ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АХБОРОТ ХАТИ
Урганч давлат университети Сизни 2020 йил 5 декабрь куни ДИТД доирасидаги ПЗ-201728556 рақамли амалий грант 2020 йил режасининг 3-бандида назарда тутилган “ЎЗБЕКИСТОНДА ПСИХОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛИ” мавзусидаги Республика илмий масофавий онлайн анжуманга таклиф этади.
Ушбу анжуманда психология, педагогика, таълим-тарбияга оид муаммоларни илмий-амалий ечимига қизиқиш билдираётган барча соҳа педагоглари, амалиётчи психологлар, магистлар, талабалар, мураббийлар, тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган барча мутахассислар иштирок қилиши мумкин.
КОНФЕРЕНЦИЯ ШЎЪБАЛАРИ:
1-шўъба. Таълимдаги замонавий ислоҳотларнинг шахс психик тараққиётига таъсири;
2-шўъба. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари;
3-шўъба. Замонавий психология муаммолари ва ечимлари;
4-шўъба. Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида амалиётчи психолог фаолиятининг асосий йўналишлари;
5-шўъба. Таълим-тарбия жараёнида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг педагогик ва психологик жиҳатлари.
Мақола ва тезислар матнини расмийлаштириш талаблари:
мақола ва тезислар ўзбек, рус, инглиз ва қорақалпоқ тилларида қабул қилинади. Матн ҳажми – камида 3 бет, матн шакли – Microsoft Word, ёзув шрифти – Times New Roman, ҳарфлар ҳажми – 14 кегль, сатрлар оралиғи бир ярим интервалда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см;
- юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи номи ва лавозими ёзилади, бир интервалдан сўнг матн келтирилади;
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақола (тезис) асосий матнидан кейин 2 интервал оралиғида, адабиётлар алфавит асосида келтирилади. Ҳаволалар [2, 87-б.] тартибида берилади.
- Конференция материаллари электрон нусхалари конференция ташкилий қўмитасига топширилади. Тезиснинг электрон нусхаси телеграмм орқали Нуруллаева Бахтигул (+998 94 2304387) манзили бўйича тақдим этилиши ёки saboxatk@list.ru электрон почта манзилига юборилиши мумкин.
2. Нашр харажатлари учун мақола ва тезиснинг ҳар бир бети учун 15 000 сўм бадал пули тўланади. Тўловлар пул ўтказма орқали NURULLAEVA BAKHTIGUL номига очилган карта 8600 3329 7585 2371 рақамига электрон тўлoв тизимлари орқали юборилади. Тўловни тасдиқловчи маълумот (скриншот) муаллиф номи кўрсатилган ҳолда телеграмм орқали Нуруллаева Бахтигул (+998 94 2304387) манзилига юборилиши сўралади.
3. Конференция қатнашчиларининг ҳар бири учун алоҳида сертификат ва илмий тўплам (конференция материаллари) электрон (pdf) кўринишида берилади.
Манзил: Урганч шаҳри, Маърифатчи кўчаси 14-уй.
Мурожаат учун: Тел: +998919877755 (Кобулова Сабохат),
+998942308083 (Жуманиязова Насиба)
Do'stlaringiz bilan baham: |