Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Нерв марказлари хоссаларининг тиббиет



Download 0,68 Mb.
bet18/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Нерв марказлари хоссаларининг тиббиет
амалиетидаги аҳамияти
Маълумки, оғиз шиллиқ пардасида ташқи ва ички муҳит турли-туман таъсиротларини қабул қилиб олувчи жуда кўп рецепторлар жойлашган. Рецепторлар таъм билиш анализаторининг биринчи, қабул қилиб олувчи звеносидир. Оғиз бўшлигидаги рецепторларнинг таъсирланиши юрак, ҳазм аъзолари, эндокрин безлар ва бошқа аъзоларнинг реакциясини чақириб, улар фаолиятини ўзгартиради. Организм ички аъзолари ва тизимлари касалликларида , ўз навбатида , оғиз бўшлигида патологик белгилар пайдо бўлади. Бунинг сабаби шундаки, оғиз бўшлиги ва бет соҳаси ички аъзолардан бошланган “патологик” рефлекслар қайта таъсирининг эффектор майдонидир. Оғиз бушлиги аъзолари билан ички аъзоларнинг ўзаро боғлиқлиги рефлектор асосдан ташқари гуморал асосга ҳам эга.
Оғиз шиллиқ пардасидаги ва тишлардаги рецепторлардан бошланган афферент импульслар асаб тизими турли бўлимларига юқорига кўтарилувчи таъсир кўрсатади. Оғиз бўшлиги тўқималари ва аъзолари нервланишини таъминловчи учлик нерви ядролари мия стволидаги ретикуляр формация билан чамбарчас морфологик ва физиологик боғланишларга эга.
Тишлар ва жағ-бет соҳасидаги бошқа аъзолар касалликларида афферент импульслар анча кучаяди, бу эса қўзғалишнинг к е н г т а р қ а л и ш и г а олиб келади. Жуда кучли тиш оғриғи (масалан , пульпитда ) вақтидаги қўзғалиш иррадиацияси оқибатида бемор оғриқнинг аниқ локализациясини, яъни касалланган тишни кўрсата олмайди.
Баъзи стоматологик касалликлар вақтида узоқ давом этган оғриқ синдроми ўзига тааллуқли асаб марказларида д о м и н а н т қ ў з ғ а л и ш у ч о қ и ҳосил қилади. Бундай шароитда ҳар қандай таъсиротлар (механиқ таъсирот, тегиш, кучли еруғлик, кескин товуш) оғриқни кучайтиради.
Маълумки, турли аъзолар касалланганда патологик учоғдан анча узоқ соҳаларда оғриқ сезилади ёки сезувчанлик ошиб кетади. У ёки бу аъзога мос бўлган тери ва шилимшик парда соҳалари З а х а р ь и н- Г е д з о н а л а р и дейилади. Бетда жойлашган Захарьин -Гед зоналарида оғриқ тиш касалликлари(пульпит, периодонтит)да ва ички аъзолар патологиясида хасталанган аъзодан қўзғалишнинг адашган нерв ва диафрагма нерви толалари бўйлаб учлик нерви ядроси ҳужайраларига иррадиацияси оқибатида пайдо бўлиши мумкин.
Юқориги жағ тишлари касалланганда Захарьин-Гед зоналари кесувчи тишлар учун пешона-бурун соҳасида бўлади. Энг кучли оғриқ қош усти равоғида , унинг ўртасида 1, 5 см четда бўлади. Қозиқ тишлар ва премолярлар учун Захарьин -Гед зонаси ўз томонидаги бурун-лаб соҳасида жойлашади. Иккинчи премолляр ва биринчи молляр хасталанганда оғриқ лунж соҳасида, максимал оғриқ зонаси чакка чуқурчаси марказида жойлашади. Пастки жағнинг кесувчи, қозиқ тишлари ва иккинчи премолярлар учун тил ости соҳаси, учинчи моляр учун туш -умров-сўрғичсимон мушакдан олдинрокдаги соҳа Захарьин-Гед зонасидир.
Баъзан тиш суғуриб ташлангандан кейин ф а н т о м о ғ р и к кузатилади. Бу оғриқ тиш чуқурчасининг ундаги яллиғланиш ёки ет таначалар (суяк бўлакчаси, тиш тошчаси ) билан узоқ муддат туъсирланиши натижасида пайдо бўлади. Бунда афферент импульслар катта яримшарлар проекцион зоналарига келади. Мия пўстлоғидаги ҳужайраларнинг узоқ муддат қўзғалиши “ қ о т и б қ о л г а н” қ ў з ғ а л и ш у ч о ғ и н и келтириб чиқаради. Бундай холларда маҳаллий даволаш чоралари оғриқни бартараф этмайди ва МНТга фармакологик воситалар билан таъсир этиш зарурати тўғилади.
Стоматология амалиетида оғриқсизлантиришнинг бошқа турлари билан биргаликда т о в у ш л и а н а л г е з и я (аудиоаналгезия ) ишлатилади. Бу усул МНТнинг турли босқичларида вужудга келадиган қўзғалишларнинг ўзаро тормозланишига асосланган. Муайян товуш таъсирлагичи (мусика ёки “оқ шовқин” ) катта яримшарлар пўстлоғида доминант қўзғалиш учоғи ҳосил қилади ва у оғиз бўшлигида муолажалар бажарилаетганда пайдо бўладиган бошқа учоғларни тормозлайди.
Хаким- стоматолог шуни назарда тутиши керакки, оғиз бўшлиги турли функциялари(афферент, секретор, ҳаракатлантириш, сўриш)нинг бузилиши, издан чиқиши маҳаллий омиллар , периферик нервлар касалликлари ва шунингдек марказий мия структуралари хасталаниши оқибатида келиб чиқади. Марказий структураларга учлик, бет, тил-халкум, адашган ва тил ости неврларининг ядролари жойлашган мия кўприги ва узунчоқ мия киради.
Клиникада ва тажрибаларда стоматологик беморларда оғриқ пайдо бўлиши механизмларида бош мия турли структуралари ролини , оғиз бўшлиги функцияларининг миядаги локализациясини аниқлаш, оғиз бушлигидаги аъзолар функцияларини бошқаришда иштирок этувчи пўстлоқ нейронларнинг фаолияти хусусиятларини ўрганиш учун ҳозирги замон электрофизиологик усуллардан фойдаланадилар, булар электроэнцефалография, чақирилган потенциалларни қайд қилиш, якка нейронлар фаоллигини аниқлаш в. ҳ.
Экспериментал маълумотлар асосида тиш пульпаси таъсирланганда вужудга келувчи оғриқ қўзғалишлари пўстлоқ ости тузилмалар ва катта яримшарлар пўстлоғида кенг иррадиацияланиб, кучли оғриқ сезгиларини келтириб чиқариши аниқланган.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish