ikkinchidan, haq baravariga tuziladigan shartnomadir;
uchinchidan, qurilishga oid pudrat shartnomasi har ikki taraf uchun
ham muayyan va burchlar belgilaydigan ikki tomonlama shartnoma
hisoblanadi.
8. Vorislik huquqi (Vorislik asoslari) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасида «Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади»,-дейилган. Бу ҳуқуқдан фойдаланиб ҳар бир шахс ўзи ҳаётлигида ўзига тегишли бўлган хусусий мулкнинг тақдирини ҳал қилиб қўяди, вафотидан кейин уни кимга ўтишини белгилаб қўяди.
Шу билан бирга, фуқаро вафот этганидан сўнг унинг мулки кимларга ўтиши қонун билан ҳам белгилаб қўйилган бўлади.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига асосан, ворислик икки асосда вужудга келади. Биринчидан, васият бўйича ва, иккинчидан, қонун бўйича.
Мулкдор ўзига тегишли бўлган хусусий мулкнинг тақдирини ўзи вафот этгандан сўнг унинг маълум бир шахс томонидан тасарруф қилинишини белгиламаган ҳолларда қонун бўйича ворислик амалга оширилади.
Бундан ташқари, қонун бўйича ворислик: Биринчидан, васиятнома қисман ёки бутунлай ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда; иккинчидан, мерос мулкининг ҳаммаси васият қилинмасдан қолган тақдирда, васият қилинмаган қисмига; учинчидан васият бўйича меросхўр мерос очилгандан кейин меросни қабул қилиб олмасдан вафот этган бўлса; тўртинчидан, васият бўйича меросхўр меросни олишдан бош тортган ёки ундан воз кечган ҳолларда вужудга келади.
Қонун бўйича меросхўр мерос қолдирувчи билан қон-қариндошлик ришталари билан боғланган унинг аждодлари ва авлодлари, оила аъзолари, меҳнатга лаёқатсиз, унинг қарамоғида бўлган, оила аъзоси бўлмаган шахслар бўлишлари мумкин.
Демак, қонун бўйича меросхўр бўлиш учун нафақат мерос қолдирувчининг расман қон-қариндошлари бўлиши, шунингдек, амалда ҳаётда ҳам яқин кишилари бўлиши мумкин.
Қонун бўйича ворислик муносабати билан мерос қолдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтиш тартиби ва шартлари қонунда белгилаб қўйилган бўлади. Мерос мулк қонунда белгиланган тартибда, миқдорда ва тартибда меросхўрлар ўртасида тақсимланади. Қонунда белгиланмаган шахсларга ёки белгиланган тартибни бузиб, мерос мулкни яқин қариндошларига ёки бошқа яқин кишиларига, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлмаган шахсларга бериш мумкин эмас.
9. Intellektual mulk (fuqarolik muomalasi ishtirokchilarining, tovarlar, ishlar va xizmatlarning xususiy alomatlarini aks ettiruvchi vositalar) javobi 4-savolda
10. Prokat shartnomasi (predmeti va muddati) 6-savolda
12. Vorislik huquqi (Merosning ochilishi va vorislik huquqini amalga oshirish) Мероснинг очилиш вақти ва жойи. Қонун ворислик ҳуқуқий муносабатларининг келиб чиқишини очилиши билан боғлайди. Ворислик ҳуқуқи асосида мерос мулкини қабул қилиб олиш мероснинг очилиши муносабати билангина амалга оширилади. Шунинг учун ҳам мероснинг очилиш жойи ва вақти муҳим ва зарур аҳамият касб этади.
Ворислик ҳуқуқининг вужудга келиши муайян бир ҳодисанинг содир бўлиши билан боғлиқ. Бундай ҳодиса биринчидан, фуқаронинг вафот этиши, ёки, иккинчидан, фуқаронинг суд қарори билан вафот этган деб эълон қилиниши ҳисобланади.
Мероснинг очилиши маълум бир вақтда вужудга келади. Мероснинг очилиши деганда, мерос ва ворислик ҳуқуқининг пайдо бўлишини белгилаб берувчи юридик фактнинг юзага келиши тушунилади. Мероснинг очилиш вақтини тўғри аниқлаш меросга оид ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш ғайриқонуний ҳаракатларининг олдини олишга имкон беради.
Мероснинг очилиш вақтини тўғри аниқлаш биринчидан, мерос тариқасида ўтадиган қолдирувчинин ҳуқуқ ва мажбуриятларининг таркибини белгилаш; иккинчидан, меросхўрлар доирасини аниқлаш; учинчидан, қонун бўйича ҳамда васият бўйича белгиланган мерос мулкини қабул қилиб олиш ёки ундан воз кечиш; тўртинчидан, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш ва кредитларнинг даъво қўзғатиши учун муддатни белгилаш ва бошқа меросга оид ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш билан бевосита боғлиқдир.
ФКнинг 1116-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг вафот этган куни (зарур бўлганда пайти ҳам), мерос очилган вақт деб саналади. Фуқаро вафот этган деб эълон қилинган ҳолларда, агар суднинг қарорида бошқача муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисирдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирадиган кун мерос очилган вақт ҳисобланади.
Фуқаронинг ўлими факти фуқаролик ҳамда далолатномаларни қайд қилиш идоралари томонидан берилган фуқаронинг вафот этгани тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
Ҳар хил бахтсиз ҳодисалар оқибатида бедарак йўқолган шахсларнинг вафот этган кунини аниқлашда, суд шу бахтсиз ҳодиса рўй берган вақтни фуқарони вафот этган кун деб ҳал қилув қарорида кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолларда суд қарорида кўрсатилган кун мероснинг очилган вақти ҳисобланади. ФКнинг 36-моддасига асосан, агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг доимий яшаш жойида 3 йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида 6 ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларни аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин. Фуқаронинг вафот этганлигини расмийлаштирилганда мерос қолдирувчининг вафот этган пайти, яъни соати ҳисобга олинмайди. Аммо бирининг вафотидан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахсларнинг бир вақтда вафот этганларида уларнинг қайси бири олдин ва қайси бири кейин вафот этганлигини аниқлаш талаб қилинса, қонун бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этганларни бир вақтда вафот этган деб ҳисоблайди ва мерос уларниг ҳар биридан кейин очилади. Бундай ҳолда улардан ҳар бирининг меросхўри алоҳида ворисликка чақириладилар. Вафот этганларнинг бир-бирларидан мерос олиш ҳуқуқи пайдо бўлмайди.
Никоҳ муносабатлари ёки қон-қариндошлик туфайли бир-бирлари билан боғланган шахсларнинг бир вақтда вафот этганда, уларнинг ҳар бирининг ворислари мустақил равишда ворисликка чақириладилар. Масалан, автоавария оқибатида эр ва хотин бир пайтда ҳалок бўлдилар. Эрнинг олдинги хотинидан бир боласи ва хотинининг ҳам олдинги эридан бир боласи бўлган. Нотариус меросни тақсимлаганда, аввало, улардан қолган мол-мулкни Оила кодексининг 23-, 25- ва 27-моддалари, ҳамда никоҳ шартномаларига асосан, уларнинг ҳар бирининг хусусий, шахсий ва биргаликдаги мулкдаги ҳар бирининг ҳиссасини ОКнинг 27- ва 28-моддалари тартибида аниқлаб, меросни адолатли ворислар ўртасида тақсимлаш чораларини кўриши керак. Чунки эр билан хотин ўртасида ворислик ҳуқуқи пайдо бўлмайди. Уларниг ҳар биридан кейин мерос очилгани сабабли, ҳар иккаласининг меросхўрлари ўзларнинг бири отасининг, бири онасининг мерос мулкига ворис бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |