Бўлим катта прокурорлари ва прокурорларининг ваколатлари:
Бўлимда иш юритишни ташкил қилиш:
«Фуқаролар мурожаатлари ва хатлар бўлими тўғрисида»ги НИЗОМ Фуқаролар мурожаатлари ва хатлар бўлими (бундан кейин матнда бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади.
Бўлим фаолиятига Бош прокурор томонидан тайинланадиган бўлимбошлиғи раҳбарлик қилади. Бўлимда бўлим бошлиғининг ўринбосари, катта прокурорлари, прокурорлари, мутахассислари, бўлим катта нозирлари ва нозирлари фаолият кўрсатади.
Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Прокуратура тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ҳукумат қарорлари, Бош прокуратуранинг ҳайъати қарорлари, Бош прокурорнинг буйруқ ва кўрсатмалари, прокуратура органларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ҳақидаги Йўриқнома ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.
Бўлим томонидан қонунийлик аҳволи таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда ишни ташкиллаштириш борасида Бош прокуратуранинг ярим йилга тузиладиган иш режасига таклифлар берилади ҳамда бўлимнинг иш режаси тузилади. Иш режасига кириталган тадбирлар ижроси белгиланган муддатларда таъминланади.
Бўлим ишини ташкил этиш ходимлар ўртасида вазифаларни соҳа-минтақа ва ўриндошлик асосидаги иш тақсимотига биноан амалга оширилади.
Бўлимда фуқароларнинг мурожаатлари ва иш юритиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий ҳужжатлар тайёрланади ва бу ҳақда Бош прокуратура раҳбариятига ахборот бериб борилади.
Қуйи прокуратураларда соҳа фаолиятини яхшилашга қаратилган услубий тавсиялар ишлаб чиқилади ва жойларга юборилади.
Бўлимда тезкор йиғилишлар ўтказиб борилади ва уларда соҳага тааллуқли, шунингдек бевосита ходимларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чоракда ҳисобот тузилиб, ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармасига топширилади. Ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун масъулият бўлим бошлиғи зиммасида бўлади.
Заруратга кўра вилоятлар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралардан соҳага оид таҳлилий ахборотлар талаб қилиб олинади.
Бўлим фаолиятини Бош прокурорнинг соҳа бўйича ўринбосари назорат қилади ва соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан Бош прокурорга ахборот бериб боради.
Бўлим Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис, суд ва бошқа тегишли идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади.
Вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг фуқароларнинг мурожаатлари ва хатлар бўйича катта ёрдамчилари (бундан кейин матнда катта ёрдамчилар деб юритилади) ўз фаолиятини мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.