Фойдали модел тавсифи. Фойдали усул номи



Download 16,16 Kb.
Sana25.06.2022
Hajmi16,16 Kb.
#701827
Bog'liq
Фойдали усул тавсифи 3


Фойдали модел тавсифи.
Фойдали усул номи: Пахтани ҳаводан ажратиб олиш усули
Усулни қўллаш мумкин бўлган соха: Пахтани дастлабки ишлаш сохаси.
Ўхшаш усуллар: Таклиф этилаётган усулга ўхшаш усул сифатида, КВ-3М маркали қурилмаси олинди [1]. Бу қурилма корпус, тўрли катта барабан, иккита тўрли кичик барабан, иккита қиррали валиклардан иборат. Бу мослама ишлаганда жиндан чииқиб ҳаво билан қўшилиб келаётган толани ҳаводан ажратиш учун конденсорга келган толалар тўрли катта барабандан марказдан қочирма куч ва ўзининг оғирлиги таъсирида ажралиб тўрли кичик барабанга тушади. Тўрли кичик ва катта барабанлардан ҳавони махсус трубалар орқали бир вентелятор тортиб олади. Зичловчи валик толани кейинги жараёнга зичлаб беради.
Иккинчи ўхшаш усул [2] мўлжалланган СС-15 маркали сепаратор қурилмаси олинди [1]. Бу қурилма кириш қувури, тўрли юза, сидиргич, вакуум клапани ва сўрувчи қисқа қувурдан иборат. Бу қурилма ишлаганда вентилятор ёрдамида хавони сўрилиши туфайли кириш қувуридан пахта хом-ашёси ажралиш камерасига кириб келади ва ўз инерцияси таъсирида пахта вакуум клапанига келиб тушади. Пахтанинг тўрли юзага яқин бўлган жойда харакатланаётган қисми тўрли юзага ёпишади ва тўрли юзага ёпишган пахталарни сидиргич ёрдамида ажратиб олиб, пастга вакуум клапани устига тушириб юборилади. Хаво оқими тўрли юзадан ўтиб, сўрувчи қисқа қувур орқали тўғри вентилятор томон харакатланади. Вакуум клапани ишчи камера ичига ташқи мухитдан хаво кириб кетишига йўл қўймайди ва у ўз ўқи атрофида айланма харакат қилиши натижасида, унинг устки қисмига тушган пахта бўлакчалари аста-секинлик билан у билан бирга харакатланиб ишчи камерадан чиқариб юборилади ва навбатдаги технологик жараёнга етказилади.
Юқоридаги ўхшаш мосламалардан прототип қилиб [2] усул танлаб олинди.
Фойдали усул моҳияти. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани ҳаводан ажратиб олиш асосан механик усулдан фойдаланилади. Сепараторнинг тўрли юзасига ёпишган пахтани ажратиб олиш сидирғич ёрдамида амалга оширилади. Бунда чигит шикастланади ва толанинг таркибида турли хил нуқсонлар ҳосил бўлади. Бундан ташқари чанг ҳаво билан қўшилиб толанинг чиқиб кетиши ва жинлаш жараёнини хосил бўлиши мумкин. Шунинг учун пахтани сепараторнинг ишчи камерасига кириб келганда унда ҳосил бўлгадиган инерция ва марказдан қочма кучлар таъсирида (тўрли юзасиз) ажратиб олиш усули таклиф қилинади.
Фойдали усул вазифаси: Сепараторда пахтани ҳаводан ажратиб олишда тўрли юзасиз, сидирғичсиз чигитни шикастлантирмасдан, марказдан қочма ва инерция кучлари умумлаштирган ҳолда фойдали таъсирини амалга оширишдир.
Вазифанинг бажарилиши: Янги таклиф этилаётган усулда пахтани ҳаводан ажратиб олиш тўрли юзасиз, сидирғичсиз амалга оширилади, бунда сепараторнинг иш унумдорлиги 8-10 т/саот бўлган ҳолда ишчи камерага пахта яхши титилади ва бир текисда ҳаракатланган бўлиши керак, бунда пахта 12÷14 м/с тезлик билан амалга оширилади.
Фойдали усул тавсифлайдиган муҳим бeлгилари: Пахтани сепараторда ҳаводан ажратиш жараёни тўрли юзасиз, сидирғичсиз чигитни ва толани шикастлантирмасдан амалга оширилади.
Сепарация жараёнида ишчи камерада пахтанинг оғирлиги ва инерция ҳамда марказдан қочма кучлари умумлашган ҳолда фойдаланилади.
Таклиф қилинаётган усул қуйидагича ишлайди: Сепараторда пахтани ажратиб олиш усулида пахта ишчи камерага яхши титилган ва бир текисда ҳаракатланган ҳолда 12-14 м/с тезлик билан кириб келади.
Сепараторнинг иш унумдорлиги 8-10 т/с ташкил қилган холда сепарацияланиш жараёнида пахтанинг оғирлиги ва инерция, марказдан қочма кучларда умумлашган ҳолда фойдаланилади.
Фойдали модель формуласи:
Пахта хом-ашёси чанг ҳаво билан бирга сепараторнинг ишчи камерасига кириб келади, чанг ҳаво тўрли юзадан ўтади, пахта эса тўрли юзага ёпишиб қолади ва ундан сидирғич ёрдамида ажратиб олиб вакуум клапанга ташлаб бериш жараёнини ўз ичига олган пахтани ҳаводан ажратиш усули шу билан
ф а р к л а н а д и к и , унда пахтани ҳаводан ажратиб олиш тўрли юзасиз, сидирғичсиз амалага оширилади, бунда сепараторнинг иш унумдорлиги 8-10 т/с бўлган холда ишчи камерага пахта яхши титилган ва бир текисда ҳаракатланган ҳолда 12-14 м/с тезлик билан кириб келишини ташкил қилган ҳолда сепарация жараёнида пахтанинг оғирлиги, инерция ва марказдан қочма кучларидан умумлашган холда фойдаланиланиш йўли билан амалга оширилади.
Муаллифлар:


Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Г.Ж.Жабборов, Т.У.Отамeтов, А.Х.Хамидов. Чигитли пахтани ишлаш тeхнологияси.- Тошкeнт: Ўқитувчи, 1987-йил. 152-154 бeтлар.

  2. Э. ЗИКРИЁЕВнинг умумий таҳрири остида “Пахтани дастлабки қайта ишлаш ” Тошкент - «меҳнат» - 2002.


Рeфeрат
Фойдали усул қўлланиш соҳаси: Пахтани дастлабки ишлаш саноати.
Фойдали усул вазифаси: Сепараторда пахтани ҳаводан ажратиб олишда тўрли юза ва сидирғичсиз, чигитни шикастлантирмасдан, пахтанинг оғирлиги ва инерция марказдан қочма кучлари умумлаштирилган ҳолда фойдаланилади.
Усул моҳияти: Сепараторнинг тўрли юза ва сидирғичсиз ишлаши чигит ва толанинг шикастланмасдан уни ташийдиган ҳаводан ажратиб олишни таъминлайди.
Бунда сепараторнинг ишчи камерасига яхши титилган ва бир текисда ҳаракатланган ҳолада 8-10 т/с иш унумдорлиги билан 12-14 м/с тезлик билан кириб келишини ташкил қилиш ва ундан пахтанинг оғирлиги ва инерция марказдан қочма кучларининг умумлашган ҳолда фойдаланиш йўли билан амалга оширилади.

Муаллифлар:



Download 16,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish