Тошкент шаҳрида “Гендер тенглигини таъминлаш ва барқарор ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган халқаро давра суҳбатининг ахборот хати
Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Гендер тенглигини таъминлаш ва барқарор ривожланиш” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро давра суҳбати “Барқарор ривожланиш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Халқаро давра суҳбатида барқарор ривожланишнинг бешинчи мақсади “Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш”га эришиш масалаларини муҳокама қилиш, ушбу йўналишда интеллектуал салоҳиятни шакллантиришда Ўзбекистондаги гендер тенглигини таъминлаш масалаларини ўрганиш орқали жамиятдаги гендер муаммоларини ҳал қилиш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар, хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча босқичларида ҳар томонлама иштирок этишларини ҳамда қарор қабул қилишда етакчилик қилишлари учун тенг имкониятларни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.
Халқаро давра суҳбатида юқорида зикр этилган йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бораётган барча профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, тадқиқотчилар, докторантлар, магистрант ва талабалар иштирок этиши мумкин.
Мақола матни қуйидагича расмийлаштирилиши керак: Мақола ўзбек, рус, инглиз тилларида қабул қилинади. Матн ҳажми – камида 7 бет, матн шакли – Microsoft Word, ёзув шрифти – Times New Roman, ҳарфлар ҳажми – 14 кегль, сатрлар оралиғи бир интервалда, юқоридан ва пастдан 2см, чапдан 3см, ўнгдан 1,5см.
Юқоридан биринчи бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи номи ва лавозими ёзилади, бир интервалдан сўнг матн келтирилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақола асосий матнидан кейин 2 интервал оралиғида, адабиётлар алфавит асосида келтирилади. Ҳаволалар [2,87-б.] тартибида берилади. Мақолада келтирилган рақам, факт ва маълумотлар учун муаллиф жавобгар.
Илмий тўплам учун мақолалар 2021 йил 20 октябрга қадар ўзбек, рус ва инглиз тилларида +998000552, +914460886 телеграмм рақамларига ҳамда z.djuraeva@brmnnt.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади. Иштирокчиларга илмий тўплам онлайн шаклда тақдим қилинади.
Мурожаат учун телефонлар: +998000552, +914460886
Do'stlaringiz bilan baham: |