0-мавзу: Оила – шахс тарбиясининг субъекти сифатида



Download 71,5 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi71,5 Kb.
#88678
TuriСеминар
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5280923965609479030


10-мавзу: Оила – шахс тарбиясининг субъекти сифатида
(2 соат маъруза, 2 соат семинар).


Режа:
1.Шахс тарбияси ва ижтимоийлашувида оиланинг ўрни. Шарқ мутафаккирлари оила тарбияси ҳақида.
2.Оилада ўқувчилар ҳаётини ташкил этиш. Ота-онанинг фарзанд олдидаги ва фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари.
3.Оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги.
Таянч иборалар!
Шахс тарбияси, ижтимоийлашуви, оила, оиланинг вазифалари, оилада фарзанд тарбияси, Шарқ мутафаккирлари оила тарбияси ҳақида, оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги

1.Шахс тарбияси ва ижтимоийлашувида оиланинг ўрни. Шарқ мутафаккирлари оила тарбияси ҳақида.


“Жамият” ва “оила” тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бу боғлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги, ўз навбатида оиланинг маълум бир жамият таркибида вужудга келиши ва яшовчанлигида кўринади. Оила ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабат икки томонлама алоқадорлик хусусиятига эга. Ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади. Жамият тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик даражасига бевосита боғлиқдир.
Оила бола учун энг асосий тарбия муҳити бўлиб, бу муҳитда шахс камолоти учун муҳим ҳисобланган хулқ-атвор, ирода, характер ва дунёқараш шаклланади. Бола оила тимсолида жамиятнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини кўради, жамият талаблари моҳиятини илк бора шу кичик жамоа орасида, оилавий муносабатларни ташкил этиш жараёнида англайди.
Оилавий муносабтлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. Фарзандларнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш ва фаолият доираси кенгаяди, ўзаро алоқалари мазмунан бойиб боради, реал ҳаёт моҳиятини чуқурроқ англаш, фарзандлар камолоти, келажаги тимсолида ўз умри давомийлигини куриш ҳолати рўй беради.

Шахснинг маънавий сифатларга эга бўлиши, унда маънавий билимларни эгаллашга нисбатан эҳтиёж ва қизиқишнинг пайдо бўлишида оила тарбияси асосий ролни бажаради. Оилада қарор топган соғлом маънавий-руҳий муҳит фарзандларнинг етук, баркамол бўлиб вояга етишларида катта аҳамиятга эга.


Шарқда қадимдан оила тарбиясига юқори баҳо бериб келинган. Ислом динининг муқаддас манбалари – “Қуръони карим” ва “Ҳадиси Шариф”да оила, оилавий муносабатларга оид қарашлар ўз ифодасини топган. “Қуръони карим”да: “Хотинларингиз зиротгоҳингиздир” дейилади. Бунинг маъноси оила қуришдан кўзланган асосий мақсад – фарзанд кўриш, уларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш эканлигидир.
Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда биринчи навбатда Шарқ мутафаккирларининг қимматли маънавий мерослари муҳим дастурил амал аҳамиятига эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Алишер Навой ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари оламга машҳур алломаларининг ижтимоий, сиёсий ва фалсафий қарашлари барча замонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда биринчи навбатда Шарқ мутафаккирларининг қимматли маънавий мерослари муҳим дастурил амал аҳамиятига эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Алишер Навой ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари оламга машҳур алломаларининг ижтимоий, сиёсий ва фалсафий қарашлари барча замонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Буюк педагог Абдулла Авлоний ўзининг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида бу борада қуйидагиларни таъкидлаган эди:

Download 71,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish