8Мавзу: Буғ - куч қурилмасининг назарий цикли
Газ турбиналик қурилма
Режа: 1 Буғ - куч қурилмасининг назарий цикли
2 Технологик схемаси.
3 Газ турбиналик қурилма
4 Технологик схемаси.
Ҳозирги вақтда электр энергиясининг асосий қисми (80% га яқини) буғ - куч қурилмаларида ишлаб чиқарилади, уларда иш жисми сифатида суюқ ва буғ холатдаги сув ишлатилади. Ёқилғининг ёнишида ҳосил бўладиган иссиқликни механикавий ишга айлантирадиган қурилмалар йиғиндиси буғ-куч қури лма си дейилади.
Буғ-куч қурилмалари қозон агрегати, буғ турбинаси, конденсатор, насос, электр генератор ва бошқа ёрдамчи ускуналардан ташкил топган. Буғ-куч қурилмаларида ишлатиладиган иш жисми – сув буғи параметрларининг ўзгаришини қараб чиқамиз. Буғ-куч қурилмаларининг назарий цикли Ренкин цикли ҳисобланади (15.1-расм). Бундай циклни XIX асрнинг 50 – йилларида шотландиялик мухандис ва физик У.Ренкин ҳамда Р.Клаузиуслар қарийиб бир вақтда таклиф этдилар; одатда бу циклни Ренкин цикли деб атайдилар.
15.1-расм. Буғ-куч қурилмасининг элементар схемаси.
Буғ қозони 1га иссиқлик келтирилади. Қозондаги сув исийди ва тўйинган нам буғга айланади. Буғ буғ қиздиргич 2 га ўтади ва ерда белгиланган температурагача қизийди. Юқори босим ва температурадаги қиздирилган буғ турбина 3 га юборилади, бу ерда у кенгайиб иш бажаради. Механик иш генератор 4 нинг валига узатилади. Ишлаб бўлган буғ эса турбинадан конденсатор 5 га ўтиб у ерда конденсатланади. Сўнгра конденсат насоси 6 билан таoминлаш насоси 7 конденсатнинг босимини берилган қийматгача ошириб, кейинги цикл учун қозонга узатиб беради.
Ренкин цикли тўртта – иккита изобарик ва иккита адиабатик жараёндан таркиб топади.
15.2 – расмда Ренкин циклининг рv, Тs ва hs диаграммалари тасвирланган.
Бу диаграммаларда ординатадаги 1 ва 2 нуқталар орасидаги масофа турбина бажарган ишга, 2 ва 3 нуқталар орасида иш бажариб бўлган буғ, ўзидаги қолдиқ иссиқликни конденсатор – совитгичга бериб конденсацияланади, 3 ва 5 нуқталар орасида конденсат насосда сиқилади, 1 ва 5 нуқталар орасидаги масофа циклда бажарилган иссиқлик q1 га мос келади.
15.2 – расмда Ренкин циклининг рv, Тs ва hs диаграммаси
Циклда иш жисмига, бериладиган иссиқлик миқдори (q1) Ts диаграммада а–3-5-4-6-1-в-с юза билан тасвирланади. Циклдан олинадиган иссиқлик (q2) а – 3-2-в-а юзага, цикл иши эса рv диаграммада 3-5-4-6-1-2-3 юзага эквивалент.
Ренкин циклида иссиқлик бериш ва олиш жараёнлари изобаралар бўйича амалга оширилиши, изобарик жараёнда эса берилган
Намлиги юқори бўлган буғ турбина парракларини тез ишдан чиқаради. Намликнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган меoёрдан (10% гача) ортиб кетмаслиги учун буғ оралиқ босқичда қиздирилади. Буғ турбинада қисман кенгайгандан кейин буғ қиздиргичга берилади, бу ерда у қайтадан ўта қизиган буғ ҳолатига ўтди. Шундан кейин у буғ турбинанинг охирги босқичларига юборилади. Буғни оралиқ босқичда қиздириш термик Ф.И.К. ни қисман кўпайишига ва турбина парраклари ишлаш муддатининг узайишига олиб келади.
15.3- расмда буғни оралиқ босқичда қиздиришнинг оддий схемаси келтирилган.
Оралиқ буғ қиздиргич 2 қозон агрегатининг газ йўлларига, одатда, асосий буғ қиздиргич 1 дан кейин ўрнатилади.
Буғ қиздиргич 2 даги буғ қизиган газлар таъсирида деярли бошланьич температурасигача исийди ва турбинанинг охирги босқичларига ўтади.
р1 ва р2 ўзгармасдан буғнинг бошланьич температураси t1 кўтарилиши билан температура тушиши кўпаяди ва натижада t ортади (15.1-жадвалга қаранг), буғнинг намлиги эса, камаяди. Буғнинг турбинадан чиқишдаги босими р2 қанчалик паст бўлса, буғ бажарган иш шунчалик кўп ва қурилманинг термик Ф.И.К. катта бўлади. Лекин р2 босим конденсатордаги совитувчи сувнинг температураси билан аниқланади. Сувнинг йиллик ўртача температурасини 10-150 С дан паст температурагача совитадиган табиий совитгичлар йўқлиги сабабли, р2 ни жуда камайтириш йўли билан циклнинг Ф.И.К.ни ошириш амалда мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |