Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни


Лифтлар тури ва сонини аниқлаш



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

Лифтлар тури ва сонини аниқлаш 
Турар-жой 
биноси 
Қаватлар 
сони 
Лифтлар сони 
Юк, кг; 
Тезлик, м/с 
Қават 
майдони, м

Квартира 
типидаги 
10 гача 

400; 1,0 
600 
11-12 

400; 1,0 
630; 1,0 
600 
13-17 

400; 1,0(1,4) 
630; 1,0(1,4) 
450 
18-19 

2х400; 1,6 
630; 1,6 
450 
20-25 

2х400; 1,6 
630; 1,6 
300 
20-25 

2х400; 1,6 
2х630; 1,6 
450 
Лифтга кириш олдидаги майдончанинг кенглиги қуйидаги ўлчамлардан 
кам бўлмаслиги керак:
- 400 кг юк кўтара оладиган лифтлар учун 1,5 м дан;
- 630 кг юк кўтара оладиган ва кабинасининг кенглиги 2100 мм, 
чуқурлиги 1100 мм бўлган лифтлар учун - 1,6 м дан;
- кабинасининг кенглиги 1100 мм, чуқурлиги 2100 мм бўлган лифтлар 
учун эса 2,1 м дан. 
Хулоса 
● Демак, зиналар нафақат қаватлараро алоқа йўли, авария ҳолатларида 
ва ёнғин
пайтида одамларни бинолардан хавфсиз жойга эвакуация қилиш 
воситасидир. Зиналар унда ҳаракатланишга қулай, етарлича ўтказиш 
қоблиятига эга, ёнғин пайтида хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан тежамли 
бўлишлари керак. 
● Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли бинолардаги 
зинахона деворларининг оловбардошлик чегарасига талаблар жуда юқори: бу 
кўрсаткич оловбардошлик даражаси I даражали биноларда 120 минутдан, II 
даражали биноларда 90 минутдан, III даражали биноларда 60 минутдан 
кам бўлмаслиги керак. 
● 1-тип (Л1) оддий зинахоналар қаватлар сонидан қатъи назар барча 
биноларда қўлланилиши мумкин. 2-тип (Л2) оддий зинахоналар баландлиги 3 
қаватдан кўп бўлган биноларда қўлланилмайди. 
● Етарлича ўтказиш қобилиятига эга бўлиши учун бинода зиналар 
сонини улардаги маршлар ва майдончалар ўлчамларини тўғри танлаш ва 
уларни оқилона жойлаштириш керак. Зина маршининг умумий эни одамлар 


155 
сони энг кўп бўлган қаватдаги ҳар 100 кишига 0, 6 метр ҳисобидан қабул 
қилинади. 
● Поғона пиллапоясининг кенглиги одам оёғи тагининг узунлиги, яъни 25 
см дан кам бўлмаслиги керак. Унинг кенглиги 27; 28,5 ва 30 см қабул 
қилинган ҳолда, поғонанинг баландлиги мос равишда 18; 16,5 ва 15 см 
бўлиши керак. 
● Замонавий кўп қаватли биноларда асосан темирбетондан катта 
ўлчамли қилиб тайёрланган маршлар ва майдончалардан иборат зиналар 
қўлланилади.
● Умуман олганда зиналарни монолит бетондан ҳам қилиш мумкин. 
Лекин бундай зина жуда кўп меҳнат сарфи талаб қилади. 
● Бир квартирадаги хоналар икки қаватда жойлашган бўлса, ундаги 
зинани ёғоч элементлардан энини 90 см қилиб бажариш мумкин. 
● Лифт охирги қават полининг сатҳи ер сатҳидан 13 м ва ундан баланд 
турар-жой биноларида, шунингдек, қариялар ва ногиронлар учун 
мўлжалланган, икки қаватдан баланд уйларда лифт қурилган бўлиши керак.
● Турар-жой биноларида асосан икки хил: йўловчи ташувчи ва 
йўловчи ҳамда юк ташувчи лифтлардан фойдаланилади. Айрим биноларда 
фақат юк ташишга мўлжалланган лифтлар ҳам қўлланилиши мумкин.
● Квартирали турар-жой биноларида ҳар бир секцияга 400 кг юк 
кўтара оладиган битта лифт, 10 қаватли ва бундан ҳам баландроқ биноларда 
эса, 400 кг ва 630 кг юк кўтарадиган иккита лифт лойиҳаланиши лозим. 
Қариялар ва ногиронлар учун мўлжалланган уйларда 630 кг юк кўтарадиган 
битта лифт қурилиши зарур.
● Ҳар бир лифт қурилмаси учун бино ичида ёки ташқарида унга 
туташган ҳолда махсус 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish