Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Организмда функцияларнинг ўзаро мувофиқлаштирилиши



Download 0,68 Mb.
bet19/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Организмда функцияларнинг ўзаро мувофиқлаштирилиши
Алоҳида функциялар ва рефлектор реакцияларнинг ўзаро мослиги, мувофиқлиги ва уйғунлашганлиги организм ҳаетий фаолиятида муҳим ўрин тутади. Бу хусусиятларнинг асосида организмдаги аъзолар ва тизимлар фаолиятини ўзаро мослаштириш ва келиштиришдан иборат бўлган асаб тизими интегратив функцияси етади. Интегратив функция эса асаб тизимидаги қўзғалиш ва тормозланишнинг ўзаро ҳамкорлиги томонидан таъминланади.
Организмнинг бир бутун бўлиб фаолият кўрсатишида МНТдан функцияларни бажарувчи аъзоларга импульслар- сигналлар узатилиши билан бирга бажарувчи аъзолардан МНТ га сигналлар бориши ҳам муҳимдир. Мазкур импульслар иккиламчи афферент импульслар дейилади ва қайта боғланишни амалга оширади. Ишловчи аъзолар билан МНТ орасида бундай қайта боғланишнинг мавжудлиги турли нейронлар гуруҳи қўзғалиши жадаллигини ишчи аъзо самарасига мос бўлишни таъминлайди. Ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишида проприорецепторлардан марказга борувчи афферент импульслар муҳим ўрин тутади. Одам ўз ҳаракатларини кузатаетган бўлса, проприорецепторлардан борувчи импульсларга кўрув сигналлари ҳам қўшилади. Ҳаракатлар натижасида товуш пайдо бўлса (масалан , мусиқа асбобларини чалганда) марказий асаб тизимига эшитиш рецепторларидан ҳам импульслар боради. Барча афферент импульслар орқали келган ахборотни таҳлил қилиб, нерв марказлари ҳаракат фаолиятини тузатиб, йўналтириб туради.
Қайта боғланиш қон айланиши, нафас, ҳазмланиш, айирув каби вегетатив функцияларнинг мувофиқлаштирилишида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Томирлар рефлексоген зоналаридаги прессорецепторлардан борувчи афферент импульслар қон босими барқарорлигини сақлаб туради, ўпкадаги механорецепторлардан чиққан импульслар нафас олиш ва нафас чиқаришни, осморецепторлардан бошланган импульслар айирув жараёнларини бошқаришда иштирок этади.
Иккиламчи афферент импульсларнинг ҳаракат функцияси бошқарилиши механизмидаги ролини И. М. Сеченов, Ч. Шеррингтон, Н. А. Бернштейн, П. К. Анохин в. б. ўрганганлар. Ишлаетган аъзоннинг унинг фаолиятини башқараетган асаб марказига таъсирига қайта боғланиш дейилади. Мусбат ва манфий қайта боғланиш тафовут қилинади. Бошқарувчи асаб марказига келган импульслар рефлектор реакциясини кучайтирса , мусбат қайта боғланиш , рефлектор реакцияни сусайтирса, сўндирса, тўхтатса манфий қайта боғланиш бўлади. Масалан, тез юриш, югуриш ёки оғир жисмоний иш бажарганда турли рецепторлардан импульслар марказга бориб, қон айланиши ва нафасни кучайтириши мусбат қайта боғланиш натижасидир. Йўлдан ўтиб кетаетган одамнинг яқинлашиб келаетган транспортни кўриб ёки сигналини эшитиб, тўхтаб қолиши манфий қайта боғланиш оқибатидир.
Ҳозирги замон физиологиясида юксак ҳайвонлар ва одам организмида тўғри ва қайта боғланишлар (кибернетика атамалари) мавжудлиги исботланган. Бошқарувчи тизим (марказий асаб тизими)дан бошқарилувчи бўлим (ишчи аъзоларга ) борувчи эфферент импульслар тўғри боғланишни ташкил этади. Бошқарилувчи бўлим, яъни ишчи аъзолардан бошқарувчи тизим (марказий асаб тизими) га борувчи иккиламчи афферент импульслар қайта боғланишни ташкил этади.
Юқорида айтилганидек, иккиламчи афферент импульсларнинг йўллари рефлекс ейини тўлдириб, уни рефлектор халқага айлантиради.
МНТ фаолиятига и н д у к ц и я ҳодисаси ҳам хосдир. Бирор бир марказ қўзғалгандан сўнг унинг қўзғалувчанлиги пасаяди, тормозлангандан сўнг эса қўзғалувчанлиги ошади. Бу ҳодисага кетма-кет индукция дейилади. МНТ бирон жойида қўзғалиш пайдо бўлганда унинг атрофида қўзғалувчанлик пасаяди, тормозланиш атрофида эса қўзғалувчанлик ошади. Индукциянинг бу турига бир вақтдаги индукция дейилади. Индукция яна мусбат ва манфий бўлиши мумкин. Тормозланиш атрофида ва ундан сўнг қўзғалувчанликнинг ошиши мусбат, қўзғалиш атрофида ва ундан сўнг қўзғалувчанликни пасайиши манфий индукциядир. Демак, индукция ҳодисаси пайдо бўлиши вақтига ва характерига қараб тафовут қилинади.
Индукция ҳодисаси МНТ даги барча бўлимларнинг фаолиятида кузатилиши мумкин ва рефлектор фаолиятнинг мувофиқлаштириш механизмларида муҳим роль ўйнайди. Тормозловчи таъсирот тўхтатилгач асаб марказида қўзғалиш келиб чиқишини- кетма-кет мусбат индукцияни И. М. Сеченов биринчи бўлиб баен этган. Бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғида рўй берувчи индукция ҳодисаларини И. П. Павлов кашф этган.
Бир вақтдаги манфий индукцияга реципрок (пайваста) нервланиш мисол бўлади. Орқа миядаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари орасида реципрок муносабатлар И. М. Сеченов шогирди Н. Е. Введинский томонидан аниқланган ва инглиз нейрофизиологи Ч. Шеррингтон томонидан ўрганилган. Бир оеқнинг букилиш марказлари қўзғалганда шу оеқни езувчи мушаклар маркази тормозланади. Айни вақтда иккинчи оеқни езувчи мушаклар маркази қўзғалиб, букувчи мушаклар маркази тормозланади.
Шундай қилиб, кўпгина ҳаракатларни бажаришда антогонистлар - букувчи ва езувчи мушаклар марказлари қарама-қарши ҳолатда бўлади, яъни мушаклардан бир гуруҳининг маркази қўзғалганда антогонист мушаклар маркази реципрок тормозланади.
Нерв тизимининг информацион бошқарувчилик функциясини амалга оширилишида икки асосий тамойил : дивергенция ва конвергенция асосида содир бўладиган қўзғалишнинг иррадиацияси ва концентрацияси ҳам муайян аҳамиятга эга. Нерв ҳужайрасининг турли нейронлар билан кўп сонли синаптик алоқалар ўрнатиш қобилиятига д и в е р г е н ц и я дейилади. Дивергенция ҳодисаси туфайли бир нерв ҳужайраси бир неча рефлектор реакцияларда иштирок этиши, қўзғалишни кўпгина бошқа нейронларга ўтказиши мумкин. Кейинги нейронлар эса жуда кўп нейронларни қўзғатиб, қўзғалиш жараёнининг марказий нерв тузилмаларидаги иррадиациясини таъминлайди.
К о н в е р г е н ц и я жараёни бир неча нейронлардан келаетган турли импульслар оқимининг бир нейронда йиғилишидан иборат. Конвергенция ҳодисаси нафақат бир хил нейронларга хос. Масалан, орқа мия мотонейронларига бирламчи афферент толалардан ташқари, турли пастга тушувчи супраспинал ва хусусий спинал марказлар йўлларининг толалари ҳамда қўзғатувчи ва тормозловчи оралиқ нейронлардан толалар келиб боғланади. Натижада орқа мия мотонейронлари кўп сонли нерв тузилмалари учун умумий сўнгги йўл функциясини бажаради. Конвергенция ҳодисаси афферент ва эфферент нерв йўллари сонининг ўзаро тенг эмаслигига ҳам боғлиқ. Олимларнинг фикрича афферент нейронлар сони эфферент нейронлар сонидан деярли 10 маротаба кўп.
Конвергенция туфайли турли йўллардан нейронга келган импульслардан фақатгина шу лахзада организм учун аҳамиятли бўлган баъзилари жавоб реакциясини келтириб чиқаради. Конвергенция рефлектор фаолиятни мувофиқлаштиришнинг асосий механизмларидан биридир.
Марказий нерв тузилмаларининг мувофиқлаштирувчи фаолиятида рефлексларнинг ўзаро таъсири, жумладан рефлектор реакцияларнинг енгиллашуви, ўзаро қўшилиши ва бири иккинчисини сусайтириши, окклюзия ҳодисаси ҳам муҳим ўрин эгаллайди.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish