12-мавзу бўйича
1-амалий топшириқ.
Хурматли талабалар мавзу бўйича ФСМУ ТЕХНОЛОГИЯСИ қўллаймиз. Бу технологияни танлашимга сабаб, биз сиз билан педагогика фанини ўрганишимиз мобайнида семинар машғулотларида кўриб чиққанмиз ва сиз ушбу технологияларни қўллашни яхши биласиз. Бу айни пайтда якка ҳолда топшириқни бажаришингизга қўл келади. Демак ўтказиш босқичлари.
Сиз мавзу бўйича тафаккур,креативлик тушунчаларини ўз фикрингизда тўлиқ эркин ҳолда баён этинг.
4 та босқич бўйича ўз фикрларингизни ёзма баён этган ҳолда тўлдирасиз
Сиз ад итория шароитида бўлмаганлигингиз учун фикр алмашишларни бир-бирингиз билан телеграм орқали алмашинингиз мумкин.
Фикрни умумлаштирган вақтингизда ҳар бирингиз ўз фикрингизни ҳимоя этинг ва исботлаб беринг.
Фикр алмашганингиздан сўнг нима учун айнан шу фикрга келганлигингизни айтиб ўтинг ва ўртоқлашинг.
Ва ушбу технологияни яна қандай тартибда ёки қандай шаклда ўтказиш мумкин. Ушбу технологияни ўқув жараёнининг қайси босқичида қўллаш маъқул ва нима учун. Барча фикрларингизни қолдиринг муҳокама қиламиз. Телеграм орқали бўлса хам. Қуйида тахминий нусхани тақдим этаман.
(Ф) – Фикрингизни баён этинг.
(С) – Фикрингиз баёнига бирор сабаб келтиринг.
(M) -Кўрсатилган сабабни тушинтирувчи мисоллар келтиринг.
(У)- Фикрингизни умумлаштиринг.
2-амалий топшириқ. “Мен ҳеч қачон ...маганман” тренинги.
Тренингни мақсади: иштирокчилар ўз тафаккурларилари орқали ютуқларини кўра олиш ва ўзидаги креативликни шакллантириш.
Ҳурматли талабалар биз психоогияда инсонни билиш жараёнида ҳиссий билиши унинг ақли таффаккури туфайли онгли ва мақсадга муофиқлашган тусга киритишини биламиз. Шундай ибора борки, инсон тафаккури темирни хам йиғлатади, ҳам кулдиради ҳам ранжитади, ҳам қувонтиради.Демак биз тафаккурни қисқарок таърифини яьни тафаккур –бу ҳодисалар ва нарсалар ўртасидаги боғланишнинг миямиздаги инъкосини эслаб, иштирокчилар навбатма-навбат Ақл, тафаккур ҳиссий билишларини мазмунини бойитиб, қуйидаги “Мен ҳеч қачон ....маганман” деган жумладан иборат гап айтишлари лозим (масалан, “Мен ҳеч қачон сигарет чекмаганман”, “Мен ҳеч қачон ўзимдан катталарга тик қараб гапирмаганман”, “Мен ҳеч қачон ҳақоратли сўзларни ишлатмаганман”, “Мен ҳеч қачон қизлар (йигитлар) билан жамоат жойларида қўлтиқлашиб юрмаганман” ва ҳ.к.). Қолган иштирокчилар эса, айтилаётган гаплар, агар улар учун нотўғри бўлса бармоқларини букиб борадилар. Яъни, масалан, бирор иштирокчи сигарет чекса, битта бармоғини букади, кейинги иштирокчи томонидан айтилган гап ҳам унинг учун нотўғри бўлса (яъни у қизлар (йигитлар) билан жамоат жойларида қўлтиқлашиб юрса) яна битта бармоғини букади ва ҳ.к. Жами ўнта гап айтилганидан сўнг кимнингдир бармоқларидан бирортаси ёки бир нечтаси букилмасдан қолган бўлса, ўша ютади. Бошловчи иштирокчиларни олдиндан айтилаётган гаплар ҳаётий бўлиши тафаккурини ишга солиши лозимлиги ва бармоқларни адолатли бўкиш лозимлиги ҳақида огоҳлантириши керак. Ўйин шу тарзда барча иштирокчилар биттадан гап айтгунларига қадар давом эттирилади. Бу оддий ўйин орқали сиз ҳам тафаккур юритасиз ва ўизингизни ўзгартира оласиз.
Иштирокчилар бу тренинг орқали ўзига бўлган ишончни шакллантиради, уни бойитади, ўз фикрларига қувват беради ақлни зийнатлайди. мукаммаллаштиради. Тафаккур орқали, фикрлаладингиз, хар бир нарсани фахм фаросат ила еча билиш бу инсоннинг фазилатидир. Демак инсонда шундай сифатлаш мавжуд бўлса хукм унинг фойдасига ва кимда булар етишмаса , хукм унинг зарарига бўлади.
3-амалий топшириқ
Бу қисқа топириқ.
МАҚСАД. Семинар машғулотларида сизни руҳий толиқишларингизни олдини олиш мақсадида олиб бориладиган машқлардан бири.
Биз ҳар доим ҳам бошқаларни ҳис-тўйғуларини, уларда бўлаётган рухий кечинмаларни хар доим ҳам хис қилавермаймиз. Бу ҳақда ёзувчи ТОҒАЙ МУРОД ўзининг отамдан қолган далалар асарида ҳам қуйидагича келтирган эди. “Инсон қачон боши деворга текганидан бошқаларни ҳолини хис қила оларкан”деганди. Бу машқда бошқалар учун қайғуриш инсонларга нисбатан мехрли бўлиш, бошқаларни имконсизлигини ўзида хис қилиш кўриш учун тавсия этилади. Мен бу машқни олдинги семестрда авиакосос факултети талабалари билан ўтказгандим. Бу машқ орқали талабалар ўзларига хулоса чиқариб, ўз тасуротларини тахли қилган эдилар.
Сиз ҳам ҳозир уй шароитида буни яқинларингиз билан қилиб кўринг.
1.Хонада бир неча одам бўлиб тўпланиб турилади. Қарама-қарши томондан сиз кўзингиз боғланган ҳолда бошқарувчи ёрдамида шу одамлар орасидан ўтасиз.
2. Бу одамлар сизга йул берди ва сиз улар орасидан ўтканингизда кўзингизни очасиз ҳамда шу тариқа яна орқангизга қайтасиз.
3. Кўзингизни очиб нималарни ҳис қилганингизни айтиб берасиз.
4. Бошқалар ҳам сиз тариқа такрорлайдилар. Улар ҳам нималарни ҳис қилганини иложсиз одам қандай аҳволга тушишини ва ҳокозо фикрларини билдирадилар.
Демак инсон иложсиз ҳолда тушганида қандой бўлишини сиз ўзингизда хис қилганингизни англадингиз.
Хулоса шундаки, биз ҳар доим ногирон, муруватга муҳтож, ожиз инсонларни хис қилиб уларга кўмак бериш ва фикрлаш, тафаккур юритишни ўрганамиз.
ЭЬТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ.
Do'stlaringiz bilan baham: |