Фуқаролар учун бюджетни


Баён этиладиган формат ва тил



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53
Bog'liq
budget for citizens uz

Баён этиладиган формат ва тил. 
Фуқаролар учун бюджет тақдим этиладиган формат 
кенг аудитория учун тушунарли бўлиши керак, шу сабабли материал барча мақсадли 
гуруҳларга қулай бўлган шаклда тақдим этилиши керак. Фуқаролар учун бюджетда 
ахборот қуйидагилар ёрдамида оддий ва аниқ тарзда кўз билан кўриладиган шаклда 
тақдим этилади: 

боғлаш ва таққослаш усуллари; 

ақлий хариталар (mind map) усули, унинг ёрдамида алоқалар, масалар бюджет 
даромадлари ва харажатлари яққол акс этади;
13

мақсадли гуруҳлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ахборотни тафсилотлари 
билан очиб бериш; 

инфографикалар; 

диаграммалар, жадваллар; 

расмлар, картограммаларва схемалар; 

индикаторлар. 
Баён этиладиган тил ўрта маълумотли кишиларга тушунарли бўлиши керак. Махсус 
терминлар тушунтириб берилиши, яъни махсус бўлимда тўпланиши ва “Асосий 
тушунчалар” ёки Глоссарий шаклида расмийлаштирилиши керак. 
3.5.Дастурий-таҳлилий таълимот 
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш Фуқаролар учун бюджетни 
тайёрлаш ва эълон қилиш муддатларини анча камайтириш имконини беради. Молия 
вазирлигида Фуқаролар учун бюджетни тузиш учун етарли базавий ахборотга эга бўлган 
ахборот тизимлари мавжуд, бундан “Иқтисодий истиқболлар ва давлатнинг вазифалари” 
ва “Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг бюджет 
сиёсатига таъсири” таклиф этилаётган тузилманинг иккинчи ва учинчи бўлимлари бўйича 
ахборот мустасно. Бироқ ҳозирги вақтда бюджетни режалаштириш модули 
шакллантирилмоқда. Унда иқтисодиётнинг навбатдаги йилга мўлжалланган мақсадли 
кўрсаткичлари ва параметрлари, иқтисодий истиқболлар ва давлатнинг вазифалари, яъни 
ушбу бўлимлар учун ахборот келтирилиши мумкин. 
Ахборот ҳар йили (ҳар чоракда) Фуқаролар учун бюджетни тайёрлашда жалб қилинган 
мутахассисларга (экспертларга) электрон шаклда ўтказилиши мумкин. Дастурий-таҳлил 
платформасининг яратилиши истиқболлироқ бўлиши мумкин. Унда ахборот махсус 
ажратилган сервер ускунада ҳар йили (ҳар чоракда) қайта ишланиши ва 
фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун қулай бўлиши мумкин. Бунинг учун дастурий-
таҳлилий платформа архитектурасини яратиш талаб этилади. У маълумотларни тайёрлаш 
модулини, ўзгаришларни бошқариш ва маълумотлар хавфсизлигини назорат қилиш 
модулини ҳамда маълумотларни ва ҳисоботларни эълон қилиш модулини назарда тутади. 
Дастурий-таҳлилий 
платформа 
йўл 
қўйиладиган 
батафсиллик 
доирасида 
фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича тегишли интерактив ҳисоботлар, схемалар, 
13
Бошқа номлари: “ақл харитаси”, “хотира картаси”, “ассоциатив карталар”, “алоқа диаграммаси” ва 
ҳоказолар. Карталарда (mind map) мантиқий боғланган матнни ёзиш ўрнига ахборот схема шаклида тақдим 
этилади. Асосий фикрлар чизиқлар (тармоқлар) билан ўзаро боғланади. Асосий фикр, муаммо, эътиборни 
тортадиган (ўрганиладиган) объект марказда жойлашади. Уларни акс эттириш учун расмлардан 
фойдаланилади. Асосий тармоқлар марказий фикр билан боғланади, иккинчи, учинчи тартибдаги тармоқлар 
бошқа тармоқлар билан боғланади. Тармоқлар тўғри эмас (дарахтнинг шоҳлари сингари) эгик бўлиши керак. 
Анъанавий схема усулида чизиш майндмэппинг (mind mapping) ғоясига бутунлай зид, чунки бу 
фикрларнинг ҳаракатланишини анча мураккаблаштиради ва кўплаб бир хил ортиқча объектларни яратади. 
Бир қанча (камида учта) рангдан фойдаланиш шарт. Тармоқнинг ҳар бир чизиғи устидан фақат битта таянч 
сўз ёзилади. Ҳар бир сўз минглаб ассоциацияга эга бўлади. Ушбу принциплардан фойдаланиш ахборотнинг 
жалб этувчанлигини ошириш имконини беради. 


27 
жадваллар, жадвал материалини шакллантириш имконини беради. Дастурий-таҳлилий 
платформага тушадиган маълумотлар Фуқаролар учун бюджет эҳтиёжларини ҳисобга 
олиб гуруҳларга бўлиниши тахмин қилинмоқда. Дастурий-таҳлилий платформадан Молия 
вазирлигининг ички тармоғидаги экспертлар фойдаланиши мумкин бўлади. 
Қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар Молия вазирлигининг ахборот тизимларида мунтазам 
равишда ҳисобга олинади, бу эса ахборот тизимларидаги маълумотлар тузилмасида ва 
ҳисобот шакллари тузилмасида акс этади. Йиллар бўйича дастлабки маълумотлардаги 
катта таркибий ўзгаришлар (масалан, ҳисоб рақамлари режаси, бюджет таснифи 
ўзгариши, ўртача муддатга бюджетлаштириш ёки натижага йўналтирилган бюджет жорий 
этилиши дастурий-таҳлилий платформага тушадиган маълумотларда хато келтириб 
чиқариши мумкин, аввалги даврдаги маълумотлар эса ноаниқ маълумотларга айланиб 
қолиши мумкин. 
Молия вазирлигининг ахборот тизимларида сақланадиган маълумотларни ўзгартириш 
натижасида олинадиган ахборот сифатининг пасайиши хавфини камайтириш учун 
(уларнинг архитектураси, тузилмаси ва тафсилотлаштирилиши) ўзгаришларни бошқариш 
бўйича бир гуруҳ экспертлар учун ташкилий тартиб-таомилларни назарда тутиши зарур. 
Хусусан, ўзгартириладиган ва ўзгартирилиши режалаштирилаётган маълумотларни, 
шунингдек, аввалги даврларда юз берган ва Фуқаролар учун бюджетни тайёрлашда 
фойдаланиладиган 
маълумотлар 
тузилмасидаги 
ўзгаришларни 
батафсил 
ҳужжатлаштириш талаб этилади. 
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб Фуқаролар учун бюджетни тайёрлашга 
доир ишларни ташкил этишга қўйилган қуйидаги асосий талабларни шакллантириш 
мумкин: 

Фуқаролар учун бюджетни шакллантирадиган мутахассислар/экспертлар гуруҳини 
аниқлаш, уларнинг маълумотлардан фойдаланишга доир ҳуқуқлари ва 
ваколатларини белгилаш; 

Фуқаролар учун бюджетда фойдаланиладиган маълумотларни даставвал ва энг 
батафсиллаштирилган ҳолда аниқлаб олиш; 

тегишли ахборот тизимларидаги маълумотлар тегишли экспертлар рухсати билан 
ўзгартирилиши ва тўлдирилишини белгилаб қўйиш, улар ўзгаришининг Фуқаролар 
учун бюджетдаги ахборот шаклига ва тақдим этилишига кўрсатадиган таъсирига 
баҳо беришлари керак. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish