Бўлим катта прокурорлари ва прокурорларининг ваколатлари:
Вазифалар тақсимотига асосан қуйи прокуратура бўғинларига берилган кўрсатма ва топшириқларни, Бош прокурорнинг соҳавий буйруқларининг бажарилиши устидан назорат олиб борадилар, шунингдек, предмет бўйича қонунийлик аҳволи ҳамда ҳисобот кўрсаткичларини таҳлил қилган ҳолда умумлаштирадилар ва соҳа йўналишидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида бўлим раҳбариятига таклифлар киритиб борадилар.
Ўзларига бириктарилган минтақа ва соҳада прокурорлик назоратининг аҳволи учун шахсан масъул бўлиб, Бош прокурорнинг буйруқ ва кўрсатмалари, республика Бош прокуратураси ҳайъат мажлисларининг соҳага оид қарорларини жойларда бажарилиши устидан назорат олиб борадилар, қуйи прокурорларнинг назорат соҳасидаги фаолиятларини текшириш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун жойларга чиқадилар, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф берадилар.
Бўлимнинг ҳамда соҳанинг қуйи тармоқлари ишини ташкиллаштириш, жойларда текширишлар ўтказиш, иш услубларини такомиллаштириш ва илғор тажрибаларни ёйиш тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар, услубий тавсиялар ва қўлланмалар лойиҳаларини ишлаб чиқадилар.
Бош прокуратурада фуқароларни қабул қилишни ташкиллаштирадилар, шахсан қабул қиладилар
Шахсий қабулда фуқаролардан олинган мурожаатларнинг ҳисобини юритадилар ва уларни умумлаштириб бўлим бошлиғига тақдим этадилар.
Ариза ва шикоятлар билан Бош прокуратурада қабулда бўлган фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан ахборот ва бошқа маълумотларни йиғиб таҳлил қилган ҳолда умумлаштирадилар ва натижалари юзасидан бўлим бошлиғига таклиф киритадилар.
Бош прокуратурада қабулда бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ҳамда Бош прокуратурага келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиб, уларнинг тегишли тармоққа тааллуқлилигини белгилайдилар.
Бўлимда иш юритишни ташкил қилиш:
Прокуратура органларида иш юритишни ташкил эташ тўғрисидаги Йўриқнома асосида ариза ва шикоятларни рўйхатдан ўтказадилар ва ҳисобини юритадилар.
Ариза ва шикоятларни ўз вақтида тегишлилигига қараб Бош прокуратуранинг бошқарма ва бўлимларига тарқатадилар, назоратга олинган ариза ва хатларни тегишлигига кўра раҳбариятга тақдим этадилар ва муносабат билдирилгандан сўнг китобларга расмийлаштириб, назорат карточкаларини тўлдирган ҳолда ариза ёки хат билан биргаликда имзо қўйдириш йўли билан тармоқларнинг нозирларига тарқатадилар.
Ариза ва шикоятларни алфавит асосида картотекада тўғри расмийлаштириб борадилар, назорат ўрнатилмаган аризалар бўйича алфавит ва илова карточкаларига уларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини таъминлайдилар, аҳамиятини йўқотган карточкаларни картотекадан чиқариб борадилар.
Жиноятлар ҳақидаги махсус хабарлар, оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар, ҳужжатлар, юридик шахслардан келган ариза ва шикоятлар билан боғлиқ бўлмаган хатларни махсус китобларга расмийлаштириб, имзо қўйдириб тармоқ нозирларига тарқатадилар.
Бош прокуратурага чақиртирилган жиноий, фуқаролик, хўжалик, маъмурий ишларни махсус китобларга расмийлаштарадилар, алфавит бўйича картотекага қайд қилиб, имзо қўйдириб нозирларга тарқатадилар.
Бўлимда сақлаш муддати тугаган ҳужжатларни қабул қилиш, топшириш далолатномасига асосан Бош прокуратура архивига топширадилар.
Бош прокуратура биноларига кириш-чиқишни тегишли йўриқнома талаблари асосида олиб борилишини таъминлайдилар, шунингдек фаолият билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажарадилар.
Адабиётлар рўйхати:
1.Басков В.И. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида) М.,”Бек” нашриёти, 1998.
2.Давлетов А. Дж. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). Нукус. Билим.1999.
3.Россия Федерациясида прокурор назорати. (дарслик, рус тилида/ А.А. Чувилёвнинг умумий таҳрири остида/ М., 2000.
4. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят процесси (умумий қисм, дарслик, ўзбек тилида) Т.: 2002 й., «Янги аср авлоди».
5. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят процесси (махсус қисм, дарслик, ўзбек тилида) –Т.: ТДЮИ.2003 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |