Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet124/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Сийдик чиқариш
Буйрак каналчаларида ҳосил бўлган сийдик буйрак жомига ўтади. Жомда сийдик йиғилиб, тўлиш бўсағасига етганда барорецепторлар таъсирланиб, буйрак жоми мушаклари қисқаради. Сийдик йўли очилиб, сийдик пуфаги (қовуқ) га ўтади. Пуфакда сийдик ҳажми аста-секин ошиб, унинг деворлари чўзилади. Пуфак тўлишининг бошлангич даврида хали сийдик кам бўлганда пуфак девори таранглиги ўзгармайди. Пуфакдаги сийдик ҳажми муайян чегарадан ўтиши билан девордаги силлиқ мушак толалари таранглиги кескин ошади ва ундаги механорецепторлар таъсирланиб, сийдик чиқариш мураккаб рефлекси амалга ошади.
Пуфак деворидаги механорецепторлар айнан унинг чўзилишидан таъсирланадилар. Уларнинг босим ошишидан таъсирланмаслиги пуфакнинг чўзилишига йўл қўймайдиган капсула ичига жойлаштириш билан ўтказилган тажрибада исботланган.
Механорецепторлар таъсирланганда импульслар марказга интилувчи нервлар бўйича орқа мия думғаза сегментларидаги сийдик чиқариш марказига боради. Катта ёшдаги одамда сийдик чиқаришга хохиш пуфакда 150 мл сийдик йиғилганда пайдо бўлади. 200-300 мл сийдик йиғилганда импульслар оқими кескин кучаяди.
Сийдик чиқаришнинг орқа миядаги маркази мия юқори бўлимлари назорати остида бўлади. Бош мия пўстлоғи ва ўрта миядан тормозловчи, гипоталамус ва варолий кўпригидан қўзғатувчи таъсиротлар келади.
Буйраклардан бири олиб ташлангандан сўнг одам ва ҳайвонда бир неча ҳафта давомида қолган буйрак катталашади – компенсатор гипертрофия содир бўлади. Қолган буйракнинг фильтрлаш қобилияти аввалгига нисбатан 1,5 баравар ошади, нефронларнинг реабсорбция ва секреция қобилияти ҳам ошади. Битта буйрак ички муҳит доимийлигини тўла таъминлайди. Иккала буйрак ҳам олиб ташланса ёки ишдан чиқса, бир неча кун давомида уремия деб номланган патологик ҳолат вужудга келади. Азот алмашинуви маҳсулотлари қонда кўпаяди, мочевина миқдори 20-30 баравар ошади, қоннинг кислота – асос мувозанати ва ион таркиби бузилади, нафас ўзгаради ва ўлим кузатилади.
Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигида вақтинчалик, буйраклар олиб ташлангандан сўнг доимий равишда “сўнъий буйрак” деб номланган аппаратдан фойдаланадилар. Бу аппарат диализатордан иборат бўлиб, унинг ярим ўтказувчи мембранаси тешиклари орқали қон чиқиндилардан тозаланади, унинг таркиби меъерига келтирилади.
Одамда нефронлар туғилиш вақтида асосан шаклланган бўлади. Янги туғилган болада буйраклардаги қон оқими ва коптокча фильтрацияси даражаси анча паст бўлади, бир ёшга тўлганда катта ёшдаги организмдаги билан тенглашади. Сийдикнинг осмотик концентрланиши ва АДГ таъсири ҳам янги туғилган болада паст бўлади, чунки буйракнинг кўпгина структуравий элементлари хали тўла ривожланмаган ва оқсиллар утилизацияси даражаси юксак.
Сийдик ҳосил бўлиш жараёнлари иккинчи ешнинг бошида катта ёшдаги одам даражасига етади ва 45-50 ешларгача сақланади, бундан кейин эса аста-секин буйракда қон оқими, фильтрация, секреция ва сийдикнинг осмотик концентрланиши пасайиб боради. Бу ўзгаришларни склеротик ўзгаришлар билан тушунтирадилар.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish