Fuqarolik huquqi savollar javoblar


-модда. Умумий фойдаланишдаги товар омбори



Download 205,45 Kb.
bet35/44
Sana24.02.2022
Hajmi205,45 Kb.
#247133
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
fuqarolik huquqi18

902-модда. Умумий фойдаланишдаги товар омбори
Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ товар омбори товарларни сақлаш учун чегараланган доирадаги шахслардан қабул қилиши мумкин бўлган омборлар жумласига киритилган бўлмаса, у умумий фойдаланишдаги омбор деб ҳисобланади.
Умумий фойдаланишдаги товар омбори томонидан тузиладиган омборда омонат сақлаш шартномаси оммавий шартнома деб ҳисобланади.
903-модда. Омборда омонат сақлаш шартномаси Омборда омонат сақлаш шартномаси бўйича товар омбори (сақловчи) товар эгаси (юк топширувчи) томонидан ўзига топширилган товарларни ҳақ эвазига сақлаш ва уларни тўлиқ ҳолича қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Омборда омонат сақлаш шартномаси ёзма равишда тузилади. Агар омборда сақлаш шартномасини тузиш ва товарни омборга қабул қилиб олиш омбор ҳужжати билан тасдиқланган бўлса, омборда омонат сақлаш шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
150. Ikki qismli ombor guvohnomasiga baho bering? 909-модда. Икки қисмли омбор гувоҳномаси
Икки қисмли омбор гувоҳномаси омбор гувоҳномасидан ва гаров гувоҳномасидан (варрант) иборат бўлиб, улар бир-биридан ажратилиши мумкин.
Икки қисмли омбор гувоҳномасининг ҳар бир қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
товарни сақлаш учун қабул қилган товар омборининг номи ва жойлашган манзили;
омбор гувоҳномасининг омбор реестри бўйича жорий номери;
товар сақлаш учун қабул қилиб олинган ташкилот номи ёки фуқаронинг исми, шунингдек товар эгасининг жойлашган ери (яшаш жойи);
сақлаш учун қабул қилинган товарнинг номи ва миқдори –– бирликлар сони ва (ёки) товар доналарининг сони ва (ёки) товарнинг ўлчови (оғирлиги, ҳажми);
агар муддат белгиланган бўлса, товар қанча муддатга сақлаш учун қабул қилинганлиги ёки товар талаб қилиб олингунча сақлаш учун қабул қилинганлиги;
омонат сақлаганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори ёки бу ҳақни ҳисоблаб чиқаришга асос бўладиган тарифлар ва сақлаш ҳақини тўлаш тартиби;
омбор гувоҳномаси берилган сана.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Икки қисмли омбор гувоҳномасининг иккала қисмида вакил шахснинг бир хил имзоси ва товар омборхонасининг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) бўлиши шарт.
(909-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Ушбу модданинг талабларига мос келмайдиган ҳужжат икки қисмли омбор гувоҳномаси бўла олмайди.
152 Umumiy birgalikdagi mulk meros obyekti bo’la oladimi.? 1114-модда. Умумий биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни мерос қилиб олиш
Умумий биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги унинг улушини аниқлаш ва ушбу Кодекснинг 226-моддасида белгиланган тартибда умумий мол-мулкни тақсимлаш ёхуд ундан вафот этган иштирокчининг улушини ажратиш учун асос бўлади. Бу ҳолда мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан очилади, мол-мулкни натура ҳолида тақсимлашнинг имкони бўлмаганида эса — бундай улушнинг қийматига нисбатан очилади.
Умумий биргаликдаги мулк иштирокчиси умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги ўз улушини васият қилишга ҳақлидир, бу улуш унинг вафотидан кейин ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ аниқланади.
153. Meros huquqi va vorislik huquqining farqi nimada.? Ворисик ҳуқуқи мерос ҳуқуқининг бир бўлаги сифатида унинг амал қилинишини таъминлайди, мерос таркибига кирган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни меросхўрларга ўтиш қоида­ларини ўз ичига олади.
154. Ijara shartnomasini tuzishdan maqsad nima.? Ijara bu mulk egasining ishlab chiqarish vositalari va boshqa
buyumlarini muayyan to'lovlar evaziga vaqtincha foydalanish uchun
boshqa birovga o'zaro kelishuviga muvofiq topshirishdir. Mulk egasi (ijara
beruvchi) o'z mulkini boshqa birovga (ijarachiga) vaqtincha egalik qilish
yoki foydalanish uchun beradi.
Ijara munosabatlarini ijaraga beruvchi ijaraga olingan ishlab chiqarish
vositalarining mulkdori bo'lib qolaveradi. Ijarachi esa shartnomada
ko'rsatilgan muddat davomida mulkdorning ba’zi huquqlarini oladi va
buning uchun ijara haqini to'laydi. Shu bilan birga, ijarachi ijara faoliyati
davomida ishlab chiqarish vositalarining vaqtincha egasi, olingan mahsulot
va daromadlaming esa mustaqil egasi hisoblanadi.
Fuqarolik Kodeksining 535-moddasida mulk ijarasi shartnomasiga
quyidagicha ta’rif berilgan: “Mulk ijarasi shartnomasi bo'yicha ijaraga
beruvchi ijaraga oluvchiga haq evaziga mol-mulkni vaqtincha egalik qilish
va foydalanish yoki foydalanish uchun topshirish majburiyatini oladi”.
155. Hududiy belgilariga muvofiq tashish shartnomalarining klassifikasiyasi qanda ishlab chiqilgan?

Download 205,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish