Флавоноидларнинг очилиш тарихи ва табиатда тарқалиши



Download 25,27 Mb.
bet1/6
Sana26.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#705497
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
флавоноид


Флавоноидларнинг очилиш тарихи ва табиатда тарқалиши
Ўсимлик ўзида асосан, унинг турига, муҳитга, оиласига ва бошқа хусусиятларига қараб бир неча хилдаги доривор моддаларни сақлайди. Шу доривор моддалардан бири флавоноидлардир.
Флавоноидлар бир асрдан кўп вақт давомида ўсимлик пигментлари сифатида маълум. Флавоноидларни ўрганиш 19 аср бошларига ( 1814 йилларда ) тўғри келади. Шевроле эман дарахти пўстлоғидан кверцитрин деб номланувчи кристалл модда ажратиб олган. 40 йилдан кейин Риганд бу моддани гликозид характерини аниқлаб ва агликон – кверцетин деб номлади. Биринчи маротаба ўсимликлардан ажратиб олинган моддалар сариқ рангли бўлиб, уларни “флаваноидлар” (лот. «flavus» - сариқ) деб аталди. 1903 йилда Валяшко рутин тузилишини аниқлаган. Антоцианларни ўрганишда Вильштеттер ишлари катта аҳамиятга эга. Катехинларни ўрганишда А.Л. Курсанов, М.Н. Запрометов, К. Фрейденберг ва бошқалар тадқиқот ишларини олиб боришган.
1936 йилда Альберт де Сент-Дьёрди биринчи бўлиб флавоноидларни инсоният учун биологик роли тўғрисида иш олиб боргани туфайли Нобел мукофоти совриндори бўлган. У венгер қизил булғор қалампиридан ажратиб олинган флавоноид мўрт қон томир деворларини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. У ушбу бирикма витаминларга хос эканлигини ва унга “витамин Р” номини таклиф қилди, лекин бу кейинчалик ўз исботини топмади [1].
1990 йилларда флавоноидларга қизиқишнинг янги тўлқини бошланди. Бу флавоноидларнинг антиоксидант хусусиятларини ва уларнинг эркин радикалларни нейтраллаш қобилиятини аниқлаш билан боғлиқ [2].
Флавоноидлар ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган бўлиб, асосан, улар ер усти қисмида: гул, меваси ва баргларда; кам миқдорда эса илдизида ва ер ости органларида (солодка, шлемник байкалский, стальник полевой) тўпланади. Асосан флавоноидларга бой ўсимлик оилалари булар :

  • дуккакдошлар – Fabaceae (софора японская, стальник полевой, солодка);

  • астрадошлар (мураккабгулдошлар) – Asteraceae (Composite) (бессмертник песчаный,сушеница топяная, пижма);

  • селдердошлар (соябонгулдошлар) – Apiaceae (Umbelliferae);

  • айиқтовондошлар – Ranunculaceae;

  • торондошлар – Polygonaceae;

  • раъногулдошлар –Rosaceae (различные виды боярышников (лат. Crataégus) черноплодная рябина (лат. Arónia mitschurínii);

  • ясноткадошлар (лабгулдошлар) – Lamiaceae (Labiatea) (пустырник сердечный);

  • рутадошлар – Rutaceae;

  • чойдошлар – Thaeaceae ва бошқа ўсимлик оилалари вакиллари таркибида кўп ўчрайди.

Бу гуруҳ бирикмалар ўсимликларнинг ҳамма органларининг ҳужайра ширасида эриган ҳолда бўлиб, айрим органларда (масалан, ер ости органлари ва пояда) оз миқдорда, ўсимликларнинг гуллари ва баргида кўп, токи 44 % ( баъзи адабиётларда 20 % гача [3]; япон софорасининг гулида) гача тўпланади. Флавоноидлар асосан ўсимликлар гуллаган даврда максимал миқдорда тўпланади, кейинчалик эса миқдори камайиб боради [4].
Масалан: Пустырник волосистый - Арслонқуйруқ (п. Пятилопастный, беш бўлакли) – Leonurus villosus Desf. ex D’Urv. (L. quinqelobatus Gilib.) и п. сердечный – L. cardiaca L. сем. Яснотковые, Lamiaceae.  Leonuri foliaпустырника листья; Leonuri herba – пустырника трава.
0,35 % миқдорда флавоноидлар учрайди – кверцитин ҳосилалари (кверцитрин, гиперозид, рутин) ва апигенин (квинквелозид, космосиин ва б.).

Шлемник байкальский - Байқол кўкамарини ўсимлигининг илдизиScutellaria baicalensis Georgi. сем. Яснотковые, Lamiaceae, Scutellaria baicalensis radices – шлемника байкальского корни.
Ўзида флавоноид гликозидларини сақлайди (10 % дан юқори): байкалин, скутеллярин, вогонин, лютеолин, апигенин ва б.
Байкалин
Стальник полевой – Ононис ўсимлигининг илдизи - Ononis arvensis L. сем. Бобовые, Fabaceae, Ononidis arvensis radices – стальника полевого корни.

Ўсимлик илдизида трифолиризин, кемпферол, трифолин ва онон флавоноидлари [3]: ононин, оноспин, формононетин, даидзеин бирикмалари мавжуд.
Земляника лесная – Ўрмон қулупнайининг барги ва меваси - Fragaria vesca L. сем. Розоцветные, Rosaceae Fragariae fructus – земляники плоды; Fragariae folia – земляники листья.
Ўсимлик баргида рутин- 2,2 % ва бошқа кверцетин ҳосилалали флавоноидлар; мевасида эса антоцианлар, катехинлар мавжуд.

Горец перечный (перец водяной) – Аччиқ торон ўсимлигининг ер устки қисми- Polygonum hydropiper L. (Persicaria hydropiper [L.] Spach) сем. Гречишные, Polygonaceae, Polygoni hydropiperis herba – горца перечного трава.
Ўсимлик баргида 2-2,5 % флаваноидлар: рамнетин, изорамнетин, рутин, кверцитрин, гиперозид, кверцетин ва кемпферол бирикмалари тутади.

Софора японская (стифнолобиум японский) – Япон софораси ғунчаси (гули) ва меваси - Sophora japonica L. (Styphnolobium japonicum (L.) Scott.) сем. Бобовые, Fabaceae, Sophorae japonicae alabastra et fructus – софоры японской бутоны и плоды.

Ғунчаси ва мевасида асосий компонент – рутин ҳисобланади. Ғунчасида унинг миқдори 20-25 % ни ташкил этади. Мевасида эса 8 флавоноид (рутин ҳам) тутади. Маҳсулот таркибида кемпферол – 3 – софорозид ва бошқа флавоноидлар бўлади [3].
Боярышник кроваво-красный – Дўлана гули ва меваси - Crataegus sanguinea Pall., б. колючий (б. сглаженный) – C. oxyacantha (L.) Pojark. (C. laevigata (Poir.) DC., б. мягковатый – C. submolllis Sarg., б. даурский – С. dahurica Koehne ex Schneid., б. однопестичный – C. monogyna Jacq., б. пятипестичный – C. pentagyna Waldst. et Kit., б. отогнуточашелистиковый – C. curvicepala Lindm. сем. Розоцветные, Rosaceae, Crataegi floresбоярышника цветки; Crataegi folia – боярышника листья; Crataegi fructus – боярышника плоды.

Гули, барги ва мевасида апигенин, гиперозид, кверцетин, кверцитрин, рутин, кемпферол, витексин, изовитексин, ориентин, пиннатифидин, лейкоантоцианидинлар, катехин флавоноидлари тутади.
Арония черноплодная (рябина черноплодная) – Қора мевали арониянинг қуритилмаган меваси - Aronia melanocarpa (Michx.) Elliott сем. Розоцветные, Rosaceae, Aroniae melanocarpae fructus recens – аронии черноплодной (рябины черноплодной) плоды свежие.



Ўсимлик мевасида рутин, кверцетин, кверцитрин, гисперидин, катехин ва антоцианлар борлиги аниқланган.
Бессмертник (цмин) песчаный – Қумлоқ бўзноч гули - Helichrysum arenarium (L.) Moench сем. Астровые, Asteraceae, Helichrysi arenarii flores – бессмертника песчаного цветки.
Ўсимлик гули таркибида 6,5 % флавоноид бўлади: гелихризин, лютеолин, апигенин, нарингенин, кверцетин ва унинг гликозидлари, кемпферол, салипурпозид, изосалипурпозид.



Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish