Илдизнинг озиқланишида минерал элементларнинг ўрни. Илдиз тупроқдан сувда эриган жуда кўп миқдорда озуқа элементларини ўзлаштиради. Бу элеменлар ҳужайра ва унинг органоидларини ташкил қилувчи моддаларининг таркибига киради. Ўсимликларда икки томонлама озиқланиш жараёнлари мавжуд; илдизлари орқали тупроқдан ва барглари орқали ҳаводан озиқланиши бир-бирига узвий боғлиқдир. Шунингдек, фотосинтетик аппаратнинг муқобил ишлаши учун ҳам ўсимлик барча микро ва макроэлементлар билан таъминланган бўлиши лозим. Умуман минерал элементларнинг фотосинтез жараёнидаги ўрни, макро ва микроэлементлар пигментларнинг шаклланишига, электрон ташувчи занжир компонентларига, хлоропластларнинг каталитик маркази тузилмасига ва электорон ташувчи оқсилларнинг биосинтезига таъсири, ҳамда уларнинг янгиланиши ва фаолиятига таъсири билан изоҳланади. Бу элементлар етишмаса хлоропластларни тузилишида ва функциясида чуқур ўзгаришлар содир бўлади. Магний ионлари хлорофилл таркибига кириб, АТФ синтезида қатнашувчи оқсилларнинг фаолиятида иштирок этади, ҳамда карбоксилланиш ва НАДНФ бирикмасининг қайтарилишида иштирок этади. Ушбу модданинг етишмаслиги ҳам, фотосинтезга салбий таъсир қилади. Темирнинг қайтарилган формалари хлорофиилл биосинтези ва хлоропластларнинг темир сақловчи бирикмаларини (цитохромлар, ферродоксин) синтези учун зарурдир. Ҳужайраларда темир етишмаслиги ҳалқали ва халқасиз фосфорланишни, ҳамда пигментлар синтезига салбий таъсир қилиб, хлоропластларнинг тузилиши бузилади. Яшил ўсимликлар фотосинтези учун марганецнинг зарурлиги, ушбу элемент ионларини ўрни сувнинг фотооксидланиши билан белгиланади. Шунинг учун ҳам муҳитда марганецнинг етишмаслиги фотосинтез жараёни жадаллигига салбий таъсир қилади. Бу эрда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, сувнинг фотооксидланиш реакцияларида хлор ионлари ҳам қатнашади аммо ҳозирча унинг функцияси ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. Темирнинг қайтарилган формалари хлорофиилл биосинтези ва хлоропластларнинг темир сақловчи бирикмаларини (цитохромлар, ферродоксин) синтези учун зарурдир. Ҳужайраларда темир етишмаслиги ҳалқали ва халқасиз фосфорланишни, ҳамда пигментлар синтезига салбий таъсир қилиб, хлоропластларнинг тузилиши бузилади. Яшил ўсимликлар фотосинтези учун марганецнинг зарурлиги, ушбу элемент ионларини ўрни сувнинг фотооксидланиши билан белгиланади. Шунинг учун ҳам муҳитда марганецнинг етишмаслиги фотосинтез жараёни жадаллигига салбий таъсир қилади. Бу эрда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, сувнинг фотооксидланиш реакцияларида хлор ионлари ҳам қатнашади аммо ҳозирча унинг функцияси ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |