Ғолиблар қонуни умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла



Download 0,72 Mb.
bet40/103
Sana28.06.2022
Hajmi0,72 Mb.
#712749
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   103
Bog'liq
26ta oltin qoida

ИНТИЗОМ ТАРБИЯСИНИНГ УЧ ФАЗАСИ
Йиллар ўтиб инсон фойдали одатидан воз кечиши қандай рўй беради? Гап шундаки, юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси ҳам аниқ нарса эмас. Аслида хусусий интизомнинг қандайдир бир қисми, вақти-вақти билан бўлса-да, доим керак бўлади. Ҳаттоки ҳаракат импульси ишлаётган бўлса ҳам. Интизомнинг уч даражаси мавжуд.
Тасаввур қилинг-а, югуришни жуда ёмон кўрасиз, бироқ ҳар куни эрталаб трусичан югуришни истайсиз.
Биринчи фаза бошланҚич деб аталади. У учдан олти ҳафтагача чўзилиши мумкин. Бу муддат ичида сиз югуришдан воз кечиш истаги билан курашишга мажбур бўласиз.
Иккинчи фаза сизда ҳаракат импульси шаклланиб улгурган бўлади ва ҳар куни эрталаб сиз одатга кўра кроссовка кия бошлайсиз. Бироқ ҳар куни эмас, ҳафтада беш кун. Дам олиш кунларида сизга аввалгидек кучли бўлмаса-да, яна бир қадар интизом талаб этилади. Уйдан чиқишингиз билан сиз югуришдан ҳузур қила бошлайсиз. Ахир биринчи ҳафталарда ўзингизни умуман бошқача сезаётгандингиз.
Учинчи фаза бир йиллардан сўнг пайдо бўлади. Энди сиз эрталаблари кроссовкани автоматик равишда кийиб оласиз. Сиз ҳатто эртанги чопиш лаззатини туйиб уйқуга кетасиз. Бу деярли ҳар куни такрорланади. Фақат ойда бир-икки кун остонадан ҳатлаб чиқишдан ўзингизни тия оласиз. Бу фаза умрингиз бўйи давом этади. Бу ерда энди интизом деярли талаб этилмайди, ҳаракат импульси ишга тушиб бўлган.


СИЗ ҲАРАКАТДАСИЗ
Етарли миқдорда ҳаракат импульси яратилгач, сиздан доим уни қувватлаб туриш талаб этилади. Бунинг учун вақти-вақти билан интизом керак бўлади. Кучли ҳаракат импульси сизга ўзини қувватлаб турилиши учун лозим бўлганидан ҳам кўпроқ куч бахш этади.
Бир йирик корхона реклама кампанияси учун миллионлаб маблағ сарфлабди. Кампания шу қадар муваффақиятли чиқибдики, даромад кундан кунга ўса бошлабди. Шунда ҳам концерн рекламани тўхтатмабди. Директордан мақсадга эришилган бўлса-да, бундай кўп маблағ талаб этувчи фаолиятни нега тугатмаяпсиз, деб сўрашганда у шундай жавоб берибди: «Тасаввур қилинг, сиз самолётдасиз. Уни баландликка кўтариш учун катта куч талаб этилади. У баландликка чиққач ва тезликка эришгач, биртекис парвозга тушади. Наҳотки сиз бу вазиятда двигателни ўчириб қўйсангиз?».
Куч импульси бора-бора кўчкига айланувчи қор уюмига ўхшайди. Аввал кичкина қор юмалоқланиб, тоғдан пастга юмалатиб юборилса у аста секин тезлашиб, ҳажми орта боради ва йўлида учраган жамики нарсани янчиб кетади. Бунинг учун энди унга ҳеч қандай қўшимча куч зарур бўлмайди.
Fолиблар ҳаракат импульси яратиш учун бор кучларини сарфлашади. Қандайдир ишни нолдан бошлаш учун кўп вақт ва меҳнат талаб этилади, бироқ иш йўлга тушиб кетгач ўзингиздан бўлак ҳеч ким ва ҳеч нарса уни тўхтата олмайди.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish