Католиклар реакцияси ва протестант князларнинг қаршилиги.
Германияда католиклар реакцияси Карл V нинг дастлабки тахт ворислари Фердинанд 1 (1555—1564) ва Максимилиан II (1564—1576) давридаёқ катта муваффақиятларга эришди. Аммо Карл V дан кейин учинчи бўлиб ҳукмронлик қилган император Рудольф II (1576—1612) вақтида реакция айниқса кучайиб кетд'и. Рудольф II иезуитлар тарбиясини олган ва Филипп II Испанский саройида анча яшаб, унинг таълимини олган эди. Рудольф II нинг ёрдами билан иезуитлар Австриядан Чехияга ўтиб олдилар. Католиклар Бавариясида ҳам улар уя қурган эдилар. Католиклар протестантларни Рейн областларидан муваффақият билан сиқиб чиқара бошладилар. Католиклар реакцияси ҒарбийШимолий Германияга кириб борди. Католиклар реакциясига қарши зарба уюштириш мақсадида Жанубий ва Ғарбий Германиядаги протестант князлар 1608 йилда Тавротчилар иттифоқига бирлашдилар. Пфальцграф Фридрих Рейнский бу иттифоққа бош бўлди. Ландграф Гессенский, курфюст Браденбургский ва империянинг бир неча шаҳари (Страсбург, Ульм ва бошқалар) бу иттифоққа қўшилдилар. Протестантлар тузган ҳарбийсиёсий иттифоққа жавобан католик князлар 1609 йилда Католиклар лигаси номи билаи ўз иттифоқларини ташкил этдилар. Лигага Бавария герцоги Максимилиан бош бўлди. Лига император билан, испан Габсбурглари ва папа билан бевосита алоқада эди. Лиганинг армиясига қўмондон қилиб тажрибали генерал Тилли тайинланди.
Иттифоқ ва лига тузилиши билан бу икки лагернинг бир. бирига душманлик муносабати шу қадар кескинлашдики, улар ўртасида 1610 йилдаёқ уруш бошланиши мумкин бўлиб қолди. Бирок Генрих IV Французский ўлими туфайли уруш бу ўртада бошланмай қолди, чунки иттифоқ аъзолари ундан ёрдам олиш умидида эдилар. Уруш Рудольф II нинг тахт вориси император Матвей (1612—1619) даврида бошланди. Чехияда юз берган воқеалар урушнинг бошланиб кетишида катта роль ўйнади.
1526 йилдан кейинги даврда Чехия.
Чехия 1526 йилда яна империя составига кирди ва у Габсбурглар хонадонининг мерос ери деб ҳисоблана бошлади. Чехия Габсбурглар составига кираётганида чехларга уларнинг автономиясини, чех сеймини, давлат тили сифатида чех тилини ва миллий черков сифатида чехларнинг ислоҳ қилинган черковини сақлаб қолиш ваъда қилинган эди. Амалда эса Габсбурглар беҳаёлик қилиб, ўз ваъдаларини бажармадилар. Вена ҳукумати чехларнинг давлат идо
*г
раси ишларига бевосита аралашадиган булди. Чехияга немиеамалдорлари юбориларди. Немис дворянлари чехларнинг ерларини сотиб олардилар. Чехияга иезуитларнинг суқулиб кириш^и натижасида бу ерда католицизмнинг тикланиш масаласи кўндаланг бўлиб қолган эди.
«Чех биродарлари» жамоаларини айниқса қисар ва унинг фаолиятини ҳар қандай йўллар билан чеклардилар. Гусчиликнинг энг жиддий таъсири XVI аср Чехиясида ана шу жамоаларда сақланиб қолган эди; шаҳарликларнинг жуда кўп вакиллари, қисман деҳқонлар ва майда рицарлар бу жамоаларга кирар эди. Чех сейми король Габсбург ижозати билангина йиғилар, аслда эса у ўзининг раҳбарлик аҳамиятини йўқотган эди.
1547 йилда сеймнинг оппозицион тарздаги чиқишидан кейин унинг ҳуқуқлари яна ҳам камайтирилган эди. Жумладан, шаҳарлик (мешчан)ларнинг вакиллари сеймга бутунлай деярли киритилмай. қўйган эди. Чехияда юз берган жиддий аҳвол 1609 йилда қўзғолон кўтарилишига олиб келди. Прагада Габсбургларга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Шаҳарликлар томонидан қўллабқувватланган чех дворянлари муваққат ҳукуматтуздилар ва ҳарбий лашкар тўпладилар. Сейм чехсословиелари номидан, агар Рудольф II чехларнинг сиёсий ва диний ҳуқуқларини эътироф қилмаса, уни узларининг короли деб танимасликларини айтган эди. Бунга жавобан Рудольф II 1609 йилнинг 9 июлида махсус «ҳазрати олий ёрлиғи» (Маестат деб аталган ёрлиқ)ни имзолашга мажбур бўлган эди; король ўзининг бу ёрлиғида чех панлари, рицарлари, мешчанлари ва деҳқонларининг черков ташкилотлари зркинлигини эътироф қилган эди. Чехларга ўз урфодатлари бўйича бемалол тоатибодат қилиш, протестант черковларини монеъсиз қуриш, мактаблар очиш ҳуқуқлари ва бошқа шу каби ҳуқуқлар берилган эди. Прага университета протестантлар қўлига ўтди. Сословиелар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Маестатнинг бажарилишини назорат қилиб туриш учун узларининг махсус ўттизта дефенсорлари (ҳимоячилари)ни сайлаб қўйиш ҳуқуқини олди. Лекин Габсбургларнинг бу ён бериши вақтинча эди. Королнинг бу ёрлиғига қарамасдан, Праганинг католик архиепископи, католик панлар ва ўлка гетманлари билан судьялардан иборат король, маъмурлари чехларии ҳам диний, ҳам сиёсий жиҳатдан қисавердилар. Император Матвей реакцияга ҳар томонлама ҳомийлик қилди. 1617 йилнинг ёзида у чех тожини ўзининг тахт вориси шаҳзода Фердинанд Штирийскийга кийгизди. У ҳам Максимилиан Баварский билан бирга католикла реакциясининг энг жонбоз раҳбарларидан эди. Фердинанд Штирийскийнинг Чехия короли деб эълон қилиниши бу ерда Габсбургларга қарши яна катта норозиликлар бошланишига сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |