131
3. Кириш ва ички эшикларнинг конструктив ечимлари
Турар-жой биноларининг ташқи кириш эшиклари кўпинча ёғочдан
ойнаванд қилиб бажарилади (15.6-расм).
Кириш эшиклари
бир тавақали ва
икки тавақали бўлади.
Икки тавақали эшикларда тавақалар тенг бўлиши ёки
бир-бирига тенг бўлмаслиги мумкин.
Девордаги эшик ўрнатиладиган жойнинг баландлиги 2,1 ва 2,4 м
қилинади. Бир тавақади кириш эшигининг кенглиги 0,9 м, бир хил икки
тавақали кириш эшигининг кенглиги 2 м ва ҳар хил икки тавақали
кириш
эшикларининг кенглиги 1,3 ва 1,5 м қилиб белгиланган.
15.6-расм. Ташқи кириш эшикларининг кўринишлари:
а - шитли эшик; б - чорчўпли эшик; в - панжарасимон эшик.
Кириш эшикларининг конструкцияси тўртбурчак ёғоч кесакидан ва
унга осиладиган бир ёки иккита тавақадан иборат.
Кесакининг остки
элементи остонали ёки остонасиз бўлиши мумкин. Тавақаларнинг
конструкцияси
шитли, чорчўпли ва панжарасимон
бўлади. Шитли
эшикларнинг яхлит (ойнасиз) қисми бир хил қалинликдаги брусчалардан
тайёрланган шит ва унга икки томондан қопланган сувга чидамли ёки қатиқ
ДВП плиталардан иборат бўлади. Эшик тавақасининг
остки ифлосланадиган
қисмини шуруплар ёрдамида икки томондан пластик қоплаб ҳимоя қилиш
керак.
Кириш эшикларнинг ойнаванд қисмини тўлдириш учун қалинлиги 4-5 мм
бўлган шаффоф ва нақшли ойна шишалардан фойдаланиш мумкин.
Биноларнинг ички деворларида ва пардадеворларида ҳам эшиклар
ўрнатилади. Улар ички эшиклар бўлиб, айримларининг конструктив ечимлари
ташқи эшикларникидан фарқ қилади. Ички эшиклар ҳам ойнаванд ёки
яхлит
(ойнасиз), бир ёки икки тавақали бўлишлари мумкин. Ички эшикларнинг
конструктив ба-ландлиги 2071 ва 2371 мм, конструктив кенглиги:
бир та
вақали эшикларники 670, 770, 870 ва 970 мм, икки тавақали эшикларники
1272 ва 1472 мм қабул қилиниши мумкин.
132
Оммавий қурилаётган кўп қаватли турар-жой
биноларида одатда ички
эшикларнинг шитли қилиб бажарилган конструкциялари қўлланилади.
Уларнинг конструктив ечими ташқи кириш эшиклариникидан деярли фарқ
қилмайди. Бундай эшикларни тайёрлаш осон, гигиена талабларини
қондиради, арзон. Уларни тай/ёрлашда паст сортли ёғочлардан ва
уларнинг
чиқиндиларидан
фойдаланиш
мумкин.
Бундай
эшикларнинг
ташқи
кўринишини, агар зарурият бўлса, турли усуллар билан, масалан, қимматбаҳо
сортли ёғочлардан шпон қоқиш, синтетик плёнкалар ёпиштириш ёки турли
рангларга буяш ёрдамида чиройли қилиш имконияти бор.
Шунга қарамай, турар-жой
биноларида ички эшикларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: