланди.
Шунингдек,
ёввойи
амфидиплоидлар
иштирокидаги
дурагайларда
тезпишарлик белгисини яхшилаш ва барқарор-лашишида, маданий тезпишар
навлар билан камида 2 карра, беккросс чатиштиришлар
олиб бориш яхши
самара бериши тасдиқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: