Габсбургларнинг Австрия кўп миллатли давлати. Католиклар реакцияси ва протестант князларнинг қаршилиги



Download 357 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi357 Kb.
#54296
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1618—1648 йиллардаги ўттиз йиллик уруш


1618—1648 йиллардаги ўттиз йиллик уруш
Режа:



  1. Габсбургларнинг Австрия кўп миллатли давлати.

  2. Католиклар реакцияси ва протестант князларнинг қаршилиги.

  3. 1526 йилдан кейинги даврда Чехия.

  4. Чехияда 1618 йилги қўзғолон. Ўттиз йиллик урушнинг Чехия даври.

  5. Урушда шведлар даври.

  6. Валленштейннинг ҳалок бўлиши.

  7. Урушда французшведлар даври.



XVI аср охирида Германиянинг иқтисодий тушкунлиги. Буюк географик кашфиётлар ва бу кашфиётлар билан боғлиқ тарзда савдо йўлларининг ўзгариб кетиши Германиянинг иқтисодик тараққиётига ёмон таъсир қилди. XVI асрнинг иккинчи ярмида бунинг оқибати шу бўлдики, немйс савдосотиғи тушкунликка юз тутди. Венеция билан савдо қилган Дунайнинг юқорисидаги шаҳарлар (Аугсбург, Ульм ва бошқалар) ҳам, нидерланд ва инглиз саноати ва савдосининг рақобатига бардош бера олмаган Рейн шаҳарлари (Кёльн, Аахен, Вормс ва бошқалар) ҳам тушкунликни бошидан кечирмоқда эди. Ганза иттифоқи XVII аср бошларига келиб тамомила барбод бўлди. Гамбург, Любек, Бремен бир қадар иқтисодий аҳамиятларйни сақлаб қолган здилар. Ammo уларнинг роли_ шу қадар паст эдики, уларни Амстердамга ҳам, Лондонга ҳам сира таққослаб бўлмас эди. Бутун Германия тобора аграр мамлакатга айланиб борар, унда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари саноати кўпроқ тараққий қилган мамлакатларга чиқарилар эди. Гол­ландия, Швеция, Англия кўпроқ Германиянинг шимолишарқий вилоятлари: Бранденбург, Пруссия, Померания, Мекленбург, Силезиядан чиқариладиган ғалла, каноп лоси, қорамол, гўшт ва шу сингари маҳсулотлар сотиб олар эдил ар. Герма­ниянинг вилоятларида крепостноилик қайтадан тикланди, бу галги крепостниклик энг оғир уқубатли формаларда эди.'Ғарбий Европанинг хийла тараққий топган мамлакатларида— Англия, Франция, Нидерландияда XVI асрга келиб крепост­ноилик тамомила йўқотилгани ҳолда Ғарбий ва Жанубий Германияда крепостнойликнинг анчагина қолдиқлари озмикўпми сақланган, Шарқий Германияда эса XVI—XVII асрларда кре­постноилик ишлаб чиқаришнинг ҳукмрон усулига айланиб кетган эди. Крепостной ҳуқуқнинг «иккинчи нашри» Германия тараққиётининг характерли хусусияти бўлиб, унинг ижтимоийиқтисодий қолоқлигидан айниқса ёрқин далолат берарди.
Сиёсий тарқоқлик. Германиянинг сиёсий тарқоқлиги сақла^ нибгина қолмай, балки XVI аср давомида яна ҳам авж олди. Князлар черков мулкларини эдусодара (секуляризация) қилиш ҳисобига ўз ерларини кўпайтирдилар. Улар ички ва ташки (экспорт) савдодан ўз даромадларини ошириш йўлида фойдаланиб, ўзларининг маҳаллий князлик абсолютизмини ўрнатдилар. Лютеран черковининг маҳаллий ҳокимларга батамом бўйсундирилиши муносабати билан маҳаллий князларнинг сиёсий ҳокимияти кучайди. Мамлакатнинг сиёсий тарқоқлиги княз­ларнинг территория чегараларини талашиб, айрим шаҳарлар, савдо йўллари ва шу кабилар устида муттасил низожанжалла. рига сабаб бўлди. Реформациядан кейин князларнинг ўзаро курашларига қулай идеологик баҳона ҳам топилди. Князлар­нинг протестантларга ва католикларга ажралганлиги тўқнашишларга «ғоявий» туе бериб, мамлакатнинг территорияси майда бўлакларга бўлиниб кетишини авж олдирди ва расмийлаштирди. Диний низолар князларнинг императорга қарши олиб борган курашларини ҳам ниқоблаб тураверди. Император аввалгидек мамлакатдаги католиклар партиясига раҳбарлик қилар ва папалик билан маҳкам иттифоқда эди. Энг йирик княз­ларнинг кўпчилиги протестант эди, улардан купи лютеран, бир кисми (пфальцграф Рейнский ва жанубиғарбий Германиядаги бошқа князлар) эса кальвинист эди. Маҳаллий сиёсий парти­куляризм учун олиб борилган кураш дабдабали шиор билан^, «соф таврот таълимоти эркинлиги учун» кураш шиори билан ниқобланган эди. Император князларни ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилар ва бунга «ересь»нинг кучайиб ке^тишига йўл қўймаслик, чеклаб қўйиш истагини важ қилиб кўрсатарди.

Download 357 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish