Fuqarolik jamiyatini barpo etishning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma`naviy asoslari


Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш



Download 282 Kb.
bet3/4
Sana01.07.2022
Hajmi282 Kb.
#725004
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш feb977bd8775f414a416

3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш
Юртимизда мустақиллик йилларида ҳар бир йилни маълум бир соҳанинг самарали ислоҳотига қаратиш мақсадида алоҳида ном билан аташ ва ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар баробарида маълум бир йўналишни тубдан яхшилашга қаратиш анъанаси шаклланди. Шу анъанани давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигини нишонлаш маросимида Президент Ш.Мирзиёев 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди. Бундан мақсад, мамлакатдаги демократлаштириш жараёнлари самарадорлиги ва сифатини тубдан яхшилаш, фуқароларнинг эркинликлари, ҳуқуқлари, муносиб турмуш тарзи ва манфаатларини таъминлаш, бунда давлат идоралари масъулиятини кучайтириш, халқ билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйишда янги самарадор воситалар ва усулларни жорий этиш, „Инсон манфаатлари — барча нарсадан устун“ шиори остида иш олиб бориш ҳисобланади. Президент Ш.Мирзиёев давлат ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот мутасаддилари фаолиятига нисбатан таъкидлаганларидек, “Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди”1. Халқ қабулхоналарининг барча ҳудудларда иш бошлагани, халқ билан кенг миқёсда мулоқот олиб борилаётгани давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди.
PM.gov.uz портали – Ўзбекистон Республикаси Президенти (2016 йил 23 декабрга қадар Бош вазир) виртуал қабулхонасининг фаолиятига 4 ой тўлди. Ушбу давр мобайнида 334 мингдан ортиқ мурожаатларнинг кўриб чиқилганлиги (жами келиб тушган мурожаатлар 2017 йил 24 январь ҳолатига 409 мингни ташкил этгани) порталнинг жамият ҳаётида ўз ўрни борлигидан далолатдир2.
Ҳукуматнинг виртуал портали иш бошлагани, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳалқ қабулхоналарининг очилиши, 2017 йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши жамоатчилик назоратини кенг миқёсда ривожлантириш учун улкан имкониятлар яратди. Халқ қабулхоналарининг барча ҳудудларда иш бошлагани, халқ билан ҳеч бир мамлакатда учрамайдиган миқёсда кенг мулоқот олиб борилаётгани давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини илдам ривожлантириш учун имконият яратди. Чунки халқ қабулхонасига келган ёки мансабдор шахслар билан бевосита мулоқотда иштирок этаётган фуқаролар айни пайтда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари бўлган ўша мансабдор шахсларга саволлар бериш, сўровлар ва таклифлар киритиш орқали жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
Ҳаракатлар стратегиясида Президент Ш.М.Мирзиёев илгари сурган - “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” – принципини ижтимоий-сиёсий ҳаётда амалга оширишга доир дастурий мақсадлар ҳам мужассамлашган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши, шунингдек Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси иштирокида ўрганиш натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларини ўтказиш, Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари Кенгашлари ишини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Агар парламентнинг халқ иродаси ва манфаатлари асосида фаолият юритиши ҳамда қонунлар қабул қилиши энг асосий демократик қадриятлардан бири эканлигига эътибор берсак, депутатлар ва Сенат аъзоларининг ўз сайловчилари билан ўзаро мулоқотлари, жойлардаги муаммолардан ҳабардор бўлиши, уларнинг ечимларини топишда иштирок этиши, маҳаллий вакиллик органларини жонланишига кўмаклашиши мамлакатимизда фуқаролик жамияти унсурларини ривожланишига шарт-шароитлар яратади. Чунки, олий вакиллик органи депутати авваламбор ўз сайлов округидаги фуқароларнинг вакили, Сенат аъзоси эса ўзи сайланган минтақа маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакилидир. Шунинг учун ҳам парламент аъзоларининг халқ ичида кўпроқ фаолият юритиши давлатимиз барқарорлигини янада мустаҳкамлаш омилларидан биридир.
Шу сабабли фуқаролик жамиятининг энг асосий тамойилларидан келиб чиққан ҳолда давлатни бошқаришда ҳукумат билан халқ орасидаги мулоқотни ташкил этиш, фуқароларни ташвишга солаётган, муаммолар туғдираётган саволларни вақтида ўрганиш ва уларга ҳал қилиш мақсадида 2017 йилги давлат дастурининг биринчи галдаги вазифаларида самарали мулоқот механизмларини ташкил қилиш режалаштирилди ва бир вақтнинг ўзида бу режалар амалга оширилмоқда:
Жойларда “халқ қабуллари” ни жорий этишнинг ташкилий-амалий, ҳуқуқий, моддий-техник ва молиявий асосларини белгилаш, фуқаро мурожаатлари энг кўп кузатиладиган соҳалардаги бюрократик тўсиқларни ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминланмоқда. Аҳолига талаб катта бўлган давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили бўйича бир муассаса орқали кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Шунга кўра давлат органлари фаолиятида замонавий ахборот технологиялари ўрнини кенгайтириш, «Электрон ҳукумат» тизимини самарали ривожлантириш борасидаги чоралар-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда жамоатчилик назоратига конституциявий мақом берилган. Ўзбекистонда фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки, жумладан, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади. Мамлакатда фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши жамоатчилик назоратининг шаклланиши ва ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бир томондан, жамоатчилик назоратининг ривожланиши фуқаролик жамиятининг ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилса, иккинчи томондан фуқаролик жамияти ривожланиб боргани сари жамоатчилик назорати учун кенгроқ имкониятлар ва истиқболлар пайдо бўлади. Ривожланган ва кенг қулоч ёйган жамоатчилик назоратини фуқаролик жамиятисиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, фуқаролик жамиятининг ривожланишини ҳам жамоатчилик назоратисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жамоатчилик назоратининг мавжудлиги ва қанчалик кенг тармоқ ёйгани, айтиш мумкинки, фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасидан гувоҳлик берувчи энг муҳим мезонлардан биридир.
Фуқаролик жамияти жамоатчилик назорати ривожланиши учун имкониятлар яратишининг сабаби шундаки, том маънодаги самарали, мустақил ва холис назоратни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан эркин фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларигина амалга ошириши мумкин.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, модернизациялаш шароитида жамоатчилик назорати мазмунида муҳим ўзгаришлар ўз ифодасини топади. Бу эса, фаолият субъекти бўлган ҳар бир шахс ўз зиммасига муайян мажбуриятларни олиш билан бирга, бошқалардан, давлат ҳокимияти органларидан уларнинг зиммасидаги мажбуриятларни, вазифаларни бажаришларини талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Мамлакатнинг барқарор ривожланишида жамият ва шахснинг муносабатларини тартибга солувчи асосий механизмлардан бири бўлган давлат назорати муҳим рол ўйнайди. Айни пайтда, жамият, ундаги фуқаролик институтлари ва барча фуқаролар жамоатчилик назорати орқали давлат ва бошқарув субъектларининг фаолиятини мавжуд ижтимоий меъёрлар, қадриятлар, ҳуқуқий андозалар ёрдамида назорат қилади.
Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг зарурлигини буюк файласуфлар асослаб беришган. Масалан, Аристотель ўзининг асарларида халқнинг мансабдор шахслар ва ҳукмдорлар устидан назоратини давлатнинг сиёсий бақарорлиги ҳамда гуллаб-яшнашининг энг муҳим шартларидан бири деб ҳисоблаган.
Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида ҳам ҳукмдорларнинг аҳоли олдида ҳисоб бериб туришлари ва уларнинг қонунларга сўзсиз буйсунишлари зарурлиги алоҳида таъкидланади.1
Жамоатчилик назоратининг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг мавжуд қонунларга мослигини текширишдан иборат. Жамоатчилик назоратининг субъектлари касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, маҳалла ва бошқа жамоат бирлашмалар ҳисобланади.
Мамлакатимизда ўтказилаётган туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг 2016 йил кузидан бошланган янги босқичи жамоатчилик назоратини ривожлантиришга янги талаблар қўйди ва айни пайтда янги имкониятлар очди. Жамоатчилик назорати олдига янги талаблар қўйилиши шу билан изоҳланадики, белгиланган янги вазифалар, Ҳаракатлар стратегиясини тўла амалга ошириш жамоатчилик назоратини кескин кучайтиришни тақозо қилади. Иккинчи томондан, Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг долзарблигини янада ошириб юборади.
Жамоатчилик назоратининг энг муҳим шартларидан ҳисобланадиган “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг ошкоралиги тўғрисида”ги қонун 2013 йилда қабул қилинган ва уни бажариш бўйича 2013-2014 йилларда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилган эксперимент ижобий натижалар берган бўлса, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси бундай ошкораликни бутун мамлакат миқёсида таъминлаш учун асос яратди.
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш икки йўналишда олиб борилмоқда. Биринчидан, давлат ўзининг бош бошқарув субъекти мақомини сақлаган ҳолда жамоат ташкилотлари билан алоқаларни янги асосга ўтказмоқда. Энди давлат ўзининг муайян функцияларини, бир қатор ваколатларини, ҳуқуқ ва ресурсларни жамоат ташкилотларига ўтказмоқда. Шу йўл билан давлат жамоат ташкилотларининг ўзини ўзи бошқариш имкониятларини кенгайтирмоқда. Иккинчи томондан, жамият жамоат ташкилотларини ривожлантириш орқали уларнинг улкан салоҳиятларини мамлакатни бошқариш йўналишида фаоллаштирмоқда. Энди, давлат фуқаролар билан муносабатларни янгича асосга ўтказиш учун янги типдаги муносабатлар, яъни шартнома ва бошқа муносабатларни сиёсий, маъмурий-буйруқбозлик муносабатлари ўрнига татбиқ этмоқда.
Ҳаракат стратегиясида белгиланган тадбирларни амалга ошириш фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик назорати ёрдамида давлат органларига халақит бермаган ҳолда давлат бошқаруви механизмларини такомиллаштиришга, коррупцияга қарши салоҳиятини оширишга, фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилашга катта ёрдам кўрсатади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатлари бир томондан фуқаролик жамияти институтларининг давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат шаклида бўлса, иккинчи томондан, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ижтимоий шериклик шаклида ҳам бўлади. Бу икки шаклни бир медалнинг икки томонига ўхшатиш мумкин.
Ижтимоий шериклик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги муносабатларнинг янги шакли бўлиб, у ривожланган мамлакатларда ХХ асрнинг биринчи ярмида вужудга келди. Инсоният тарихида қилинган энг улкан ижтимоий ихтиролардан бири ижтимоий шерикликдир. Бу ихтиро кашф этилгунига қадар инсоният тарихида исён ва қўзғолонлар, ижтимоий таранглик ва қонли оқибатлар билан тугаган ларзалар тез-тез юз бериб турди. Ижтимоий шериклик назариясининг вужудга келиши ва ижтимоий амалиётга тадбиқ этилиши ларзаларнинг кескин камайишини таъминлади. Инсоният тарихида ана шундай буюк роль ўйнаган назария мустақиллик қўлга киритилгандан кейин Ўзбекистонда ҳам жамият ҳаётига кенг тадбиқ этила бошлади. У ҳаётга нафақат тадбиқ этилди, балки унинг назарий асослари бойитилди ва амалий жиҳатлари ривожлантирилди.
Президент Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунни қабул қилиш зарурати тўғрисида сўз юритилар экан, жумладан шундай дейилади: “Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади.”
Ижтимоий шерикликнинг назарий масалалари Президент Ислом Каримовнинг қатор асарлари, нутқ ва мақолалари, хусусан, унинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепциясида чуқурлаштирилган бўлса, амалиётнинг ривожлантирилиши уни мамлакатимизда Президент раҳбарлигида амалга ошириш жараёнида юз берди. Президент Концепциясидан юқорида келтирилган иқтибосда ижтимоий шерикликнинг моҳияти, мақсадлари, вазифалари очиб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунида ижтимоий шерикликнинг субъектлари ва мақсадлари қуйидагича таърифланган: “Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир.”
Ижтимоий шериклик мафкураси синфий зиддиятларни юмшатиш, манфаатларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган мафкура эди. Бу мафкуранинг келиб чиқишига асосий сабаб меҳнат соҳасидаги муносабатлар эди ва бу мафкура биринчи навбатда меҳнат муносабатларини тартибга солиш мақсадида яратилди. Ижтимоий шериклик йўлини танлаган мамлакатларда синфий зиддиятлар туфайли келиб чиқадиган ижтимоий ларзалар сони кескин камайди, жамият тараққиёти учун кенгроқ имкониятлар яратилди.
Ўзбекистон мустақиллика эришган дастлабки йиллардан бошлаб тараққиётнинг инқилобий эмас, тадрижий тамойилини танлади. Бу йўл ҳаётга ижтимоий шерикликни тадбиқ қилишни тақозо этар эди. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ва сиёсий ҳужжатларда ижтимоий шерикликнинг асосий тамойиллари акс этди.
Мустақил мамлакатимиз фуқаролик жамиятини қуришни мақсад қилиб қўйган экан, бу ҳолат ҳам ижтимоий шерикликни ҳаётга кенг тадбиқ қилишни тақозо этади. Чунки, ижтимоий шерикликсиз фуқаролик жамиятини қуриш хомхаёл бўлиб қолади. Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш мамлакатдаги давлат ҳокимияти органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги, турли миллатлар ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги шерикликка таяниб амалга оширилади. Ижтимоий шерикликка турлича ёндашувларни амалга ошираётган тадқиқотчиларнинг деярли барчаси унинг асосий мақсади турли ижтимоий гуруҳлар, қатламлар, синфларнинг манфаатларини мувофиқлаштириш ва муҳофаза қилиш эканини, шунингдек, долзарб иқтисодий, ижтимоий, сиёсий вазифаларни ҳал этишга кўмаклашиш, демократияни чуқурлаштиришга, ҳуқуқий давлат, очиқ демократик фуқаролик жамиятини шакллантиришга кўмаклашиш эканини эътироф этишади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунида давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий шериклик субъектлари сифатида белгилаб қўйилган.



Download 282 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish