Тавсия этиладиган адабиётлар:
1. Мiralimov М.М. Binо va inshootlar arxitekturasi. Darslik. Toshkent.
“Arxitektura qurilish integratsiya va innovatsiya Markazi”ning Bosmaxonasi, 2012. –
184 bet.
2.
Mirzayev SH.R., Vaxitov M.M. Me’morchilik: II-ism. Fuqorolik
binolari. Darslik .Toshkent: “Tafakkur”, 2010. – 256 b.
3.
http://www.fire.nsw.gov.au/page.php?id=591
.
The classification of the
building premises.
4.
http://www.aphref.aph.gov.au-house-committee-laca-disabilitystandards-
report –chapter3.pdf
.
48
5-маъруза
Мавзу: ЛОЙИҲАЛАШ ЖАРАЁНИ ВА ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ
КЎРСАТКИЧЛАР
Режа:
1) Лойиҳаларни бажариш босқичлари.
2) Лойиҳа ечимларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари.
Таянч сўзлар ва иборалар:
буюртмачи, бош лойиҳачи, субпудратчи ташкилотлар, шартнома, лойиҳа
топшириғи, техник шартлар, экспертиза, лойиҳа, ишчи хужжатлар, смета,
жамланма смета.
1) Лойиҳани бажариш босқичлари
Маълум мақсадда фойдаланиш учун янги бино ва иншоот қуриш,
шунингдек халқ хўжалиги, саноат ва қурилишнинг турли соҳаларидаги
мавжуд корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, реконструкция
қилиш, техникавий қайта жиҳозлаш учун, аввало, лойиҳа ишлаб чиқилади.
Лойиҳалар нафақат корхоналар, бинолар ёки иншоотлар учун, балки шаҳар,
турар-жой районлари, микрорайонлар ва бошқа аҳоли яшаш манзиллари,
саноат худудлари учун ҳам тузилади.
Оммавий тартибда (кўп марта, қайта-қайта) қуриладиган бино ёки
иншоотлар учун типовой лойиҳалар бажарилади. Қайтарилмайдиган ва ноёб,
архитектуравий аҳамияти катта, техник жиҳатдан жуда мураккаб бино ва
иншоотлар учун индивидуал (яккаҳол) лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Лойиҳалаш ишлари одатда, маълум бир соҳага, ишлаб чиқариш
фаолиятига ёки бинолар турига ихтисослашган лойиҳалаш ташкилотларида
амалга оширилади.
Лойиҳалаш ишларини бажариш учун лойиҳага буюртма берувчи
ташкилот (буюртмачи) билан лойиҳачи ташкилот (бош лойиҳачи) ўртасида
тузиладиган шартнома асос бўлиб хизмат қилади. Бош лойиҳачи
вазифасини, кўпинча, лойиҳанинг технологик ечимларини ишлаб чиқадиган
лойиҳалаш ташкилоти бажаради. Йирик корхоналар ва иншоотларни
лойиҳалашда бир қатор лойиҳа материалларини (қисмларини) бажариш учун
ёрдамчи лойиҳалаш ташкилотлари (субпудратчи ташкилотлар) жалб қилиниши
мумкин (15-чизма).
Лойиҳалаш жараёнини бошлаш учун буюртмачи ташкилот томонидан бош
лойиҳачига лойиҳа топшириғи берилади. Лойиҳа топшириғида лойиҳаланиши
керак бўлган бинонинг вазифаси, ўлчамлари тўғрисида маълумотлар,
ҳудуднинг геодезик плани, геологик ва гидрогеологик шароитлари тўғрисида
тавсифларни ўз ичига олган паспорти ҳамда махсус талаблар (қаватлар сони,
қурилиш навбатлари ва бошқа) келтирилади. Топшириққа асосан лойиҳалаш
дастури тузилади. Унда бинодаги хоналар рўйхати, майдонлари ва лойиҳалана-
49
Do'stlaringiz bilan baham: |