Валленштейннинг ҳалок бўлиши.
Люцен ёнидаги жангдан кеиин Валленштейн Чехияга чекинди, у бундан олдин шу ердан саксонияликларни суриб чиҳарган эди. Валленштейн энди Саксония курфюрстини сулҳ тузишга мажбур этиб, кейин щведларга қарши ҳужум бошламоқчи эди. Католиклар лигаси Валленштейннинг кўзга кўринарли муваффақиятларга эриша олмаганлигидан фойдаланиб, императорни яна унга қарши қилиб қўйди. 1634 йил бошида Валленштейн қўмондонлик вазифасидан олинди, сўпгра давлатга хиёнат қилишда айбланди ва, ниҳоят, 1634 йилнинг 25 февралида Лиганинг кўрсатмаси билан иш курган бир гуруҳ офицерлар томонидан Эгер қалъасида ўлдирилди («Эгер фалокати»).
Империя армияси шведлар орасида интизом бўшашиб кетаётганлигидан фойдаланиб, уларга 1634 йил 6 сентябрда Нордлинген ёнида қаттиқ зарба берди. Бунинг натижасида шведлар Жанубий Германиядан суриб чиқарилди. 1635 йил баҳорида император саксония курфюрста билан сулҳ тузишга муваффақ бўлди. Яна Габсбургларнинг омади келгандай бўлиб кўринди." Аммо Ришелье энди Германияга қарши очиқданочиқ урушга киришишга қарор берди. Франциянинг урушга киришиши {1635 йил) Габсбурглар коалициясининг аҳволини қийинлаштириб юборди ва бу коалицияни тамомила мағлубиятга учратди.
Урушда французшведлар даври. Франция ўз томонида кўпгина иттифоқчиларга эга бўлгани ҳолда Германия билан Испанияга қарши уруш бошлади. Урушни давом эттираётган Швециядан ташқари, Голландия, Савойя, Венеция, Венгрия (Трансильвания) Франция томонида эди. Польша Францияга дустона хайрихоҳ бўлиб, бетарафлик сақлашини билдирди Уруш ҳаракатлари фақат Германия территориясидагина эмас, балки Испанияда, Испания Нидерландиясида, Италияда ва Реиннинг ҳар икки қирғоғида олиб борилди. Шундай бўлса ҳамбиринчи даврда иттифоқчилар муваффақият қезона олмадилар. Иттифоқнинг ўзи состави жиҳатидан унча мустаҳкам эиас эди. Иттифоқчилар бирбирлари билан яхши "келишиб олиб ҳаракат қилмадилар. Фақат 40йиллар бошида, Ришелье ҳам ўлгандан кейин, Франция билан Швециянинг қўли аник, баланд бўлиб қолди. Француз қўшинлари 1643 йилда ғарбда Рокруа (Шарқий Франция) ёнидаги жангда испан пиёдаларини ғоят катта мағлубиятга учратдилар. Шундан кейин француз қўшинлари бутун Эльзасни босиб олишди. 1645 йилда шведлар шарқда, Чехиянинг Янковици шаҳри ёнидаимперия қўшинларини тормор келтирдилар. Даниянинг энди бу сафар Габсбурглар томонини олиб, урушга киришиши ҳам императорга ёрдам беролмади. (1643—1645 йиллардаги ДанияШвеция уруши.) Французлар ва шведларнинг бирлашган армияси 1646 йилда Баварияга бостириб кирди. [Урушнинг ютқазилаётганлиги Вена саройи учун аён бўлиб бормоқда эди. Фердинанд II дан кейин 1637 йилда тахтга ўтирган император Фердинанд III ҳукумати сулҳ музокаралари бошлашга мажбур бўлди.
Вестфалия сулҳи. Аслида 1645 йилнинг июнидаёқ бошланган сулҳ музокаралари Вестфалиянинг икки шаҳрида олиб борилмоқда эди. Оснабрюкда император элчилари швед ҳукумати элчилари ҳамда герман протестант князлари билан, Мюнстерда император элчилари француз ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда эдилар. Музокаралар 1648 йил кузидагина тамом бўлди.
Вестфалия сулҳи натижасида ғолиблар анча территорияни ўзларига қўшиб олдилар. Швеция Ғарбий Померанияни ва Шарқий Помераниянинг бир қисмини, шу жумладан, Штеттин шаҳри ва Рюген оролини, Висмар шаҳрини ва унинг портини, Бремен архиепископлигини (аммо Бремен шаҳридан ташқари) ва Верден епископлигини ўзига қўшиб олди. Шу билан бирга Швецияга 5 .миллион талер товон тўланди. Франция Эльзасни (Страсбург шаҳридан ташқари) эгаллади ва Юқори Лотарингия (Мец, Туль ва Верден шаҳарлари)га бўлган ҳуқуқи узилкесил тасдиқланди. Германиянинг уз ичида Шарқий Померанияни, Магдебург архиепископлигини ва бошқа бир қанча вилоятларни ўзига қўшиб олган Бранденбург; Лузация (Лужиц ери) ни ўзига қўшиб олган Саксония, шимолиғарбда баъзи бир қўшни вилоятларнинг ерлари ҳамқўлига ўтган Брауншвейг ва юқори Пфальцни эгаллаган Бавария ўзларининг ерларини кенгайтирдилар (бунда Бавария герцоги ҳатто курфюристлик унвонини олишга муяссар бўлди, бу — саккизинчи курфюрстлик эди. Вестфалия конгресси империя князларининг бошқа мамлакатлар билан мустақил дипломатик алоқалар ўрнатиш
ҳуқуқларини тан олди. Шу тариқа Европа дипломатияси Германиянинг сиёсий жиҳатдан бўлиниб кетишини маъқуллади. Вестфалия конгрессининг бу ерда эслатиб ўтиш лозим бўлган муҳим дипломатик актларидан яна бири шуки, Европада аллақачонлардан бери мавжуд бўлган, лекин шу вақтгача расмий равищда танилмаган икки давлатнинг мустақиллиги эътироф этилди. Бу давлатлар Швейцария Иттифоқи билан Голландия эди. Франция билан Испания ўртасидаги уруш Вестфалия конгрессидан кейин ҳам давом этди ва у фақат 1659 йилда Пиренея сулҳидан кейингина тамом бўлди.Шу сулҳга асосан Испания ўзининг бир қанча территориясини ҳам Францияга берди.
Германиянинг вайрон бўлиши. Эльба нари ёғининг ялпи асоратга туширилиши.Ғттиз йиллик урушда Франция билан Швеция ғолиб чиқди. Улар бу урушдан кейин XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII аср бошларида Европа дипломатиясида етакчи роль ўйнади. Германия эса, аксинча, уруш натижасида ғоят заифланиб қолган эди. Германия анча территориясидан маҳрум бўлиш билан бирга, узоқ давом этган урушда ниҳоят даражада вайрон бўлган эди, чунки уруш асосан Германия территориясида олиб борилганэди. Мамлакат ғоят катта моддий зарар кўрди. Уруш келтирган вайроналик туфайли Германия бир неча ўн йилларгача ўзини ўнглаб ололмади. Баъзи областларда, чунончи, Саксония, Бранденбург, Пфальц, Вюртембергда аҳолининг ярми ва ҳатто бундан ҳам кўпроғи қирилиб кетган эди. Чехияда 1618 йилдаги 2,5 миллион аҳолидан 1650 йилга келиб атиги 700 минг киши қолган зди. Жуда кўп экин ерлари ҳувиллаб қолди ва ўрмонлар билан қопланди. Юзлаб қишлоқлар йўқ бўлиб кетди. Шведлар Саксония ва Чехиядаги жуда кўп конларни ишдан чиқардилар, бу конлар кўп йилларгача ишга солинмай келди. Герман шаҳарларидаги савдо ва саноат уруш вақтида яна ҳам қаттиқроқ оқсай бошлади.
Бошпанасиз қолган ва тирикчилик воситаларидан маҳрум бўлган деҳқонлар ёрдам сўраб феодалларга мурожаат қилишга мажбур бўлдилар. Бундай шароитда крепостной ҳуқуқ урушдан аввалгидан кўра ҳам тезроқ авж олиб кетди. Шарқий Германия acopatra тушган деҳқонлар мамлакатига айланди, улар иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тамомила ўз помешчикюнкерларига қарам бўлиб қолдилар.
«Эндиликда помешчикдворянлар қишлоқнинг танҳо хўжайини бўлиб қолди... Деҳқонларнинг энг сўнгги кучлари ҳам синдирилди... Яна чекланмаган мажбуриятлари даври бошланди...
Фойдаланилган адабиётлар
1. Урта асрлар тарихи. В.Ф. Семёнов. Т., 1973.
2. Дневник путешествие к двору Тимура. Ри Гонзелеса де Клавихо. (1403-1406). М., Наука 1990.
3. Истории италии. В 3 т. М., Наука.1970. Т.1.
4. Культура эпоха Возрождения М., - "Наука" 1986.
5. Урта асрлар тарихи В.Н. Семёнов, М., - 1971.
6. Культура эпоха Возрождения и Рефорфации Л.,
7. Урта асрлар тарихи. В.Ф. Семёнов. Т., 1973.
8. Дневник путешествие к двору Тимура. Ри Гонзелеса де Клавихо. (1403-1406). М., Наука 1990.
9. Истории италии. В 3 т. М., Наука.1970. Т.1.
10. www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |