Газларни чангдан тозалаш учун чўктириш камералари, циклонлар, уюрмали чанг ушлагичлар, скрубберлар, Вентури трубаси, фильтрлар, ротацион қурилмалар, электр фильтрлар ишлатилади.
Амалда газ аралашмаларидаги майда заррачаларни биргина тозалаш қурилмаларида бутунлай ажратиш мумкин эмас. Шунинг учун купинча икки ва куп боскичли тозалаш қурилмалари ишлатилади, яхни аввал катта зарррачалар чанг чўктириш камераларида, сунгра майда заррачалар электр филтрларда чўктирилади.
Хар бир қурилманинг самарадорлиги газ аралашмаларининг тозаланиш даражаси билан аникланади:
Хар бир қурилманинг самарадорлиги газ аралашмаларининг тозаланиш даражаси билан аникланади:
n=G1-G2/G1*100%= V1x1-V2x2/V1x1*100%
Бу ерда:
G1,G2-тозаланмаган газ аралашмаларидаги қаттиқ заррачалар миқдори:
V1,V2- дастлабки ва тозаланган газ аралашмаларининг хажми;
Оғирлик кучи таъсирида чангли газларни тозалаш учун даврий ёки ярим узлуксиз режимда ишлайдиган турли чанг чўктириш камералари ишлатилади. Чанг чўктириш камералари чангли газларни (50100 мкм) бирламчи тозалаш учун ишлатилади. Бундай қурилмаларнинг тозалаш даражаси 40-50% дан ортмайди. Чанг чўктириш камераларининг ўлчамлари анча катта бўлади. Қаттиқ зарррачаларнинг яхши чўкиши учун газ окимининг тезлиги 3 м/с дан ошмаслиг керак.
Энг оддий тузилишга эга чанг чўктириш камераси қуйидаги расмда а) кўрсатилган. Чангли газ окими сепарацион бўшлиқда секин харакат қилади, қаттиқ заррачалар эса чанг йиғадиган секциялардан бирига ўзининг оғирлик кучи таъсирида тушади (чўкади). Бундай конструкция оддий тузилишга эга бўлса ҳам катта жойни эгаллайди. Газ окимининг секин харакатини таъминлаш учун сепарацион камераниннг хажми анча катта бўлади.

Куп полкали камерада б) сепарацион бўшлиқ горизантал полкалар ёрдамида бир неча секцияларга бўлинган. Бундай шароитда чанг заррачасининг чўкиш вақти анча камаяди. Чангни чиқариш учун полкалар кия килиб жойлаштирлади. Полкалар қўзғатувчи қурилмалар билан таъминланиши мумкин.
Тўсиқлар билан камерада в) гравитацион кучдан ташқари инерцион кучдан ҳам фойдаланилади. Оғирлик ва инерцион кучлардан биргаликда фойдаланиш қурилмаларнинг тозалаш даражасини кўпайтиришга олиб келади.
г) Камеранинг сепарацион бўшлиғида халқали ёки симли парда жойлаштирилган бўлади. Бундай пардаларга газ окими урилганда фильтрланиш жараёни юз бериб, чанг ажралади; тасодифий турбулент оқимлар эса бузилади.
Инерцион чанг ушлагичларда тозалаш даражасини ошириш учун оғирлик кучидан ташкари инерцион кучлардан фойдаланилади. Бундай холатда қурилманинг ўлчами анча камаяди.