Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни


) Квартира ва унинг таркиби



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

3) Квартира ва унинг таркиби 
 
Уй-жой масаласи, ҳар бир оилани алоҳида уй-жой билан таъминлаш, 
ижтимоий-иқтисодий тузимидан қатъи назар, ҳар қандай жамият учун долзарб 
муаммодир. Унинг қандай ҳал қилинганлигига қараб жамиятнинг 
инсонпарварлик даражаси тўғрисида фикр юритилади, унга баҳо берилади. 
Йирик ва катта шаҳарларда оммавий уй-жой қурилиши йирик 
комплекслар кўринишида, яъни микрорайон, турар-жой райони кўринишида 


41 
амалга оширилмоқда. Маълумки, турар-жой бинолари вазифасига, қаватлар 
сонига, ҳажмий-план ечими (планировка системаси)га кўра турларга бўлинади 
ва ҳар бир турдаги биноларнинг ўз қўлланиш соҳаси бор.
Турар-жой бинолари 4-типга бўлинади: 1) Квартира типидаги бинолар;
2) Ётоқхоналар; 3) Меҳмонхоналар; 4) Қариялар ва ногиронлар уй-
интернатлари.
Квартира типидаги уйларни ўз навбатида бир квартирали уйларга, икки 
квартирали уйларга ва кўп квартирали уйларга ажратиш мумкин. 
Ётоқхоналар ҳам 3 турга бўлинади: 1) Лицей ва коллеж ўқувчилари учун 
ётоқхоналар; 2) ОТМ талабалари ётоқхоналар; 3) Кичик оилалар учун 
ётоқхоналар. 
Қариялар ва ногиронлар уй-интернатлари 2 типга бўлинади: умумий 
типдаги ва касалхона типидаги уй-интернатларга. 
Қаватлар сони бўйича турар-жой биноларини кам қаватли (1-2 
қаватли), ўртача қаватли (3-5 қаватли), кўп қаватли (6-10 қаватли), 
баланд (16 қаватгача) ва осмон ўпар (16 қаватдан ортиқ) биноларга бўлиш 
мумкин. 
Қишлоқларда ва унча катта бўлмаган шаҳарчалар (посёлкалар) да 
асосан бир, икки қаватли, бир, икки квартирали турар -жой бинолари 
қурилади. Лойиҳалаштирилаётганда улардаи томорқа участкалари бўлиши 
назарда тутилади. Кейинги пайтларда қишлокларда ҳам 3-4 қаватли кўп 
квартирали уйлар қурилмокда. Уларда марказий иситиш системаси сув, 
газ таъминоти кўзда тутилган. 
Шаҳарларда оммавий тартибда, асосан, кўп қаватли ва айниқса 
йирик шаҳарларда, баланд турар-жой бинолари қурилмокда. Чунки йирик 
шаҳарларда баланд турар-жой бинолари қурилиши иқтисодий жиҳатдан 
бирмунча афзалликларга эга. Бунда қурилиш ҳудуди қисқаради, аҳоли 
зичлиги ортади, транспорт йўли камаяди ва ҳ.к. 
Ўзбекистонда қурилаетган турар-жой биноларида секция, коридор, 
галерея ҳамда аралаш типдаги коридорли-секция, галереяли-секция плани 
ровка системалари қўлланилмоқда (4.7-расм). 
Турар-жой бинолари мукаммаллик (капиталлик) буйича 4 классга 
бўлинади. I классга баландиги 10 ва ундан зиёд қаватли турар-жой 
бинолари киради. Уларнинг асосий конструкцияларининг оловбардошлик 
ва узоққа чидамлилик даражаси I даражадан паст бўлмаслиги керак. II 
классга баландлиги 6-9 қаватли турар-жой бинолари киради. Бунда асосий 
конструкцияларнинг оловбардошлик ва узо ққа чидамлилик даражаси II 
даражадан паст бўлмаслиги керак. I I I классга баландлиги 3-5 қаватли 
турар-жой бинолари киради. Бундай бинолар асосий конструкцияларининг 
узоққа чидамлилик даражаси II даражадан, оловбардошлиги эса I I I
даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади. IY классга баландлиги 2 
қаватдан кўп бўлмаган турар-жой бинолари киради. Бунда асосий 
конструкциялар узоққа чидамлилик бўйича III даражали бўлишига руҳсат 
берилади, конструкцияларга оловбардошлик талаблари қўйилмайди. 


42 
4.7-расм. Турар-жой биноларининг коридорли-секция (а) ва галереяли-секция 
планировка системалари (б). 
 
Турар-жой биноларини лойиҳалашдаги асосий вазифа – ҳозирги замон 
кишиларининг функционал, физиологик ва эстетик эҳтиёжларига мувофиқ 
келувчи, кун кечириш учун ҳаёти муҳитни яратишдир. 
Турар-жой биноларига қўйиладиган асосий функционал талабларга 
қуйидагилардан иборат: 
- бино қуриладиган ҳудуд аҳолисининг демографик таркибини ҳисобга 
олган ҳолда уй-жой майдони билан таъминлашнинг замонавий меъёрларига 
мувофиқ равишда аҳолини жойлаштириш учун ҳар томонлама қулай шарт-
шароитлар яратиш; 
- уйдаги хоналарнинг асосий функционал гуруҳларини аниқлаш ва уларда 
кечадиган ҳаётий жараёнларга мувофиқ келадиган ўзаро боғлиқликни талаблар 
даражасида таъминлаш; 
- истиқомат қилувчиларнинг меҳнат фаолияти ва касб-корини, аҳолининг 
турмуш тарзининг ўзига хос томонларини, табиий иқлим шароитининг аҳоли 
турмуш тарзига таъсирини ҳисобга олиш; 
- ҳар бир оилани алоҳида квартира билан таъминлаш принципига амал 
қилиш. 
Ҳозиргача аҳолини квартираларга жойлаштиришда К=Н ва К=Н-1 
формулалардан фойдаланиб келинди (бу ерда К – квартирадаги яшаш хоналари 
сони, Н – шу квартирага жойлашадиган оиладаги кишилар сони. Ўзбекистон 
аҳолисининг турмуш тарзини ҳисобга олсак, юқоридаги принципларда 
оилаларни квартираларга жойлаштириш унчалик мақсадга мувофиқ эмаслигини 
таъкидлаш мумкин. Шу-нинг учун К=Н+1 формула асосида амалга оширилгани 
маъқул ҳисобланади. 
Квартиралардаги хоналарни 2 та функционал гуруҳга ажратиш мумкин. 
1-гуруҳга таалуқли хоналар дам олиш, уйқу, ижодий машғулотлар учун 
мўлжалланган бўлиб, 2-гуруҳга хужалик ишлари, мулоқат, меҳмон кутиш учун 
мўлжалланган хоналар киради. 1-гуруҳ хоналари квартиранинг тинчроқ 
қисмида жойлашгани маъқул. 


43 
Квартиралар таркибида яшаш хоналари ва ошхона, даҳлиз ва йўлаклар, 
ҳожатхона ва ваннахона, омборхона каби қўшимча ёрдамчи хоналар ҳамда 
турли хил жавонлар бўлиши, Ўзбекистон шароитида, шунингдек, балкон, 
айвон, ойнаванд-айвон ёки ҳовлича кўринишида (терраса) ёзги хоналар 
лойиҳаланиши керак.
Уларнинг турини Республика ҳудудларидаги аниқ иқлимий шароитларни 
ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. I ва III қурилиш-иқлимий зоналарда ёпиқ 
турдаги ёзги хоналар, II зонада эса, очиқ турдаги ёзги хоналар қўллаш тавсия 
этилади.
Одамларнинг турмуш тарзини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, 
ҳар бир квартирада яшаш учун мўлжалланмаган ёрдамчи хоналар ҳам бўлиши, 
уларнинг майдони, масалан, бир хонали квартирада умумий майдонининг 
камида 45-50 % ни, икки хонали квартирада 40-45 % ни, уч ва тўрт хонали 
квартираларда 35-40 % ни ташкил қилиши керак. Акс ҳолда яшаш ва уй-рўзғор 
ишларини олиб боришда ноқулайликлар туғилади.
Яшаш хоналарнинг сонига қараб квартиралар 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish