Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


ЎСИМЛИКЛАРДА КАСАЛЛИКЛАРГА СЕЗУВЧАНЛИКНИ



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ЎСИМЛИКЛАРДА КАСАЛЛИКЛАРГА СЕЗУВЧАНЛИКНИ 
КУЧАЙТИРУВЧИ 
EDS1
 ГЕНИНИНГ БИОТИК ВА АБИОТИК 
СТРЕССЛАРДАГИ РОЛИ 
 
Абдурахманова М.Ю., Усмонов Д.Э., Аюбов М.С., Норов Т.М., 
Мирзахмедов М.Х., Ахмедов М.С., Бўриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю. 
 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй 
info@genomics.uz 
Бутун дунё бўйича қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг, хусусан ғўза, 
буғдой ва соя каби даромадли экинларнинг турли касаллик ва ташқи стресс 
омиллари томонидан 26-30% ҳосили йўқотилади. Бу кўрсаткич маккажўхори, 
картошка ва шоли каби ўсимликларда 35-40% ни ташкил этади (Oerke, E.C., 
Dehne, H.W, 2004). Ўсимлик касалликларига фитопатогенлар ва ҳаттоки 
ҳашаротлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ўсимликларда мавжуд генлар 
томонидан кодланадиган чидамлилик (РR) оқсиллари ўсимлик ва 
патогенларда ўзини кенг кўламда намойиш этади. Ўсимликларда 
касалликларга қарши курашишда касалликка чидамлиликни таъминловчи 
оқсиллар фаол иштирок этиб, бу оқсиллар 
EDS1
(касалликка сезувчанликни 
кучайтирувчи-1) ва унинг ҳамкорлари ҳисобланган 
PAD4
(фитоалексин 
танқис 4) ва 
SAG101 
(қаришга алоқадор ген 101) генлари томонидан 
кодланади (Wiermer M., Feys BJ, 2005). Модел ўсимлик 
Arabidopsis
thaliana 
да ушбу геннинг биотик ва абиотик омилларга чидамлилик даражаси 
ўрганилган (Marco R. Straus., Steffen Rietz, 2010). 
Xiаofeng Su
ва бошқалар 
томонидан 
EDS1
гени 
Nicotiana benthamiana
модел ўсимлигида нокдаун 
қилинган ва ўсимликлар 
V. Dahlia
инфекцияси билан сунъий 
зарарлантирилганда ўсимликларда бу патогенга сезувчанлик кескин 
даражада ошиб кетган (Xiaofeng Su., Xiliang Qi, 2014).
Ғўза геномида ушбу геннинг функциясини кучайтириш мақсадида 
Марказимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 
EDS1 
генлари
Arabidopsis thaliana
модел ўсимлигида яхши ўрганилганлиги боис, генлар 
маълумотлар базасида мавжуд 
Arabidopsis
At EDS1
гени 
G.raimondi
ғўза 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
86 
геноми билан солиштирилганда 66% ўхшашлиги маълум бўлди 
(http://www.ncbi.nlm.nih.gov). Ғўзанинг
G.raimondi 
EDS1
гени 
G.hirsutum 
ва
 
G.barbadense EDS1
генлари билан солиштирганда, тегишли равишда 97% ва 
98% ўхшашлиги аниқланди. Шу маълумотлар асосида
Arabidopsis EDS1
генига специфик праймер жуфтлари тузилди. Ушбу праймерлар асосида 
ғўзанинг тетраплоид ва диплоид маданий турлари ҳисобланган 
G.hirsutum, 
G.barbadense, 
G.arboreum, 
G.herbaceum
геномларидан 
EDS1
гени 
амплификация қилиб олинди. Ғўзанинг 
G.hirsutum
тури геномида 
EDS1
гени 
фаолиятини кучайтириш мақсадида амплификация қилиб олинган ген 
асосида оверэкспрессия конструкцияси тузилмоқда.
Ғўза геномида 
EDS1
гени фаолиятини кучайтириш натижасида, 
республикамизада экиладиган
 G.hirsutum
турига мансуб ғўза навларида пахта 
ҳосилдорлигинининг камайишига жиддий сабаб бўлувчи биотропик ва 
некротропик (вертицилёз сўлиш) потогенларга ҳамда ташқи муҳитнинг 
ноқулай таъсирларига чидамли янги биотехнологик нав ва нав тизмаларини 
олиш кутилмоқда.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish