Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Кўзнинг оптик тизими ва кўз аккомодацияси



Download 0,68 Mb.
bet131/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Кўзнинг оптик тизими ва кўз аккомодацияси
Кўз функционал жиҳатдан икки тизимдан иборат: 1) нурларни синдирувчи оптик тизим ва 2) рецептор тизим. Кўзнинг ёруғга сезувчан пардаси – тўр пардага бориш йўлида ёруғлик нурлари бир неча тиниқ тузилмалар - шоҳ парда, гавҳар ва шишасимон жисмдан ўтади. Бу тузилмалар турли эгрилиги ва урларнинг нурларни синдириш кўрсаткичи кўз ичида ёруғлик нурлари синдирилишини аниқлайди.
Кўзнинг оптик тизими нарсаларнинг кичрайган ва тескари аниқ тасвирини тўр пардада ҳосил қилади.
Ҳар қайси оптик тизимнинг нурларни синдириш кучи диоптрияларда ифодаланади. Фокус масофаси 100 см бўлган линзанинг синдириш кучи бир диоптрия деб қабул қилинган. Одам кўзининг нурларни синдириш кучи узоқдаги нарсаларга қараганда 50 диоптрия, яқиндаги нарсаларга қараганда 70,5 диаптрияни ташкил этади.
Нарсани равшан куриш учун унинг ҳар бир нуктасидан келувчи нурлар тўр пардага тушиши, яъни фокусланиши зарур. Узоқдаги нарсаларга қараганда улар яққол кўринади, чунки уларнинг тасвири тўр пардада фокусланган. Бу вақтда яқиндаги нарсалар ноаниқ кўринади, чунки улардан келган нурлар тўр парда орқасида йиғилади. Кўздан турли масофадаги нарсаларни бир вақтда бир хил равшан кўриш мумкин эмас. Тўр пардадан етарлича узоқликдаги китобни дока орқали ўқиб, бунга ишониш осон. Бу ҳолда ё китоб харфини, ё дока катакчаларини равшан кўриш мумкин, лекин иккаласини ҳам бир вақтда, бир хил равшан кўриб бўлмайди.
Кўздан турлича масофадаги нарсаларни равшан кўришга кўзнинг мослашуви аккомодация деб аталади. Аккомодация механизми гавҳар кабариклигини ўзгартирувчи киприксимон мушаклар қисқаришидан иборат. Гавҳар юпқа, тиниқ капсулага ўралган, бу капсула четлари киприксимон танага ёпишган Цинни боғламаси толаларига ўтади. Бу толалар доимо таранглашган бўлиб, капсулани тортиб туради. Капсула эса гавҳарни қисиб, яссилаб туради. Киприксимон танада силлиқ мушак толалари бор. Бу толалар қисқарганда боғлама салкиланиб қолади ва гавҳарни қамрок қисади. Гавҳар эластик бўлганлиги учун кабарик шаклга киради.
Шундай қилиб, киприксимон мушаклар аккомодация мушакларидир. Улар кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг парасимпатик толалари томонидан нервланади. Кўзга атропин юборилганда бу мушакка қўзғалиш ўтказилмайди ва кўзнинг яқиндаги нарсаларга қарагандаги аккомодацияси чекланади. Пилокарпин ва эзерин эса тескари – бу мушакни қисқартиради.
Ёш одамнинг соғлом кўзи учун равшан кўришнинг узоқ нуқтаси чексизликда бўлади. Узоқдаги нарсаларни у киприксимон мушак қисқармасдан, яъни аккомодацияни ишга солмасдан кўради. Равшан кўринишнинг энг яқин нуқтаси кўздан 10 см масофада бўлади. Демак, фокус масофаси 10 см бўлган, яъни 10 диоптрияли линза равшан кўринишнинг яқин нуқтасидан келаётган нурларни параллель нурларга айлантиради ва кўзнинг максимал аккомодацияси ўрнини босади. Бошқача қилиб айтганда одам кўз олдига 10 диоптрияли линза қўйилса, аккомодацияга хожат қолмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда аккомодациянинг максимал кучи 10 диоптрияга тенгдир.
Ёш улғайган сари гавҳар эластиклиги камаяди ва Цинни боғламаси бўшашганда гавҳар кабариклиги ё ўзгармайди, ёки салгина ошади. Натижада аккомодация кучи камаяди ва равшан кўришнинг энг яқин нуқтаси кўздан узоқлашади. Бу ҳолат кексаликдаги узокдан куриш ёки пресбиопия дейилади. Шунинг учун кексалар аккомодация камчилигини икки ёқлама кабарик линза ёрдамида тўлдирадилар.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish