Мушоҳада қисми
Биламизки, меҳнат қонунчилигимизда иш берувчидан кўра ходимнинг
меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, айрим масалаларда иш берувчининг
ваколатларини чеклашга эътибор қаратилган. Зеро, ҳар бир инсон меҳнат
қилиш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга интилади. Шундай экан, унинг бу
ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга эътибор ва масъулият билан ёндашмоқ лозим.
Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
босқичларидан биридир, бунда талай хатоларга йўл қўйилади. Кейинчалик
ушбу хатолар боис иш берувчилар ноқонуний равишда ишдан бўшатилган
ходимларни ишга тиклашларига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг100-моддасига асосан
намуайян мудатга тузилган меҳнат шартноасини ҳам муддати тугагунга қадар
муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан асосли
равшда бекор қилишини белгилаб қўйган.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ ишга қабул
қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан имзоланади. Яъни ходимларни
ишга қабул қилиш ва бўшатиш бўйича ваколатлар унга тегишли ҳужжатлар –
устав, низом, ишончнома ва бошқалар билан унинг зиммасига юклатилган
бўлиши кераклиг қонунларимизда белгилаб қўйилган.
Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳисобланади.
Аммо кўпинча кадрлар хизматлари ходимлари ишдан бўшатиш тўғрисидаги
буйруқни “олдиндан” расмийлаштиришади, бу эса баъзан қатор муаммоларни
юзага келтириб чиқариши мумкин бўлади.
Демак
фуқаро О.Даминовни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 106-моддаси 3-бандига асосан ишдан четлаштирилганлигини
билишмиз мумкин. Иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатишни
огоҳлантириш иш
берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор
қилиш босқичларидан бири бўлиб, бунда талай хатоларга йўл қўйилади.
Кейинчалик ушбу хатолар боис иш берувчилар ноқонуний равишда ишдан
бўшатилган ходимларни ишга тиклашларига тўғри келади.
Аксарият ҳолатларда огоҳлантириш шакли ёзма бўлишидан ходимни
МКнинг 100-моддасининг 2-қисми 3 ва 4-бантлари бўйича ишдан бўшатганда
ходимни оғзаки огоҳлантиришга йўл қўйилади. Ходимни у билан меҳнат
шартномаси
бекор
қилиниши
ҳақидаги
огоҳлантиришга
меҳнат
муносабатларини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс имзо
қўйиши шарт. Аксарият ҳолатларда содир бўлганидек, бўлим бошлиғи
(бевосита раҳбар) ёки кадрлар бўлими ходими эмас. Улар фақат
огоҳлантиришни ходимга топширишлари мумкин.
Ходимнинг огоҳлантирилганлиги факти огоҳлантиришнинг иккинчи
нусхасига у томондан қўйиладиган имзо билан тасдиқланади ва у иш
берувчида қолади. Биринчи нусха ходимга топширилади.
Амалиётда кўпинча ходимга огоҳлантиришни оширишда қийинчилилар
туғдирадиган ҳолатлар вужудга келади.
Амалдаги
меҳнат
кодексининг
102-моддасига
асосан
меҳнат
шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида
огоҳлантириш
муддати давомида, меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг
айбли ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилиш
тўғрисидаги огоҳлантиришни истисно этганда, ходимга бошқа иш қидириш
учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга
чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча
меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат
вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг
корхона тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно.
Касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи
розилигини олиш иш берувчининг ташаббусига кўра ходим билан меҳнат
шартномасини бекор қилишни ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб
олиш шарт, башарти жамоа шартномаси ёки жамоа келишуви деб айтиб
ўтилган МК 101 –моддасида.
Яъни агар тармоққа оид ёки ҳудудий жамоа келишуви иш берувчининг
ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга вакиллик органининг
олдиндан розилигини олишни кўзда тутса, мазкур ташкилотнинг жамоа
шартномасида айтиб ўтилган-ўтилмаганлигидан қатъи назар бундай розилик
олиниши керак.
Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича вакиллик
органининг йиғилишида ходимнинг ўзи иштирок этганлиги факти ушбу
босқичнинг яна бир муҳим жиҳати ҳисобланади. Амалдаги меҳнат
қонунчилиги ходимнинг ҳозир бўлишининг мажбурийлигини кўзда тутмайди.
Лекин жамоа шартномаси ёки жамоа келишуви бундай нормани сақлаши
мумкин. Бунинг устига, мазкур банд Ўзбекистон касаба уюшмалари
федерацияси томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномаси намунасида
мавжуд.
Касаба уюшмаси қўмитасининг ходимни ишдан бўшатиш масаласи кўриб
чиқиладиган мажлиси хусусида ходимни юқорида кўрсатилган усуллар билан
огоҳлантириш мумкин.
Иш берувчи билан касаба уюшмаси ўртасидаги корхона ходимлари учун
меҳнат шартларини белгилаш ёки уларни ўзгартиришга оид бўлган низолар
судга тегишли эмас. Бундай низоларни иш берувчи ва касаба уюшмаси органи
ўзаро келишув асосида ҳал қилиши керак бўлади. Меҳнат шартларини
белгилашда иш берувчи ва ходим ўртасида келиб чиққан якка тартибдаги низо
судда кўриб ҳал этилади. Жамоа шартномаларининг қўлланиши хусусидаги
жамоаларга доир меҳнат низолари суд тартибида кўриб чиқилади.
Шу ўриндаЎзбекистон Республикаси канституциясининг 44-моддасига
асосан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш. Давлат
органлар, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ҳайриқонуний
хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиш
белгилаб қўйилган.
Ишга тиклаш бўйича низо юзасидан ходим буйруқ нусхасини олгандан
кейин бир ой ва бошқа низолар бўйича уч ой ичида, иш берувчи ходим
етказган моддий зарар бўйича бир йил ичида судга мурожаат қилиши мумкин.
Фуқароликка оид қонунчилигимизда умумий даъво муддати уч йил қилиб
белгиланган. Даъво муддати ўтказиб юборилган тақдирда ҳам судлар меҳнат
шартномасига оид низолар бўйича аризани қабул қилиши керак.
Суд ходимни қонунсиз
ишдан бўшатишда айбдор бўлган мансабдор шахс
зиммасига моддий жавобгарлик юклаши мумкин.
Ишдан қонунсиз бўшатилганлиги, бошқа ишга ғайриқонуний тарзда
ўтказилганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ходимга
ҳақ тўлаш тўғрисидаги низоларни кўриш чоғида пул ундирилишига оид
талаблар бир йилдан ошиқ бўлмаган муддат учун қондирилади. Пул
ундиришга доир бошқа талаблар уч йилдан ошиқ бўлмаган муддат учун
қондирилади. Ходимга етказилган маънавий зарар миқдори ходимнинг
қаноатлантирилган моддий зарар, мажбуран бўш юрган вақти учун
бериладиган ҳақ миқдорига боғлиқ ҳолда қопланиши мумкин эмас.
Меҳнат низолари комиссияси ва суд чиқарган қарор асосида тўланган
суммалар, агар ходим берган сохта ҳужжатлар асосида берилиб, қарор назорат
тартибида бекор қилинган ҳоллардагина ходимдан қайта ундирилишига йўл
қўйилади. Бошқа ҳолатларда ходимга тўланган сумманинг қайтариб олиниши
мумкин эмас. Агар ходимнинг сохта ёки ёлғон маълумот
берганлиги
аниқланса, унга нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи кўрилади. Иш
берувчи томонидан қонунни нотўғри қўллаш оқибатида ходимга тўланган
ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас. Ходимга сохта
маълумотлар асосида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми
асосида ундириб олинади. Ҳисоб-китобдаги хатоликлар ва бошқа техник
сабабларга кўра ходимга ортиқча тўланган суммани қонунларда белгиланган
тартибда ушлаб қолиш мумкин.
Демак яна шуни хисобга олиб айтишимиз керакки МКнинг 106-
моддасининг 3-қисмида ходимнии жазога маҳкум этган суднинг ҳукми
қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги
ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим
суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профлактика
муассасасига йўлланган тақдирда, тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган
тақдирда шартномани бекор қилиши мумкинлиги айтиб ўтилган. Юқоридаги
казусимизнинг О.Даминов 2016 йил 29 январь куни ўғирлик содир этганлиги
учун Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2016 йил 4 февралдаги
Do'stlaringiz bilan baham: |