Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Сийдик миқдори, таркиби ва хоссалари



Download 0,68 Mb.
bet123/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Сийдик миқдори, таркиби ва хоссалари
Бир кеча-кундузда ажратиладиган сийдик миқдори кенг миқёсда ўзгарувчан ва сув баланси ҳолатига боғлиқдир. Одатдаги сув режимида бир кеча-кундузда 1,0-1,5л сийдик чиқарилади. Осмотик жиҳатдан фаол моддалар концентрацияси ҳам диурез миқдорига боғлиқ бўлиб, 500 дан 1400 мос моль\л гача ўзгаради. Бу сийдик зичлигининг 1,001 дан 1,040 гача ўзгаришига мос келади. Кўп миқдорда сув истеъмол қилингандан сўнг, масалан, тана массасининг ҳар бир кг га 20 мл сув ичиш билан ўтказиладиган функционал текшириш вақтида сийдик ажратиш 15-20 мл\мин гача кўпайиши мумкин (нормада 1 мл\мин). Иссиқ муҳит шароитида кўплаб терлаш оқибатида чиқариладиган сийдик миқдори камаяди. Диурез уйқу вақтида камаяди.
Сийдик таркибига қон плазмасидаги кўпгина моддалар ва буйракнинг ўзида синтезланадиган бирикмалар ўтиши мумкин. Моддаларнинг ниҳоявий сийдикдаги миқдори уларнинг коптокчаларда фильтрланган ва каналчалардаги секреция оқибатида бирламчи фильтратга ўтган миқдоридан уларнинг каналчаларда реабсорбцияланган миқдори айирмасига тенг. Оқсил алмашинувининг ниҳоявий маҳсулотлари асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бир кеча-кундузда сийдик билан 25-35 г мочевина, 0,7 г сийдик кислотаси, 1,5 г креатинин ва аммиак таркибида 0,4-1,2г азот чиқарилади. Анорганик моддалардан 10-15г ош тузи, 3,5 г К, 2,5 г дан олтингугурт ва фосфор кислоталари чиқарилади. Сийдик билан чиқариладиган электролитлар миқдори уларнинг овқат билан қабул қилинишига, сийдикдаги концентрацияси чиқариладиган сийдик миқдорига боғлиқ. Ичакда оқсил чириши маҳсулотлари индол, скатол, фенол жигарда зарарсизлантирилиб, олтингугурт кислотаси билан бириктирилади ва сийдик билан олтингугуртли индоксил, олтингугуртли скатоксил кислоталар сифатида чиқарилади.
Сийдик билан турли биологик фаол моддалар ва улардан ҳосил бўлган бирикмалар чиқарилади. Сийдикда буйрак усти бези гормонлари, эстрогенлар, АДГ в.б., турли витаминлар (аскорбин кислота, тиамин), ферментлар (амилаза, липаза, трансаминаза) ҳосил қилган бирикмалар аниқланган.
Сийдик ранги диурез катталиги ва пигментлар эксрециясига боғлиқ ҳолда оч саригдан сариғ қизғиш ранггача бўлиши мумкин.Сийдик пигментлари уролибин ва урохром ичакда ўт билирубинидан ҳосил бўлади, сўрилиб қон билан буйракларга етказилади.Уларнинг бир қисми буйракнинг ўзида гемоглобин парчаланиши маҳсулотларидан ҳосил бўлади. Патологик шароитларда сийдикда ацетон, ўт кислоталари, оқсил, глюкоза в.б. моддалар пайдо бўлади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish