Фойдаланиладиган адабиётлар: Ходжаев Ж. Х. “Ўсимликлар физиологияси” Тошкент-2004, “Мехнат”


-ҳ-ра девори; 2-плазмодесма; 3-плазмалемма; 4-эндоплзматик тўр; 5-вакуола



Download 163,62 Kb.
bet2/3
Sana10.04.2022
Hajmi163,62 Kb.
#540858
1   2   3
Bog'liq
1-маъруза

1-ҳ-ра девори; 2-плазмодесма; 3-плазмалемма; 4-эндоплзматик тўр; 5-вакуола;
6-рибосома; 7-митохондрия; 8-хлоропласт; 9-Гольджи аппарати; 10-ядро қобиғи;
11-ядро қобиғининг поралари; 12-ядроча.

фотосинтез дейилади.


Ҳар бир ўсимлик ҳужайраси девори билан ўралган. Деворсиз ҳужайрани протопласт дейилади.
Яшил ўсимликлар, яшил бўлмаган ўсимликлардан яна нимаси билан фарқ қилади? Ўсимлик массасига нисбатан тана юзаси жуда катталиги билан характерланади. Бу ҳолатни шундай изохлаш мумкинки, ўсимликни қанча шоҳлари кўпайса, фотосинтез учун шунча ҳаводаги С02 кўп ютади, илдизининг тармоқланганлигидан эса, фаол ютиш зоналари кўп бўлади. С02 ва бошқа тузларни кўп ютишга, яшил ўсимликларни бошқа хусусиятлари билан бирга уларнинг илдизини ва поясини чексиз ўсишига ҳам катта ёрдам беради. Бошқа организмлардан фарқ қилиб, ўсимликлар маълум бир жойга мустаҳкам ўрнашиб ўсиш хусусиятига эга. Бу ва бошқа хусусиятлари ўсимлик органларини ўсиб, ривожланишига таъсир қилади.
Демак ўсимликлар ҳаётини ўрганиш дегенда нимани тушиниш мумкин? Бу дегени ҳаводан озиқланиши-фотосинтез, илдиз орқали озиқланиши-тупроқдан минерал моддаларни ютиши, моддалар транспорти, сув алмашинуви, ўсимликни ўсиб ва ривожланиши, уни органларини ҳаракати, ташқи муҳитга мосланиши ва бошқа хусусиятлари тушинилади. Шундай қилиб, ўсимликлар физиологиясини предмети деганда - ўсимлик организмини барча функцияларини ўрганиш тушинилади.
Трик материя иерархик прицпида ташкил топган яъни; организм органлардан, органлар - тўқмалардан, тўқмалар ҳужайралардан, ҳужайралар-органеллаларда тузилган.
Ўсимликлар физиологияси ўсимликларнинг ҳаёт-фаолиятидаги умумий қонуниятларни ўрганар экан. Буларнинг асосида моддалар алмашинувининг ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари ётади. Шу билан бирга физиология ўсимликларни ўсиши ва ривожланиши, гуллаш ва мева ҳосил қилиш, пластик моддаларни синтези ва тўпланиши каби жараёнларни ташқи муҳит билин бирга ҳолда ўрганади.
Ўсимликлар бошқа тирик организмлар сингари моддалар ва энергия алмашинуви қонунларига бўсинади.
Фотосинтез, нафас олиш, сув режими ва тириклик асосини ташкил этувчи бошқа ҳаётий кечинмаларни ўрганиш, тахлил қилиш ва уларни одам учун фойдали тамонга ўзгартириш, фаннинг асосий вазифаси ҳисобланади.
К.А. Тимирязев ўсимликлар физиологиясининг мақсади ўсимлик танасидаги ҳаётий ҳодисаларни ўрганиш ва тушиниш ҳамда шу йўл билан ўсимлик организмини киши ҳоҳшига қараб ўзгариши, ундаги ходисаларни тўхтата олиш ёки аксинча рўй беришга мажбур қилиш, ҳуллас ўсимликни киши ихтиёрига бўйсундиришдан иборат деб ёзган эди.
Физиолог ўсимлик ҳаёти ҳақида етарли даражада аниқ ва тўла тасаввурга эга бўлиши, унга хос бўлган қарама-қаршиликларни очиш, уларни ўсимлик танасининг умумий ривожланишида қандай аҳамиятга эканлигини аниқлаш мақсадида лаборатория ва дала усулларидан фойдаланади. Ўсимликларни ўсиши ва ривожланиш қонуниятларини табий шароитда ўрганишда комплекс кузатиш олиб борилади. К.А.Тимирязев айтганидек физиолог эксприментал ёки назарий тушинчага эга бўлиш учун ҳаётий ҳодисаларнинг тахлили билангина қаноатлана олмайди, у организм тарихини ҳам ўрганиши керак.
Ўсимликлар физиологияси, ҳайвонлар физиологияси, биокимё, биофизика, молекуляр биология, микробиология, вирусология, кимё, физика каби фанлар билан ҳам чамбарчас боғлиқдир, уларнинг ютуқларидан фойдаланади, ўз навбатида уларга таъсир этади. Кейинги йилларда физик-кимёвий усуллардан хромотография, нишонланган атомлар, электрон микроскопия, электрофорез, дифференциал центрифугулаш, спетрофотометрия, рентгеноструктура ва иммунофермет анализ, ПЦР, ва бошқа замонавий усуллардан фойдаланиши натижасида физиология фанида жуда катта ютуқларга эришилди. Айниқса ГЕН мухандислиги сохасида ғўзанинг тез пишар, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил навлари яратилди ва яратиб келинмоқда. Ўсимлик ҳужайрасининг мураккаб тузилиши, ҳужайра органоидларининг структураси ва физиологик функциялари, ҳужайранинг моддаларни ўзлаштириш ва ажратиб чиқариш жараёнида мембраналарнинг аҳамияти ва бошқалар бирмунча пухта ўрганилди. Айниқса ўсимликлар танасида энергияни тўплаш ва сарфлаш механизми ҳақидаги тушинчалар кенгайди. Чунки ёруғликнинг электромагнит энергиясини органик моддалар таркибидаги эркин кимёвий энергияга айлантириш ва тўплаш яшил ўсимликларнинг энг муҳим специфик хусусиятидир.
Яшил ўсимликлар ер шаридаги бошқа тирик организмлардан ўзининг бу специфик хусусиятлари билан фарқланади. Биринчидан яшил ўсимликлар энергия манбаи сифатида ёруғликнинг электромагнит энергиясидан фойдаланиб, уларни эркин (кимёвий) энергияга айлантириш қобилятига эга (Фотосинтез).
Анорганик моддаларни ташқи муҳитдан ютган ўсимликлар уларни моддалар алмашинуви жараёнида энергия билан бойитиб, органик модда кўринишида ер шаридаги барча тирик мавжудотлар учун моддий ва энергетик асосини яратади. Иккинчидан яшил ўсимликлар ҳайвонларга нисбатан юқори ривожланган юзага эга. Ўсимликларни ер ости ва устки органларини ривожланишида юқори даражада шохланиш қобилятига эга. Натижада ўсимликлар илдиз орқали тупроқдан, барги орқали ҳаводан озиқланиш доираси кенгайган. С.П.Костичев (1872-1931) “Агар яшил барг бир неча йилга ишлашини тўхтатса, ер юзидаги барса жонзот, жумладан инсон ҳам нобуд бўлади” деган эди.
Ҳозирги вақтда биологиянинг турли соҳалари орасида ўсимликлар физиологияси алоҳида ўрин тутади. Ўсимликларнинг янги навларини яратишда, уларнинг ҳосилдорлигини оширишда, ҳосил сифатини яхшилиш ва уларни сақлашда мазкур фаннинг аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳозирги замон ўсимликлар физиологияси олтита йўналишга эга деб қаралади:
- Биринчиси-биокимёвий йўналиш-фотосинтез ва нафас олиш жараёнида ҳосил бўладиган турли хилдаги моддаларнинг функционал аҳамиятини ўрганади. Шу билан бирга ўсимликларни тупроқдан озиқланиш қонуниятларини ва турли хилдаги анорганик моддалардан органик моддаларни синтезланиш қонуниятларини очиб беради.

Download 163,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish