1. Трасса "Робосумо" учун
2.1. Полигон ранги – оқ.
2.2. Чизиқ ранги – қора.
2.3. Робот ҳаракатланадиган полоса кенглиги – 30 мм.
2.5. Старт/финиш чизиқлари – сариқ.
2.6. Полигон ясалган материал – баннер матоси.
2.Умумий Робот учун
3.1. Роботнинг максимал кенглиги – 200 мм
3.2. Узунлиги – 200 мм
3.3. Баландлиги- 200 мм
3.4. Роботнинг максимал вазни- 1 кг
3. Робот "Робофутбол" учун
4.1. Роботнинг максимал кенглиги – 200 мм
4.2. Узунлиги – 300 мм
4.3. Баландлиги- 200 мм
4.4. Роботнинг максимал вазни- 1 кг
Ушбу кўрсаткичлар ва конструктив талаблар бўйича ўзгаришлар телеграм гурухимиз орқали қўшимча хабар қилинади: https://t.me/IT_Center_Ortachirchiq
https://t.me/IT_Center_Ortachirchiq_tumani
3.5. Робот тўлиқ автоном бўлиши лозим, қўшимча батарейкалар ва аккумулятор блокларига рухсат берилмайди.
3.6. Мусобақадан аввал робот ўлчамлари ва қўлланилган детал турлари текширилади.
Конструктив талабларга мос келмайдиган роботлар мусобақаларга қўйилмайди.
Ғолибни аниқлаш қоидалари
4.1. Мусобақада иштирокчи робот битта старт майдонида старт олади ва финишга келади. Масофани босиб ўтиш учун ҳар бир командага энг камида иккита имкон берилади (аниқ сони ҳакамлар ҳайъати томонидан мусобақа ўтказиладиган кун белгиланади). Уринишлар ичидан энг яхши натижа вақти ҳисобга олинади.
4.2. Масофани босиб ўтиш учун энг кам вақт сарфлаган команда ғолиб деб эълон қилинади.
4.3. Старт жараёни: робот иштирокчи томонидан старт чизиғи олдидаги полосага ўрнатилади. “СТАРТ” командаси берилгунча робот полигон устида туриши ва ҳаракатсиз ҳолатда бўлиши лозим. “СТАРТ” командаси берилгач иштирокчи роботни ишга туширади ва зудлик билан старт зонасини тарк этади. Робот старт чизиғини кесиб ўтиши билан вақт ҳисобга олина бошлайди.
4.4. Робот дастур бошида 2 сонияга (секундга) кечикиш кўзда тутилиши ва давомийлиги 0,2 сония (секунд) бўлган ихтиёрий товуш сигнали берилиши лозим. Робот фақат товуш сигнали берилгандан сўнг ўз ҳаракатини бошлаши мумкин бўлади. Агар робот товуш сигнали берилишидан аввал ҳаракатлана бошласа, ёки кечикиш вақти 0,2 сониядан (секунддан) қисқа бўлса, у ҳолда ҳакам ҳулосасига кўра робот мағлуб деб ҳисобланади ва мусобақадан четлаштирилади.
4.5. Роботнинг олд қисми финиш чизиғини босиб ўтган моментда вақтни ҳисоблаш тугатилади.
Ҳакамлик
Ташкилий қўмита мусобақага ихтиёрий ўзгартиришлар киритиш юзасидан ҳакамлик ҳуқуқини ўз зиммасида сақлаб қолади, агар бу ўзгартиришлар командалардан бирига имтиёз бермаса. Мусобақаларни назорат қилиш ва якуний натижаларни чиқариш ҳакамлар ҳайъати томонидан келтирилган қоидалар асосида ўтказилади. Ҳакамлар мусобақа давомида барча ваколатларга эга бўладилар. Барча қатнашчилар ҳакамлар қарорларига бўйсунишлари шарт. Ҳакамлар тортишувли вазиятларда қўшимча раундлар белгилаш ҳуқуқига эгадирлар.
Команда аъзолари ва раҳбар ўз командалари ёки рақиб команда роботлари ҳаракатларига на жисмоний, на масофадан аралашишлари мумкин эмас. Аралашиш тезкор дисквалификацияга олиб келади. Тортишувли вазиятларда ғолиблик ёки қўшимча раунд белгилаш бўйича ҳулосани мусобақа ҳаками қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |