Робототехника бўйича мусобақаларни ўтказиш регламенти
Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ташкилий қўмита тузилади. Ташкилий қўмита ҳакамлар ҳайъати тарикбини шакллантиради, мусобақаларни ўтказиш дастури ва иштирокчилар командалари рўйхатини тасдиқлайди, мусобақани назорат қилади, танлов ишларини баҳолайди, якуний ҳулосалар чиқаради, ҳакамлик ҳайъати мажлислари баённомаларини расмийлаштиради, мусобақа натижалари ҳақида ҳулоса чиқаради, мусобақани ташкил этиш юзасидан турли масалалани ҳал қилади.
Робот мусобақалари
Мусобақада ҳам командалар (гуруҳда 2 киши), ҳам якка тартибдаги иштирокчилар қатнашиши мумкин.
Командалар ўз номларига эга бўлишлари лозим. Команда бўлиб мусобақада иштирок этиш вақтида команда раҳбари:
-Команданинг барча иштирокчилари учун масъулиятни ўз бўйнига олади;
-Мусобақа ўтказиш давомида юзага келган тортишувлар бўйича эътироз билдириши мумкин.
-Рўйхатдан ўтган командалар ва якка иштирокчилар мусобақаларга қўйилади
-Ҳар бир тур бўйича хулосалар чиқариш ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари мусобақанинг ёпилиш маросимида бўлиб ўтади.
Командаларга қўйиладиган талаблар
Команда раҳбари команда аъзоси ҳисобланади, лекин мусобақа иштирокчиси бўлиб ҳисобланмайди. Бир жисмоний шахс бир вақтниг ўзида бир нечта командага раҳбар бўлиши мумкин. Шундай ҳолат мавжуд бўлса, Ташкилий қўмитани ариза бериш вақтида огоғлантириш лозим.
Ҳар бир робот учун команда барча керакли материалларни тайёрлаши лозим, жумладан: робот; қўшимча (заҳира учун) батарейкалар ёки аккумуляторлар; ўрнатилган дастурий таъминотга эга бўлган ноутбуклар (нетбуклар).
Мусобақаларда қатнашиш учун ҳар бир команда у ёки бу мусобақа турида бирор топшириқни бажаришга мўлжалланган роботларни тайёрлашлари лозим.
Ҳар бир команданинг иштирок этиш тартиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Қуръа ташлангач, босқич бошланишидан аввал барча командалар тайёрлаган роботларини ажратилган техник худудга жойлаштирадилар. Босқич тугагунча робот конструкциясига, унинг дастурига ўзгартиришлар киритиш мукин эмас. Мусобақа бўлиб ўтадиган худудда фақат команда иштирокчилари (тренерларга таъқиқланади), ташкилий қўмита аъзолари ва ҳакамлар бўлишига рухсат берилади.
Ташкилий қўмита аъзолари ёки ҳакамларни рухсатисиз команда иштирокчиларига мусобақа бўлиб ўтадиган худудни тарк этиш таъқиқланади. Мусобақалар бўлиб ўтаётган вақт мобайнида ҳар қандай коммуникация қурилмалари ва усулларидан фойдаланиш таъқиқланади. Мусобақа бўлиб ўтаётган худуддан ташқарида бўлган шахсларга иштирокчилар билан мулоқот қилиш таъқиқланади. Агар бирор хабар узатишга эҳтиёж туғилса, у ҳолда бевосита ташкилий қўмита аъзоси иштирокида амалга оширилади. Команда томонидан мазкур қоидалар бузилса, улар мусобақадан четлаштириладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |