Ўсимликлар физиологияси фанидан
маъруза матни
Мавзу:-1 Кириш. Ўсимликлар физиологияси фанининг объектлари ва предмети. Ўсимликлар физиологиясининг ривожланиш тарихи ва унинг усуллари, ўсимликлар физиологиясининг бошқа фанлар ичидаги мавқеи
Фойдаланиладиган адабиётлар:
1. Ходжаев Ж.Х. “Ўсимликлар физиологияси” Тошкент-2004, “Мехнат”
2.Бекназаров Б.О. “Ўсимликлар физиологияси” Тошкент-2011, “Алоқачи”
3.Мустақимов Г.Д. “Ўсимликлар физиологияси ва микробиология асослари”Тошкент-“Ўқтиувчи”, 1995.
4.Полевой В.В “Физиология растений” . “Высшая школа” 1989
5.Полевой В.В., Саламатова Т.С. Физиология роста и развития растений. Л.1991.
6.Кретович В.Л.Биохимия растенй. М., 1986.
7.Т.Гудвин, Э. Мерсер “Введение в биохимию растений” М. Изд. “МИР” 1986.
8.В.В.Кузнецов,Г.А.Дмитриева Физиология растений М.”Высшая школа” 2005.
Ўсимликлар физиологияси фани ўзининг узоқ, 200-йиллик бой ўтмиш тарихига эга. Бу фан умумбиологик фанлари қаторига киради. Шунинг билан бирга ўзининг назарий ва услубий жиҳатлари билан жуда ҳам динамик ривожланган фан ҳисобланади. Фанни ўрганиш давомида замонавий ва илмий даражада, муҳим физиологик жараёнларини; ўсимликларнинг сув режими ва сув алмашинуви, фотосинтез ва нафас олиш, минерал озиқланиши, ўсиш, ҳаракатланиш, ривожланиш, мосланувчанлик, чидамлилик ва яшил ўсимликларнинг ҳаёт фаолиятини бошқа тамонларини камраб олишга ҳаракат қиламиз. Буларни ўрганиш учун дарс давомида бу фаннинг узоқ тарихига ва ҳужайралар дунёсига қисқа саёҳат қилишга ҳам тўғри келади. Навбатдаги маърузаларимизда ҳужайра физиологияси ҳақида суҳбатлашамиз, бу мавзусиз муҳим физиологик жараёнларни тушиниш жуда қийин кечади.
Таниқли рус олими К.А.Тимерязев (1843-1920йй) шундай ёзган экан “Врач одам физиологиясини билмай туриб у касални доволай олмаганидек биолог-олим ҳам ўсимликлар физиологиясини билмай турииб ўсимлик билан ишлай олмайди” Нега? Биолог-агронимни вазифаси юқори ҳосил олиш ва етиштиришдир. Ҳосилдорлик бу - барг, поя, уруғ, мева, туганаклар, яъни ўсимликларни ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган органлар ҳисобланади.Ўсимликлар физиологияси деганда “грекча - physis - табиат ва logos - тушинча, фан” ўсимликлар ҳаёти ҳақидаги фан маъноси келиб чиқдаи.
Бирор фан ёки предмет қачон мустақил бўла олади, қачонки, у ўз объктига, предметига ва тажриба (текшириш) ўтказиш усулларига эга бўлгандагина мустақил фан ёки предмет бўла олади. Ўсимликлар физиологияси фанини объекти қуёш нури ёрдамида минерал моддалар (С02 ва Н2 0) дан органик моддалар ҳосил қилувчи фототроф организмлар ҳисобланади. Бу жараённи
Мериcтемаик ҳужайраларни тузилиш схемеси
Do'stlaringiz bilan baham: |