Бўлим бошлиғининг ваколатлари:
Бўлимга юклатилган вазифаларнинг бажарилишига шахсан масъул бўлиб, бўлим иш фаолияти устидан умумий раҳбарликни олиб боради, ишларни ташкиллаштиради, Бош прокурорнинг ўринбосари билан келишилган ҳолда ходимлар ўртасида вазифаларни соҳа-минтақа ва ўриндошлик асосида тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Бош прокуратурага фуқаролардан, юридик шахслардан келиб тушган хат, хабар, ариза, шикоят, шошилинчномаларни, шунингдек жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари ҳамда бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиб, рўйхатдан ўтказишни ҳамда тегишлилиги бўйича таркибий тармоқларга тарқатилишни ва ҳисоби юритилишини ташкиллаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура раҳбарияти томонидан назоратга олинган, шунингдек Ўзтелерадиокомпания, республика миқёсидаги газета ва журналлар муҳарририятлари томонидан юборилган хатлар, фуқароларнинг ариза ва шикоятларини белгиланган муддатда ҳал этилишининг ҳисобини юритади.
Фуқароларнинг Бош прокуратура раҳбарияти, тармоқ бошлиқлари ва ходимлар томонидан қабулларини ташкиллаштиради.
Ҳужжатларни кўпайтириш, нусха кўчириш ишлари юритилишини таъминлайди.
Ҳужжатларни идоравий архивга топширилиши, уларнинг муҳимлик қийматини экспертиза қилиш, муҳр ва штамплардан фойдаланиш, уларни сақлаш, шунингдек ҳисоби юритилишини ташкиллаштаради.
Бош прокуратуранинг иш режасига таклифлар беради, бўлим иш режасини ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этади, режавий тадбирлар ижросини таъминлайди.
Кадрлар бошқармаси билан биргаликда соҳада ишлаш учун кадрларни танлайди, ходимларнинг касб-маҳоратини ошириш чораларини кўради, аттестация лойиҳаларини ҳамда уларга даражали унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёрлайди.
Қонунларни тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштиради ва бу жараёнда бевосита иштирок этади.
Бўлим бошлиғи ўринбосарининг ваколатлари:
Прокуратура органларида иш юритиш Йўриқнома асосида олиб борилишини, ҳужжатлар билан ишлашнинг ташкилий ва услубий жиҳатдан такомиллаштирилишини таъминлайди, нозирлар фаолиятини назорат қилади.
Бўлимнинг ҳисобот ишларини олиб боради, ҳисобот кўрсаткичлари ва амалга оширилган ишларни таҳлил қилган ҳолда умумлаштириб, тегишли таклифлар тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамасидан юборилган ариза, шикоятларни Бош прокуратура раҳбарияти топшириғига биноан кўриб чиқишда иштирок этади.
Қонунларни тарғиб қилиш ишларида иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |