Очиқ усулда қазиб олиш технологияси.
«Технология» термини умумий ҳолатда қандайдир бир техник ишлаб чиқариш ишларини бажаришни ташкил этиш усуллари, воситалари тўғрисидаги билимлари мажмуидир.
Техник воситаларнинг қувватини ҳисобга олган, фундаментал билимлар қонуниятларига асосланган усуллар билан қазиб олинадиган ва механизациялаштирилган қабул асосида ташкил этилган, бир-бири билан алоқадор кон ишлари жараёнлари йиғиндисига конларни қазиш технологияси деб айтилади.
Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш технологияси иккита аспектни ўз ичига олади:
ишлаб чиқариш жараёнлари технологияси (қазиб олиш, ташиш ва тоғ жинсларини ғарамлаш);
очиқ кон ишлари технологияси (кон лаҳимлари комплекси сифатида карьер муҳити ва вақти бўйича конни қазиб олиш қурилиши ва ривожланиши).
Ишлаб чиқариш технологияси қўйидагиларни ўз ичига олади: асосий ишлаб чиқариш жараёнлари принциплари, воситалари, механизациялаш комплекслари ва ташкил этиш схемаларини; тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш, қазиш-юклаш ишлари, ташиш, ғарамлаш ва кон массасини бўшатиш.
Очиқ кон ишлари технологияси карьер параметрлари, кон лаҳимларини ўтиш усуллари, карьерда кон ишларини ривожланиш схемасини, очиш усуллари ва қазиб олиш системаларини, маҳсулот сифатини бошқариш усуллари ва воситалари, кон ишларини режалаштириш ва ташкил этиш принципларини қараб чиқади.
Айтиб ўтилган ишлар маълум бир тартибда ўтказилиши керак. Ҳар бир иш орасида техник шароитларни таъминлай оладиган керакли вақт оралиғидаги очиш ва қазиб олиш ишлари фронтини, асбоб ускуналар ва конни бутунлигича ишлатишда ишлаб чиқариш ва хавфсизлик ишларини тўғри тақсимлашни ташкил этиш лозим. Карьер майдони чегарасида ёки унинг участкасида тартибли ва кетма-кет бажариладиган очиқ кон ишларига қазиш тизими (система разработки) деб айтилади. Қабул қилинган қазиш тизими қўйидагиларни таъминлаши керак:
ишнинг боришидаги хавфсизлик;
уларнинг режалаштирилиши ва иқтисодий самарадорлиги;
карьернинг кўзда тутилган ишлаб чиқариш қуввати;
захираларнинг тўлиқ олиниши;
барча фойдали қазилмалардан комплекс фойдаланиш;
кон-заҳира (недр) ва атроф муҳит муҳофазаси.
Узоқ вақт ишлатиладиган кон лаҳимларига (хандак ва ер ости лаҳимлари), қопловчи жинсларни ташишга, фойдали қазилма бойликларини ернинг устки қисмида жойлашган қабул қилиш пунктларига етказишга, ернинг устки қисмидан ишлаб турган горизонтга материалларни, асбоб-ускуналарни ва одамларни ташиб келтиришни таъминлаб турувчи яъни ернинг устки қисмидан карьер ва забойнинг ишлаб турган жойигача транспортнинг келишини таъминланишига конни очиш тизими (схема вскрытия) деб айтилади. Қуввати ва унумдорлиги катта бўлган кон машина механизмларини ва ускуналарни ишлатиш учун, очиқ кон ишлари ишлаб чиқаришида кон лаҳимлари (кенг майдончалар, катта узунликдаги поғоналар ва ҳ.) катта ўлчамларда бўлиши керак. Карьерда ишлатиладиган экскваторнинг унумдорлиги йилига 10 миллион тоннагача тоғ жинсларини юклашга эришиши учун, юқори малакали кадрлар билан таъминланиши ва ишлаб чиқаришни аниқ ташкил қилиш керак.
Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш учун фойдали қазилма кони ер сатхидан унчалик ҳам катта чуқурликда ётмаслиги ёки қазиб олиш иқтисодий самарадорлиги ер ости усулига қараганда катта бўлганда қўлланилади. Очиқ кон ишларини олиб боришда яна қуйидаги шарт-шароитларга эътибор қаратиладики, улар орқали ишлаб чиқариш хавфсизлигига эришилади: ер устки ва ер ости сувларини четлаштириш, қордан ҳимоя қилиш, кўчиб кетиши ва қулаб тушиши мумкин бўлган поғоналарнинг қиялигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш, ҳамда бошқа бир қанча тадбирлар. Карьерларда атмосферадаги чангнинг ва газнинг кўпайиши кўп ҳолларда бурғу қудуқларни қазиганда, экскаваторлар ёрдамида кон массасини кўп марта юклаганда, жойларда ёнғин бўлганда (кўмирни қазиб олишда), дизель ёнилғили машиналар ишлаганда, карьер юк машиналари мунтазам ҳаракат қилганда ва бошқа камчиликлар туфайли юз беради. Бундай ҳолларда иш жойларини шамоллатиш, чангга ва ёнғинга қарши тадбирлар ўтказиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |