Fuqarolik huquqi savollar javoblar



Download 205,45 Kb.
bet9/44
Sana24.02.2022
Hajmi205,45 Kb.
#247133
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
fuqarolik huquqi18

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқ эгасига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг рухсати билан йўл қўйилади.
(1034-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)
Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга, интеллектуал мулк объектидан бошқа шахс фойдаланишига рухсат беришга ҳақли ва, агар бу ушбу Кодекс ва бошқа қонунларнинг қоидаларига зид бўлмаса, уларни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. Мутлақ ҳуқуқларни чеклашга, шу жумладан интеллектуал мулк объектидан бошқа шахслар фойдаланишига имконият бериш йўли билан чеклашга, бу ҳуқуқларни ҳақиқий эмас деб топишга ва уларни тугатишга (бекор қилишга) ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ҳолларда, доираларда ва тартибда йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мутлақ ҳуқуқларни чеклаш бундай чеклаш интеллектуал мулк объектидан нормал фойдаланилишига ўринсиз зиён етказмаган ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини асоссиз камситмаган тақдирдагина татбиқ этилади.
(1034-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)
1035-модда. Мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши
Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар эгасига тегишли мулкий ҳуқуқлар, агар ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқ эгаси томонидан шартнома бўйича бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин, шунингдек бу мутлақ ҳуқуқлар мерос бўлиб ва юридик шахс — ҳуқуқ эгаси қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади.
Мулкий ҳуқуқларнинг шартнома бўйича ўтказилиши ёхуд уларнинг универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиши муаллифлик ҳуқуқининг ва бошқа бегоналаштирилмайдиган ҳамда ўзгага ўтказилмайдиган мутлақ ҳуқуқларнинг ўтказилишига ёки чекланишига сабаб бўлмайди. Бундай ҳуқуқларнинг ўтказилиши ёки чекланиши тўғрисидаги шартнома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Шартнома бўйича ўтказиладиган мутлақ ҳуқуқлар унда аниқлаб қўйилиши лозим. Шартномада бошқа шахсга ўтказиладиган ҳуқуқ сифатида кўрсатилмаган ҳуқуқлар, агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, ўтказилмаган деб ҳисобланади.
Мутлақ ҳуқуқни унинг амал қилиш даврида чекланган вақтга бошқа шахсга беришни назарда тутувчи шартномага нисбатан лицензия шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
19. Transport vositalari ijarasi shartnomasi (transport vositasini ekipaji bilan ijaraga berish shartnomasi tushunchasi va ahamiyati) Transport vositalarini ekipaji bilan ijaraga berish shartnomasining
o'ziga xos xususiyati mavjud bo'lib, ular quyidagilardir:
1. Shartnoma predmeti har’ qanday turdagi transport vositalari:
temir yo'l, avtomobil, suv, havo, kosmik va shunga o'xshash makonda
mustaqil harakatlana oladigan texnik qurilmalar;
2. Transport vositalarini boshqarish va ulardan texnik foydalanish
bo'yicha ijaraga beruvchi o'z kuchi bilan, ya’ni ekipaj yordamida yoki
aynan ijaraga beruvchi bilan mehnat yoki ishlarni bajarishga doir boshqa
munosabatlarda bo'lgan, masalan, p udrat shartnomasiga asoslangan
xodimlar orqali xizmat ko'rsatadi;
3. Transport vositasini ijaraga oluvchiga egalik qilish va foydalanish
huquqi o'tadi. Ijaraga beruvchi shartnoma predmetiga egalik qilishni
o'zida saqlab qola olmaydi, biroq transport vositasini boshqarishni ijaraga
beruvchining xodimlari davom ettiradilar va odatda tegishli mulkka
egalik qiladilar. Shuning uchun ham vaqtincha xodimlar transport
vositalarini boshqara turib, ish bajaruvchining emas, balki begona
shaxslarning manfaatlarini ko'zlab harakat qilishligini nazarda tutish kerak
bo'ladi.
4. Transport vositasini ekipaji bilan ijaraga berish shartnomasining
mazmunidan unda ijaraga beruvchining ikki tu rd ag i majburiyati
birlashtirilganligini anglash mumkin:
a) mulkdor o'ziga tegishli bo'lgan transport vositasini vaqtincha egalik
qilish va foydalanish uchun haq evaziga ijaraga oluvchiga beradi;
b) o'z kuchi bilan uni boshqarish hamda texnik foydalanish bo'yicha
xizmat ko'rsatadi.
Transport, vositalarini ekipaji bilan ijaraga berish shartnomasi o'zida
ijara va xizmat ko'rsatish (pudrat) shartnomalarining xususiyatlarini
ifodalagan, chunki ijaraga beruvchi ijaraga oluvchiga transport vositalarini
boshqarish va texnik foydalanish bo'yicha xizmat ko'rsatadi. Shartnoma
tuzilishi ham tegishli ravishda joylashtirilgan (564-moddaning 1-qismi). Biroq
bu shartnomani aralash deb aytish mumkin emas, chunki u kodeks bilan
alohida tartibga solinadi. Shuning uchun ham transport vositalarini ekipaji
bilan ijaraga berish shartnomasiga haq evaziga xizmat ko'rsatish yoki pudrat
to'g'risidagi normalami faqat analogiya bo'yicha qo'llash mumkin bo'ladi
Transport vositalarini ekipaj bilan ijaraga berish shartnomasining
o'ziga xos xususiyatlari ijaraga be ruvchining zimmasida ko'proq
majburiyatlar mavjudligini bildiradi.
21. Meros huquqi (tushunchasi,o’ziga xos belgilari) Халқ ўртасида мерос деганда, вафот этган шахсдан қолган мол-мулк тушунилади.
Хусусий мулкнинг мазмуни кенгайиши билан мерос ҳуқуқининг мундарижаси такомиллашади ва кенгаяди.
Ҳаётда ҳар бир шахс бошқа бир шахслар билан ҳар хил муносабатларда бўлади. Бу муносабатлар, албатта, шахснинг эркин иродаси билан вужудга келади. Вақт ўтиши билан бир муносабат бекор бўлади, иккинчи бир муносабат вужудга келади. Муносабатнинг барчаси шахсий ёки мулкий муносабатлар бўлиб, маълум бир қоидалар билан тартибга солинади. Муносабатда турган ҳар бир шахс муайян бир ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Бундай ҳуқуқ ва мажбурият, қоида тариқасида, шахс вафот этгандан сўнг ҳам ўз кучини сақлаб қолади. Бошқача қилиб айтганда, шахснинг вафот этиши бундай ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бекор бўлишига олиб келмайди. Масалан, кредит муассасаларига қўйилган маблағ, уни қўйган шахс вафот этганда ҳам банк омонатни бериш мажбуриятидан озод бўлмайди. Мажбурият давом этади, аммо талаб қилиш ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтади.
Фуқаро вафот этгандан кейин ҳам унинг барча ҳуқуқи ва мажбуриятлари ўз кучини сақлаб қолмайди, айримлари бекор бўлади. Вафот этган шахснинг ҳаётлигида бошқа шахсга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос тариқасида ворисларга ўтади.
Шундай қилиб, шахснинг ҳаётлигида бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос ҳисобланади ва ворислик ҳуқуқи асосида меросхўрларга ўтади. Аниқроқ қилиб айтганда, вафот этган шахсга тегишли бўлган мулк - уй-жой, автомашина ва бошқа мол-мулклар эмас, балки шу мол-мулкка нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи мерос тариқасида ўтади.
Вафот этганнинг шахси билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос сифатида бошқаларга ўтмайди. Масалан, ижтимоий таъминот ва меҳнат қонунлари асосида шахснинг оладиган нафақа, пенсия ва бошқа тўловларига бўлган ҳуқуқлари, фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган муносабатларда вужудга келадиган шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Ҳар бир шахс ўз мулкининг вафот этганидан сўнги тақдирини олдиндан, ҳаётлигида белгилаб қўйиши мумкин.
Демак, мерос деганда, вафот этган шахснинг мол-мулки, мулкка бўлган ҳуқуқи, бошқалардан талаб қилиш ҳуқуқи, бошқалар олдидаги мажбуриятлари ва қарзларини тушуниш керак.
Шундай қилиб, мерос-бу фуқароларнинг ҳаётлигида бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндисидан иборат.
Мерос ҳуқуқи, фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғланган ва фуқаролик ҳуқуқ тармоғининг ҳуқуқ тармоқча­ларидан ҳисобланади. Мулк муносабатлари каби мерос ва ворислик муносабатлари ҳам фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади[1].
Мерос ҳуқуқи - бу фуқаронинг вафоти муносабати билан унинг мулкий, мулк билан боғлиқ бўлган шахсий-номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бевосита қабул қилиб олишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир.
Мерос ҳуқуқи фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини қўриқлаш билан боғланган бўлиб, уларнинг ўз мулкига нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқини ҳеч қандай тўсиқсиз, нафақат ҳаётли­гида, шунингдек, вафот этгандан сўнг ҳам амалга оширилишини таъминлайди.
Хусусий мулк эгаси ўзи вафотидан кейин мулкнинг кимга ўтиши масаласини мерос ҳуқуқи асосида ҳаётлигида аниқлаб қўяди. Шу билан у хусусий мулк ҳуқуқининг мавқеини мустаҳкамлайди, мулкнинг кўпайиши ва ривожланишини таъминлаш йўли билан меросхўрларнинг ҳам яхши яшаш ва ҳаёт кечириш шароитларини яхшилашга кўмаклашади.
Мерос ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқ бўлиб у қонун билан кафолатланган. Бу ҳуқуқдан барча фуқаролар, уларнинг миллати, ижтимоий аҳволи, мулкий бойлиги, жинси ва диний эътиқоди, хизмат вазифасидан қатъи назар, баробар фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасида «Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади», -деб кўрсатилган.
Шундай қилиб, мерос ҳуқуқи меросга оид барча муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат.
Мерос ҳуқуқининг асосий ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат:
1) мерос ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулки ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини ҳимоя қилиш, уни мустаҳкамлаш воситаси ҳисобланади;
2) мерос қолдирувчи ўзининг хусусий мулк ҳуқуқини вафотидан кейин ҳам сақланиши, кўпайиши, ривож топиши билан оилавий ва қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашдаги омилларини ҳисобга олган ҳолда, меросни кимга ўтишига бефарқ қарай олмайди.
3) қонунда белгилаб қўйилган меросхўрлар бўлиб, асосан мерос қолдирувчининг қариндошлик муносабати билан боғланган шахслар, унинг оила аъзолари ва қарамоғидаги меҳнатга қобилиятсиз, ёрдамга муҳтож шахслар ҳисобланадилар;
4) мерос мулкидан олинадиган ҳисса эркаклар учун ҳам, аёлллар учун ҳам, қайд қилинган никоҳдан туғилган болалар учун ҳам, қонун билан белгиланган тартибда оталиги аниқланган болалар учун ҳам, фарзандликка олинганлар учун ҳам, баробардир;
5) васият бўйича меросхўрлар доирасини белгилаш мерос қолдирувчининг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, у нафақат жисмоний шахслардан, шунингдек, юридик шахслардан ҳам иборат бўлиши мумкин;
6) қонун бўйича ҳам, васият бўйича ҳам ворислик амалга оширилмаган ҳолларда мерос мулк тақдири суднинг қарори билан ҳал қилинади.
22. Intellektual mulk (Intellektual mulk obyektlarining huquqiy muhofazasi) Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш де­ганда бу объектларга нисбатан субъектив ҳуқуқяар соҳиби ҳуқуқла­рининг қонуний жиҳатдан қўриқлашини вужудга келтириш асослари тушунилади. Бинобарин, интеллектуал мулк объекти ўз-ўзидан ҳуқу­қий муҳофаза остига олинмайди, балки бу объектга нисбатан субъек­тив ҳуқуқларга эга бўлган шахслар (муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари, мутлақ ҳуқуқлар соҳибининг ҳуқуқлари, лицензия асосида фойдала­нувчининг ҳуқуқлари, аввалдан фойдаланувчининг ҳуқуқлари ва шу кабилар) ҳуқуқлари ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза остига олинади.
Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза остига олиш:
- уларнинг яратилганлилик факти асосида;
- ФКда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ваколатли давлат органи томонидан ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати берилиши асосида вужудга келади.
Ошкор этилмаган ахборотга нисбатан ҳуқуқий муҳофаза бериш шартлари қонун билан белгиланади.
Интеллектуал объектларнинг қуйидаги турлари бўйича уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларнинг яратилиши (вужудга келиш) факти асосида содир бўлади:
- фан, адабиёт, санъат асарлари;
- ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари;
- ижролар, ижроларни саҳналаштириш, эшитгириш ва кўрсатув­лар;
- топологик ва интеграл схемалар.
Бунда объект ижодкор томонидан оғзаки, ёзма, тасвир шаклида ёки бошқалар томонидан идрок этиш (қабул қилиш) учун имкон берадиган бошқа объектив шаклда мужассам этилиши билан яратил­ган ҳисобланади. Бинобарин, шу вақтдан бошлаб унга нисбатан бошқа шахсларда субъектив ҳуқуқлар вужудга келади ва ҳуқуқий муҳофаза қилинади. Бундай ҳолда объектдан учинчи шахсларнинг фойдаланган бўлиши, объект рўйхатдан ўтказилиши ёки бошқа расмиятчиликларга риоя этилиши талаб этилмайди. Ҳатто объект кейинчалик рўйхатдан ўтказилиши лозимлиги ҳақидаги қоида мавжуд бўлса ҳам (масалан, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари учун давлат рўйхати мавжуд) бу ҳолат уларнинг ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳолатига таъсир этмайди. Бунда интеллектуал мулк объектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки хорижий давлат ҳудудида яратилганлиги факти аҳамиятга эга эмас.
Интеллектуал мулкнинг бир қатор объектларини ҳуқуқий муҳо­фаза қилиш ФКда ёки бошқа қонунларда (масалан, «Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари тўғрисида»ги Қонун, Селекция ютуқлари ҳақидаги қонун ва шу кабилар) белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан ҳуқуқий муҳофаза берилиши орқали вужудга келади. Бунинг учун интеллектуал мулк объекгига нисбатан ўз субъектив ҳуқуқларининг эътироф этилишига ҳақли бўлган ман­фаатдор фуқаро ёки юридик шахс белгиланган тартибда ваколатли давлат органига мурожаат этиши ва ўз талабини асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Талаб қаноатлантирилган ҳоллар­да ваколатли давлат органи фуқаро ёки юридик шахсни интеллектуал мулк объектига нисбатан субъектив ҳуқуқлари муҳофаза остига олин­ганлигини билдирувчи ҳужжат (патент, гувоҳнома, қайд этилганлик ҳақидаги шаҳодатнома), ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи беради. Ваколатли давлат органи бундай талабни рад этган тақдирда бу ҳақда асослан­тирилган қарор чиқаради. Қарор устидан Аппеляцион кенгашга ёки судга қонунларда белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.
Ваколатли давлат органи (кўп объектлар бўйича бундай орган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент идораси ҳисобла­нади) ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи беришда қуйидаги ҳолатларни, албат­та, ўрганиб чиқади:
Интеллектуал мулк қуйидаги объектларининг ҳуқуқий муҳофа­заси давлат органи томонидан ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи берилиши асосида вужудга келади:
- ихтиро, саноат намунасига нисбатан патент берилади;
- фойдали моделга нисбатан гувоҳнома берилади («Ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси);
- селекция ютуқларига нисбатан патент берилади;
- товар (хизмат кўрсатиш) белгисига нисбатан у давлат рўйхати­дан ўтказилиб, гувоҳнома берилади;
- фирма номи давлат рўйхатидан ўтказилиб (реестрга кирити­либ) бу ҳақда далолатнома берилади;
- товар чиқарилган жой номига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиб, ундан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилади.
24. Transport vositalari ijarasi shartnomasi (transport vositasini ekipajsiz ijaraga berish shartnomasi tushunchasi, shakli) javobi 19savolda
25. Ilmiy tekshirish, tajriba konstruktorlik va texnologiya ishlari pudrati (tushunchasi va huquqiy belgilari) FKning 693-moddasiga muvofiq, ilmiy-tekshirish ishlari pudrat
shartnomasi bo'yicha pudratchi (ijrochi) buyurtmachi bergan vazifada
ko'rsatilgan ilmiy tekshirishlarni amalga oshirish, tajriba-konstruktorlik
va texnologiya ishlari pudrat shartnomasi bo'yicha esa - yangi buyum
namunasini, unga tegishli konstruktorlik hujjatlarini, yangi texnologiyani
ishlab chiqish yoki namuna nusxasini tayyorlash majburiyatini oladi. Bunda
buyurtmachi pudratchiga (ijrochiga) texnikaviy topshiriq berish, ishni
qabul qilib olish va uning haqini to'lash majburiyatini oladi. Pudratchi bilan tuzilgan shartnoma tadqiqot olib borish, namunalar
ishlab chiqish va tayyorlashning butun jarayonini ham, ularning ayrim
bosqichlarini (elementlarini) ham qamrab olishi mumkin.
Mazkur shartnomada bir vaqtning o'zida bir-biridan farq qiluvchi,
lekin muayyan umumiylikka ega bo'lgan bir necha faoliyat turi va u
asosida amalga oshirilishi kerak bo'lgan ishlar ko'rsatib o'tilgan. Ya’ni:
- ilmiy-tekshirish ishlari;
- tajriba-konstrutorlik ishlari;
- texnologiya ishlari.
Fuqarolik qonunchiligida faoliyat mazkur turlarining tushunchasi
berilmagan. Biroq, ilmiy-tekshirish, tajriba-konstruktorlik, texnologiya,
ilmiy-tadiqoqot faoliyatiga quyidagicha ta ’rif berish mumkin:
ilmiy (ilmiy-tadqiqot) faoliyat - yangi bilimlar yaratishga va ularni
tatbiq etishga yo'naltirilgan faoliyat bo'lib, ular jumlasiga:
- fundamental ilmiy tadqiqotlar - inson, jamiyat va atrof tabiiy
muhitning tuzilishi, amal qilish va rivojlanishining asosiy qonuniyatlari
to'g'risidagi yangi bilimlarni yaratishga qaratilgan eksperimental va
nazariy faoliyat;
- amaliy ilmiy tadqiqotlar — amaliy maqsadlarga erishish va aniq
amaliy vazifalar yechimini topish bo'yicha eng maqbul, yangi bilimlarni
qo'llashga qaratilgan faoliyat.
Ilmiy-texnikaviy faoliyat - texnologik, injenerlik, iqtisodiy, ijtimoiy,
insonparvarlik va boshqa muammolarning yechimini topish, fan, texnika
va ishlab chiqarishni yagona tizim sifatida amal qilishini ta’minlash bo'yicha
yangi bilimlarni yaratish va qo'llashga qaratilgan faoliyat.
ITTKTP shartnomasi o'zning huquqiy tabiatiga ko'ra, ikki tomonlama,
konsensual va haq baravariga tuziladigan shartnoma hisoblanadi.
ITTKTP shartnomasini tartibga solishda intellektual mulk huquqi
qoidalari qo'llaniladi. Zero, mazkur shartnoma asosida pudratchi amalga
oshirayotgan ishlar ilmiy-ijodiy faoliyat hisoblanadi, yaratilgan natijalar
esa aksiriyat hollarda intellektual mulk obyektlari jumlasiga kiradi. FKning
702-moddasiga muvofiq, ilmiy-tekshirish ishlari yoxud ta jrib a -
konstruktorlik va texnologiya ishlari shartnomalari asosidagi munosabatlar
FK bilan bir qa to rd a , ilmiy-tekshirish, tajrib a-k o n stru k to rlik va
texnologiya ishlari shartnomalari to'g'risidagi qonun hujjatlari bilan ham
tartibga solinadi.
26. Vorislik huquqi (Merosning ochilishi va vorislik huquqini amalga oshirish) javobi 12savolda

Download 205,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish