10-мавзу юзасидан назорат иш Металлар коррозияси ва электролиз Қўйидаги бирикмалар суюқланмаларини электролизи натижасида қандай моддалар ҳосил бўлиши мумкин? NaCl, Na2SO4, NaNO3, NH4Cl, CuCl2, Ca(NO3)2.
Na-металлининг олиш усулларидан бири ош тузини электролиз қилишдир. Бунда албатта 25% ли NaF ва 12% ли KCl иштирок этади. Электродда қандай реакциялар кетади ва бунда NaF ва KCl нинг аҳамияти нимада?
а) Mg/Mg2+(NO3)-Pb/Pb(NO3)2,
б) Pb/Pb>(NO3)2-Cu(NO3)2.
Мис охирида катод вазифасини ўтайдиган иккита элемент тузинг. Бу элементларнинг ишлашида, содир бўладиган химиявий реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг.
Ўз тузларининг эритмаларига туширилган мис билан кумушдан тузилган гальваник элементларда нима оксидловчи ва нима қайтарувчи.
Cu/Cu ва 2Hg+2/Hg электродлардан тузилган гальваник элемент электродларида қандай процесслар боради?
Қуйидаги схемалар билан кўрсатилган гальваник элементларининг электродларида борадиган процессларнинг электрон тенгламаларини ёзинг:
а) Pb/Pb+2//Cu+2/Cu;
б) Al/Al+3//Ag+/Ag;
в) Mg/Mg+2//Pb+2/Pb.
Аноди никел бўлган гальваник элементнинг схемасини тузинг. Электродларда борадиган процессларнинг электрон тенгламасини ёзинг.
Кемаларнинг сув ости қисимларини коррозиядан сақлаш учун бу қисимларга рух пластинкалар ёпиштириб қуйилади. Рухнинг коррозиядан ҳимоялаш таъсири нимадан иборат?
Қуруқ элементда рух қандай роль ўйнайди? Шу элементнинг ишини тушунтириб беринг.
Рух сульфат кислота эритилганда водороднинг ажралишини тезлатиш мақсадида нима учун CuSO4қўшилади?
Қандай қоплама металларни коррозиядан яхшироқ сақлайди, анод қопламами ёки катод қопламами? Тегишли мисоллар келтиринг.
Қалайланган темир ва қалайланган мис қопламаси кўчганда уларнинг атмосферада коррозияланишида содир бўладиган процессларнинг электрон схемасини тузинг.
Темир устига қопланган никел бир оз кўчган. Шу жойга сув томизилса қандай процесс боради? Металларнинг қайси бири катод вазифасини бажаради? Электрон тенгламасини тузинг.
Концентрланган H2SO4сульфат кислота солинган пўлат цистерна коррозияланмайди. Цистерна бўшатилгандан кейин эса тезда коррозия бошланади. Бунинг сабабини тушунтиринг ва содир бўлган процессларни реакция тенгламасини ёзинг.
“Дайди” токлар ер остидаги металл қувурларга қандай таъсир этади? “Дайди” токлар қандай пайдо бўлади?
Тоза рух металли хлорид кислота билан деярли реакциясига киришмайди. Агар кислотага CuCl2 қўшилса реакция жуда шиддатли боради. Бунинг сабаби нима?
Рухлангантемирнинг сирти шикастлангандан кейин темир коррозиядан сақланганлигича қолаверади, сайқалланган (қалай югуртирилган) темирнинг сирти шикасланганда эса темирнинг коррозияланиши кучаяди бунинг сабаби нима?
Темирнинг мис билан контакда бўлиши темирнинг коррозияланишга қандай таъсир этади?
Темирнинг аллюминий билан контакда бўлиши темирнинг коррозияланишига қандай таъсир этади?
Миснинг магний билан контакда бўлиши миснинг коррозияланишига қандай таъсир этади?
Миснинг кумуш билан контактда бўлиши миснинг коррозияланишига қандай таъсир этади?
Темирнинг никел билан контактда бўлиши темирнинг коррозияланишига қандай таъсир этади?
Мис буюм никел қопланган. Никел қоплами емирилгандан кейин никелнинг мисни коррозиядан ҳимоялаш хусусияти сақланиб қоладими?