From Vikipediya Jump to navigationJump to search
Термодинамика ва Иссиқлик техникаси. Маруза.
9 Мавзу; Нам хаво. Режа; 1. Нам хаво. Хавонинг намлиги,абсалют намлик ва нисбий намлик. Нам хавонинг hd- диаграммаси. 2.Оқим термадинамикаси.буғ ва газларнинг оқиб чиқиш ва дроселаш жараёни.Дроселаш жараёнини hs-диаграммада ифодалаш. Кислород, азот, карбонат ангидрид ва оз миқдордаги инерт газлардан (аргон, неон, гелий, ксенон, криптон) иборат бўлган атмосфера ҳавоси таркибида қандайдир миқдорда сув буғлари бўлади. Қуруқ ҳаво билан сув буғи аралашмаси нам ҳаво деб айтилади. Нам ҳаво техникада, аввало қуритиш жараёнларида кенг қўлланилади. Нам ҳаво газлар аралашмасининг хусусий холларидан биридир . Далтон қонунига мувофиқ, газлар аралашмасидаги ҳар бир газ ўзини шу аралашма температурасида аралашманинг бутун ҳажмини эгаллагандек тутади, бошқача қилиб айтганда, газлар аралашмасидаги газларнинг парциал босимлари йиғиндиси шу аралашманинг умумий босимига тенг. Қуруқ ҳавонинг парциал босимини рҳаво билан, сув буғининг парциал босимини рб ва аралашманинг яъни нам буғнинг босимини р билан белгилаб, Далpтон қонунига мувофиқ қуйидагини оламиз: р=рҳаво+рб (6.1) Одатда нам буғ босими атмосфера босими (В) га тенг бўлгани учун қуйидагича ёзиш мумкин: В=рҳаво+рб (6.2) Буғ – ҳаво аралашмасида сув буғи қанчалик кўп бўлса, аралашмада сув буғининг парциал босими шунчалик юқори бўлади. Нам ҳаводаги сув буғининг парциал босими рб, нам ҳавонинг мазкур температурадаги тўйиниш босимидан (рs) юқори бўла олмайди, яъни рбрs (6.3) Нам ҳаводаги сув буғининг максимал парциал босими рs аралашма босими р га боғлиқ бўлмай, фақат аралашма температурасига боғлиқ. рб<рs бўлган нам ҳавони тўйинмаган, рб=рs бўлган нам ҳавони эса тўйинган нам ҳаво деб атаймиз. Тўйинмаган нам ҳаводаги сув буғи ўта қизиган ҳолатда туради. 6.1-расм. Агар тўйинмаган нам ҳаво температурасини босимни ўзгартирмай пасайтирсак, тўйиниш ҳолатига эришиш мумкин (6.1-расм). Бунда бошланьич температураси t1 бўлган (6.1-расмда 1-нуқта) ўта қизиган сув буғи t2 температурагача совитилади; Бу температурага тўйиниш ҳолати (2-нуқта) мос келади, температура янада пасайтирилса, ҳаводан нам тушади ҳамда буғнинг парциал босими камаяди. Бундай ҳодисага кундалик турмушда кўп дуч келамиз: атмосфера ҳавосида ҳар доим сув буғининг маълум миқдори бўлгани учун температура пасайганда ҳаво, кўпинча тўйинган бўлади, туман ва шудринг тушиши шу ъақда гувоълик беради. Download 0,91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |