кам
бўлмаслиги талаб қилинади.
Шинамлиги «
юқори
» классга мансуб квартираларда умумий майдоннинг
қиймати яна ҳам кўп. Масалан, олти хонали квартиранинг тавсия этилган
умумий майдони 178 м
2
ни ташкил қилади. Бу «оддий» класс квартираларга
44
нисбатан 1,55 марта, «яхшиланган» классга мансуб квартираларга нисбатан
1,25 марта кўп.
Инсон организмининг физиологик талабларидан келиб чиққан ҳолда,
турар-жой биноларига санитария-гигиена талаблари қўйилади. Улар хоналарда
табиий ёритилганликни, инсоляцияни, шовқинлардан товуш изоляциясини,
ҳаво алмашинувини, оптимал иссиклик ва намликни таъминлаш масалаларини
назарда тутади.
Табиий ёритиш
– хонада кишилар ҳает фаолияти учун зарур шароитдир,
муҳим соғломлаштирувчи аҳамиятга эга ва кишиларнинг психофизологик
ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун квартиралардаги барча яшаш
хоналари, ошхона, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва қариялар интернатларидаги
яшаш хоналари ва маданий-маиший хизмат кўрсатий хоналари табиий
ёритилган бўлиши талаб қилинади.
Деразаларнинг ўлчамлари ва уларнинг ташқи деворлардаги жойлашиши
хоналардаги табиий ёруғликнинг зарурий даражасини таъминлаши лозим,
лекин ундаги иссиқлик режимининг бузилишига сабаб бўлмаслиги керак.
Масалан, 44 ам дераза бизнинг иқлимда хоналарни ёзда ортиқча қизиб
кетишига сабаб бўлиши мумкин. Дераза юзасининг пол юзасига нисбати 1:5,5
дан 44ам ва 1:8 дан кичик бўлмаслиги керак. Турар-жой биноларида хоналар
асосан ён томондан ёритилади. Деразадан энг узокда жойлашган девордан 1 м
масофадаги нуқтада ТЁКнинг минимал киймати 0,5 % дан кам бўлмаслиги
керак.
Коридор типидаги уйларда ва ётоқхоналарда узунлиги 12 метрдан кўп
бўлган коридорларни табиий ёритиш талаб қилинади. Бунда дераза юзасининг
пол юзасига нисбати 1:16 га тенг бўлишига рухсат берилади. Бир томондан
ёритилган коридорнинг узунлиги 20 метргача, икки томондан ёритилган
коридорнинг узунлиги 40 метргача бўлиши мумкин.
Инсоляция
, яъни хоналарга маълум белгиланган вақт давомида бевосита
қуёш нури тушишини таъминлаш (бир кунда 2-3 соат) муҳим гигиеник
аҳамиятга эга. Қуёш нурлари киши организмига ижобий таъсир кўрсатиши
билан бирга, бизнинг иқлимда йилнинг иссиқ пайтларида хоналарни ортикча
исиб кетишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Буни олдини олиш учун
деразаларнинг ориентациясига, квартиранинг планировкасига эътибор бериш
керак ҳамда куёшдан ҳимоя қилиш қурилмаларидан фойдаланса бўлади.
Деразалари бир томонга қараган квартираларни горизонтнинг 315° ва 45°
оралиғидаги секторга қаратиб жойлаштириш мумкин эмас. Чунки уларга ҳеч
қачон қуёш нури тушмайди, гигиена талаблари бузилади. Бизнинг иқлимда
бундай таъқиқни горизонтнинг 200° дан 290° гача бўлган секторига ҳам
(жанубий-ғарб ва ғарб томонлар) тадбиқ қилиш мумкин. Лекин бу ҳолда
аксинча. Тушгача шундай ҳам исиган хоналарга тушдан кейин тўғридан-туғри
қуёш нурларининг тушиши уларни ҳаддан зиёд қизиб кетишига сабаб бўлади
(4.8-расм).
Турар-жой биноларидаги яшаш хоналарини ташқи шовқиндан ҳимоя
қилиш, ёнма-ён жойлашган квартираларни
товуш изоляция
қилиш ҳам муҳим
45
гигиеник аҳамиятга эга. Шовкиндан ҳимоя килиш учун маълум шаҳарсозлик
тадбирлари,
ҳажмий-план
ечимларини
қўллаш,
бинонинг
тўсиқ
конструкцияларига зарурий товуш изоляцияси хусусиятларини бериш каби
усуллар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |