Фотосинтезнинг маҳсулдорлиги ўсимликларнинг турларига боғлиқдир. Масалан, сояда ўсувчи маршансия мохида максимум фотосинтез 1000 люксда кузатилса, айрим ёруғсевар дарахтларда 10—40 минг лк ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Бизнинг минтақамизда жойлашган Тян-Шан ва Помир тоғ ён бағирларига қуёш нурлари энг кўп тушувчи жойлар ҳисобланади (180 минг Лк) ва уларнинг юқори чўққиларида ўсувчи ўсимликларда фотосинтез максимал 60 минг лк даражасида ҳам рўй беради. Агар биз C3 ва C4 ўсимликлари фотосинтезини бир-бирига солиштирадиган бўлсак, C4 ўсимликларида фотосинтезнинг кучлироқ қуёш нурларида боришини кўришимиз мумкин. Фотосинтезда сарф бўлган CО2 миқдорининг нафас олишда ажралиб чиққан CО2 миқдорига тенг бўлган ёруғлик даражасига ёруғликнинг компенсацион нуқтаси дейилади. Ушбу кўрсаткич 20°C ҳароратда ва ҳаводаги CО2 0,03% га тенг бўлганда ўлчанади. Ўсимликларнинг муқобил ўсиши ва ривожланиши учун ёруғлик миқдорининг компенсацион нуқтасидагига нисбатан бирмунча юқори бўлиши лозим. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ёруғликнинг компенсацион нуқтаси фақатгина сояга чидамли (қуёшни тўла ёруғлигидан 1%) ёки қуёшни севувчи (3-5% ёруғлик) ўсимликлар шоҳларининг яруслардаги барглари бўйича ҳам фарқланиши мумкин, ҳамда ҳаводаги CО2 миқдорига ҳам боғлиқдир. Фотосинтез жадаллигига ҳарорат ҳам катта таъсир қилади. Масалан, ҳаво ҳарорати 12°C бўлганда нурларнинг таъсир самарадорлиги жуда кам бўлади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, C3 ўсимиикларида максимум фотосинтез ҳарорат 25-35°C бўлганда рўй беради. Агарда ҳарорат билан биргаликда CО2 миқдори ошириб борилса фотосинтезнинг маҳсулдорлиги ҳам ортади. Фотосинтез жадаллигига ҳарорат ҳам катта таъсир қилади. Масалан, ҳаво ҳарорати 12°C бўлганда нурларнинг таъсир самарадорлиги жуда кам бўлади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, C3 ўсимиикларида максимум фотосинтез ҳарорат 25-35°C бўлганда рўй беради. Агарда ҳарорат билан биргаликда CО2 миқдори ошириб борилса фотосинтезнинг маҳсулдорлиги ҳам ортади. Фотосинтез учун нурларнинг спектрал таркиби ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, қизил нур таъсирида фотосинтез жараёни ўта жадаллашади. Чунки бир квант қизил нур энергияси 42 ккал/мол.га тенг. Ютилган қизил нурларни кейинчалик фотосинтез учун тўла фойдаланилиши мумкин. Кўк нурларнинг бир квантида 70 ккал/мол энергия мавжуд, ушбу нурларни ютиб хлорофилл қўзғалади, аммо, бу нурларнинг энергиясини фотокимёвий реакцияларда фойдаланадиган бир қисми иссиқлик энергиясига айланиб тарқалиб кетади. Шунинг учун кўк нурларнинг самарадорлиги паст бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |