Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

Осма стропилалар
(16.3-расм) бинода ички юк кўтарувчи девор ёки 
бошқа таянчлар бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Унча катта бўлмаган 
пролётларда (6 метргача) конструкция стропила ва тортқичдан иборат 
бўлади холос. Пролёт ортиб бориши билан осма стропила конструкциясига 
ригель, "бабка", тиргаклар қўшилиши мумкин. Стропиланинг элементлари 
ўзаро ўйиш (врубка) усули билан бириктирилади. Осма стропилаларда 
материал сарфи таянган стропилалардагига қараганда кўпроқ ва бу 
уларнинг асосий камчилигидир. 
 
16.3-расм. Чордоқли томларнинг осма стропиласи: 
1 - стропила; 2 - тортқич; 3 - "бабка"; 4 - мауэрлат. 
Комбинацияланган стропилалар 
(16.4-расм) қўлланилганда материал 
сарфи осма стропилалардагига нисбатан камаяди. Чунки уларда осма 
стропила ва таянган стропилаларнинг ишлаш принципидан фойдаланилади. 
Бунда осма стропила фермалари ҳар 4-6 метрда ўрнатилади. Уларнинг 


138 
устидан том қиррасини ҳосил қилувчи прогон (хари) ҳамда таянган 
стропилаларни ушлаб туриш учун қўшимча прогонлар қўйилади. Таянган 
стропилалар орасидаги масофа, тахта ёки брусдан қилинганлигига қараб 1-2 
метр қилиб белгиланади. 
Стропила устидан кесимининг ўлчамлари 40х40 мм ёки 50х50 мм 
брусчалардан стропилага перпендикуляр йўналишда обрешётка қоқилади. 
Улар орасидаги масофа том қопламасининг материалига боғлиқ, 250 мм дан 
400 мм гача бўлиши мумкин. 
16.4-расм. Чордоқли томнинг комбинацияланган стропиласи: 1 - осма стропила 
фермаси; 2 - том қиррасидаги бўйлама прогон; 3 - қўшимча прогонлар;
4 - таянган стропила; 5 - мауэрлат. 
3) Том қопламалари 
 
Ёғоч стропила системаси қўлланилган чордоқли томларда том қопламаси 
сифатида тўлқинсимон асбестоцемент листларидан, черепицадан, том 
тунукасидан ва вақтинчалик биноларда пергамин, руберойд, гидроизол каби 
ўрамли материаллардан фойдаланилади. 
Чордоқли томларда том қопламаси сифатида тўлқинсимон асбестоцемент 
листларидан фойдаланилганда (16.5-расм), стропила устидан кесимининг
ўлчамлари 40х50 мм, 50х50 мм ёки 60х60 мм брусчалардан стропилага 
перпендикуляр йўналишда обрешётка қоқилади. Улар орасидаги масофа том 
қопламасининг материалига боғлиқ ҳолда 250 мм дан 750 мм гача бўлиши 
мумкин. 
Томга чиқадиган мўри (дудбурон) атрофида ёнғин хавфсизлигини 
таъминлаган ҳолда асосий обрешетка кесимига тенг брусчалардан қўшимча 
обрешетка қилинади. Бунда мўри девори билан том конструкциясидаги 
ёнадиган элементлар орасидаги масофа 130 мм дан кам бўлмаслиги талаб 
қилинади. Бу оралиқни том тунукаси билан ёпилади. 
Мўри 
атрофида 
ва 
чордоқни 
ёритиш 
деразалари 
атрофида 
асбестоцементдан бажариладиган махсус бурчаксимон фасонли деталлардан 
ёки рухланган пўлат фартуклардан “Ёқа” қилинади ва уларни девордан камида 
150 мм масофада жойлашган тўлқинсимон асбестоцемент листларнинг қавариқ 
қисми орқали шуруплар ёрдамида обрешеткага маҳкамланади.
Томнинг нишаблигига кўндаланг йўналишда асбестоцемент листларнинг 
сонини томнинг карниз қисми ва фронтондан чиқиб турадиган қисмларининг 
узунлигини листнинг фойдали эни (лист энидан бир тўлқин айрилгани) га 


139 
бўлиш йўли билан аниқланади. Нишабликдаги горизонтал қаторлар сонини 
нишаблик узунлигини листнинг фойдали узунлигига бўлиш орқали аниқланади. 
16.5-расм.
Тўлқинсимон асбестоцемент листларнинг ўрнатилиши: а – ўрнати-
лиш схемаси; б – листларнинг ўзаро маҳкамланиши; в – том қиррасидаги 
деталларнинг маҳкамланиши; г – асбестоцемент листларнинг мўрига 
туташиши; 1 – обрешетка; 2 – стропила; 3 – тўлқинсимон асбестоце-мент лист; 
4 – мих; 5 – қирра детали; 6 – толь қоғоздан қистирма; 7 – металл скоба;
8 – бурчаксимон деталь; 9 – ригель. 
Асбестоцемент листларнинг ёнма-ён қаторлари бирига том нишаблиги 30 
градусдан катта бўлганда камида 120 мм га, ундан кам бўлганда 140 мм га 
миниб туриши керак. Асбестоцемент листларни карниздаги обрешеткадан 10 
см га чиқиб турадиган қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Асбестоцемент листлар туташган чоклар орқали ёмғир сувлари 
ўтмаслигини таъминлаш учун ўлчами 7 мм дан катта бўлган чокларни
қотмайдиган “Тиопрол” типидаги зичлаштирувчи мастика билан тўлдириш 
тавсия этилади. 


140 
Асбестоцемент листларни обрешеткага маҳкамлаш учун ишлатиладиган 
михларни листга тўғридан-тўғри қоқмасдан олдиндан парма билан тешилган 
тешиклар орқали ўтказиб қоқилса, листларда ёриқлар ҳосил бўлмайди, 
уларнинг хизмат муддати ортади. Шуруплар ва михлар комплектида пўлат 
шайба ва юмшоқ резина ёки полимер қистирма бўлиши керак.
Турар-жой биноларининг чордоқли томларида том қопла-маси сифатида 
бошқа материаллар (масалан, 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish