Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Организмда айланиб юрган қон миқдорининг бошқарилиши



Download 0,68 Mb.
bet81/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Организмда айланиб юрган қон миқдорининг бошқарилиши
Тўқима ва аъзолар қон билан меъерида таъминланиши, артериал босим доимийлигининг сақланиши учун организмда айланиб юрган қон ҳажми билан томирлар тизимининг умумий сиғими ўртасида муайян нисбат бўлиши зарур. Бу нисбат бир қанча нерв ва гуморал бошқарилиш механизмлари орқали таъминланади.
Қон йўқотилгач организмда айланиб юрган қон миқдори камайиши муносабати билан организм кўрсатадиган реакцияларни мисол тариқасида кўриб чиқамиз. Организм қон йўқотганда юракка қон камроқ келади ва артериал босим пасаяди. Бунга жавобан томирлар рефлектор тораяди. Бундан ташқари, томирларни торайтирувчи гормонлар: буйрак усти безларидан адреналин, гипофиздан вазопресин чиқиши рефлектор кучаяди. Бу механизмлардан сўнг ренин-ангиотензин-альдостерон тизими ишга киришади. Альдостерон артериал босимни кўтаришдан ташқари буйракда Na+ реабсорбциясини кучайтириш орқали бирламчи сийдикдан сув реабсорбциясини оширади ва ҳаракатдаги қон ҳажмини тиклайди.
Қон йўқотишда қон босими сақланиб туриши учун тўқима суюқлигининг томирларга ўтиши ва қон деполари деб аталувчи аъзоларда тўпланган қоннинг умумий оқимга ўтиши ҳам муҳимдир. Оқибатда томирларда айланиб юрувчи қон миқдори ошади ва босим кўтарилади.
Қон йўқотишнинг маълум чегараси бор, бу чегарадан ўтгач бошқарилиш механизмларидан бирортаси ҳам қон босимини меъерда сақлаб тура олмайди. Организм ўзидаги қоннинг таҳминан ярмини йўқотса, қон босими тезда пасаяди ва нольгача тушади, бу эса ўлимга олиб келади.
Томирлар тонусининг кўриб ўтилган бошқарув механизмлари тўғма, шартсиздир. Аммо организмнинг индивидуал ҳаёти давомида улар асосида томирларнинг шартли рефлекслари ҳосил бўлади. Бу шартли рефлекслар туфайли атроф муҳит ўзгаришларидан дарак берувчи биргина сигнал таъсир этгандаёқ юрак-томир тизими организм учун зарур бўлган реакцияларни амалга оширишга киришади. Шундай қилиб, организм бажарилиши керак бўлган фаолиятга олдиндан мослашган бўлади.


Қон деполари
Одам тинч турганда организмда мавжуд қоннинг 45-50% гачаси қон деполарида: талоқ, жигар, тери остидаги томирлар чигали ва ўпкада бўлади. Талоқда 500мл қон бор. Талоқнинг резервуар функцияси томирларининг махсус тузилганлиги туфайли юзага чиқади. Ундаги қон капиллярлари аввал веноз синусларга киради, шундан кейингина веналарга ўтади. Синуснинг венага ўтадиган жойида сфинктер бор, у қисқарганда қон синусда ўшланиб қолади ва синус диаметри катталашади. Талоқ томирларидаги қон қуюқрок бўлиб, унда қон ҳужайраларининг концентрацияси ортиқроқ. Талоқ организмдаги барча эритроцитларнинг 1\5 қисмини ўзида сиғдира олади.
Организмнинг жисмоний ва эмоционал таранглик ҳолатларида симпатик нервларнинг қўзғалиши ва қонда адреналин кўпайиши туфайли талоқ қисқариб, сфинктерлар очилади ва талоқда йиғилган қон умумий ҳаракатдаги қонга қўшилиб кетади. Қон оқимига эритроцитларнинг қўшимча катта миқдори ўтади. Шундай қилиб, талоқ эритроцитларнинг асосий депосидир. Талоқдаги силлиқ мушаклар катта ярим шарлар пўстлоғидан келган импульслар таъсири остида, яъни шартли рефлектор йўл билан ҳам қисқаради. Бунинг оқибатида бўлажак жисмоний иш ёки эмоционал таранглик тўғрисидаги ҳар қандай сигналлар талоқни қисқартириб, қонга кўпгина эритроцитлар ўтишига сабаб бўлади. Талоқдан қон чиқиши қон йўқотганда, куйиш, шикастланиш, гипоксия, асфиксия ва бошқа холларда кузатилади.
Талоқ яна бир неча функцияларни бажаради: 1) талоқда ўз ёшини яшаб бўлган эритроцитлар парчаланади (“эритроцитлар кабристони”), 2) талоқ ёт заррачалар, бактериялар, вируслар токсинлар в.б. ни зарарсизлантиради, 3) антителолар ҳосил қилишда иштирок этади, 4) лимфоцитлар ва моноцитлар ишлаб чиқаради, (қон ишлаш функцияси), кўриниб турибдики, талоқ иммунитетда фаол иштирок этади, 5) талоқ қизил илиқда қон ишлаб чиқарилишини бошқаришда қатнашади.
Жигар томирларида ва тери остидаги томирлар чигалида (одамнинг шундай чигалида 1 литргача қон бўлиши мумкин) қон бошқа томирлардагига нисбатан анча (10-20 баравар) секин айланади. Шунинг учун бу аъзоларда қон ўшланиб қолади ва улар гўё қон резервуарлари ёки қон деполари ҳисобланади. Жигар веналарининг йирик тармоқларида сфинктерлар мавжуд бўлиб, улар қисқарганда жигардан қоннинг оқиб чиқиб кетишига қаршилик килади. Жигардаги қон умумий циркуляциядан талоқдаги қон каби четда қолмайди, бироқ унинг ҳаракати сусаяди. Қон депоси вазифасини хамма веналар, айниқса тери веналари бажаради.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish