Fuqarolik jamiyatini barpo etishning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma`naviy asoslari



Download 282 Kb.
bet1/4
Sana01.07.2022
Hajmi282 Kb.
#725004
  1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш feb977bd8775f414a416


2
ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.

РЕЖА


  1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш.

  2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ килиш.

  3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш.



Таянч тушунчалар: парламент, демократия, тирания, автократия, тоталитаризм, деспотия, профессионал парламент, парламент назорати, электрон парламент, электрон ҳукумат, децентрилизация, бюрократия, омбудсман, бизнес омбудсман, халқ қабулхоналари, виртуал қабулхона, давлат хизматлари агентлиги.



  1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш.

Жаҳон тарихида бир неча минглаб йиллар давлат ҳокимиятини жамият ва одамлар мақсади ҳамда манфаатлари йўлида хизмат қилиши учун ҳаракат қилди. Лекин, инсоният ва унинг фаровонлиги учун хизмат қиладиган ҳокимиятга эга бўлиш муаммоси ечилмай қолаверди. Фақат янги давр – XVII асрдан бошлаб ҳокимиятларни учга бўлиш асносида сиёсий элитани тиранлик ёки деспотлик асосида давлат бошқарувига йўл қўймаслик ҳақида дастлабки замонавий назарий қарашлар пайдо бўлди.
Ўзбекистонда ҳақиқий демократик принциплар ва миллий манфаатлар асосида фаолият юритадиган икки палатали профессионал парламент фақат мустақиллик даврига келиб шаклланди. Кейинги ўн йилликда босқичма-босқич равишда парламентга янгидан-янги ваколатларни бериб борилиши, халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини ўсиши, сиёсий партияларнинг демократик қадриятлар асосида ривожланиши натижаси ўлароқ қонун чиқарувчи ҳокимият ўзида ривожланган мамлакатлардаги парламентларга хос сифат ва белгиларни ўзида мужассамлаштириб бормоқда.
Қонституция ва қонунларга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мутлақ ваколатлари қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятининг мустақил ва демократик тамойиллар асосида кечишини таъминлай оладиган даражада белгиланди: Конституция ва қонунлар қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш, давлатнинг стратегик дастурларини қабул қилиш, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари тизими ва ваколатларини белгилаш, мамлакат таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларни чиқариш ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш, бож, валюта ва кредит, маъмурий - ҳудудий тузилиш масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш. Ўзбекистон Республикаси чегараларини ўзгартириш, Вазирлар Маҳкамаси тақдимига биноан республика бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик судини сайлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини, прокурор ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимларидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш, Президент тақдимига биноан Марказий банк бошқаруви раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, Президентнинг вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиш, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш, халқаро шартномаларни ва битимларни ратификация ва денонсация қилиш, давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш, туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, номини ўзгартириш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш ва бошқалар.
Парламент ислоҳотларини янада чуқурлаштириш натижасида икки палатали парламент ташкил этилди, Ўзбекистон Республикасида қонун чиқарувчи ҳокимияти ҳуқуқий давлат талабларига жавоб берадиган даржада фаолият юрита бошлади. Муҳими, гарчан энди қонунчилик жараёни анча мураккаблашган бўлса-да, қабул қилинган қонунларнинг сифати анча ошди. Қонунларни қабул қилишда сиёсий партияларнинг роли кучайди. Қонун лойиҳаларини партия фракцияларида олдиндан кўриб чиқиш, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларида ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда бу фракцияларнинг фикрларини эътиборга олиш амалиёти шаклланди.
2016 йил 11 апрелдан бошлаб кучга кирган Ўзбекистон Республикасиниг “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунинг 5-моддасига биноан мамлакатда қуйидаги парламент назорати шакллари ўрнатилди: навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) қабул қилиш, шунингдек Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш; Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади) мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш; Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш; Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) ҳисоботини эшитиш; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш; Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш; парламент сўрови; Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови; Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш; қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш; парламент текшируви.
Парламентга берилган назорат ҳуқуқларининг салмоғидан кўриниб турибдики, мамлакатда бир вақтнинг ўзида ҳам олий вакиллик, ҳам қонунлар яратиш, ҳам парламент назоратини олиб боришга қобул бўлган, ҳуқуқий давлат сифатларига мос қонун чиқарувчи ҳокимият шаклланди. Парламент қонунлар ва давлат бюджети ижроси юзасидан ҳукумат ва унинг органлари фаолиятини нафақат бемалол назорат қила оладиган, балки жамиятни конституциявий ҳуқуқий асослар ва қонунларга риоя этган ҳолда яшашини таъминлай бошлади.
Мамлакатда 2016 йилнинг сўнгги чорагида Ш.М.Мирзиёевнинг давлат раҳбари этиб сайланиши, унинг Президентлик сайловида сайловчиларнинг мутлақ юқори – 88,60 фоиз овози олган ҳолда мамлакат Президенти этиб сайланиши муҳим ва тарихий воқелик сифтида тарихга кирди. Қисқа давр – ярим йил ичида мамлакатда давлат бошқарувини модернизациялаш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга доир қатор ҳуқуқий асослар қабул қилиниб, улар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётга жадаллик билан жорий этила бошланди.
Ҳозирги даврга келиб “мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида конъюнктура ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини ҳар томонлама ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича стратегик ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этаётганлигини” эътиборга олган ҳолда, шунингдек “олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонини қабул қилиниши мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг яни босқичини бошланганлигини англатади. Унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда – Ҳаракатлар стратегияси) мужассамлашган бўлиб, уларнинг биринчиси давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ўзида ифодалайди. Бу йўналишнинг дастлабки вазифаси сифатида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш”га доир стратегик вазифа қўйилди.
Мазкур вазифа мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш қаратилди. Ҳаракатлар дастурида Олий Мажлиснинг ҳокимиятлар бўлиниши принципига асосан бошқа ҳокимият тармоқлари билан мувозанатни ва ўзаро бир-бирларини тийиб туришни таъминлаш, унинг давлат давлат бошқарувидаги иштирокини ошриш мақсадларида “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенат аъзоси томонидан парламент назорати шакли сифатида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш, Олий Мажлиснинг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)ни (бундан кейин - бизнес омбудсман) парламент назорати субъекти сифатида белгиланиши кўрсатилди.
Ҳаракатлар стратегиясида Президент Ш.М.Мирзиёев илгари сурган - “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” – принципини ижтимоий-сиёсий ҳаётда амалга оширишга доир дастурий мақсадлар ҳам мужассамлашган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши, шунингдек Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси иштирокида ўрганиш натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларини ўтказиш, Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари Кенгашлари ишини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Агар парламентнинг халқ иродаси ва манфаатлари асосида фаолият юритиши ҳамда қонунлар қабул қилиши энг асосий демократик қадриятлардан бири эканлигига эътибор берсак, депутатлар ва Сенат аъзоларининг ўз сайловчилари билан ўзаро мулоқотлари, жойлардаги муаммолардан ҳабардор бўлиши, уларнинг ечимларини топишда иштирок этиши, маҳаллий вакиллик органларини жонланишига кўмаклашиши мамлакатимизда фуқаролик жамияти унсурларини ривожланишига шарт-шароитлар яратади. Чунки, олий вакиллик органи депутати авваламбор ўз сайлов округидаги фуқароларнинг вакили, Сенат аъзоси эса ўзи сайланган минтақа маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакилидир. Шунинг учун ҳам парламент аъзоларининг халқ ичида кўпроқ фаолият юритиши давлатимиз барқарорлигини янада мустаҳкамлаш омилларидан биридир.


  1. Download 282 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish