Физиология, психология, Г. Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э. Вебер, Т. Фехнер, В. Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари



Download 2,65 Mb.
bet21/96
Sana19.11.2022
Hajmi2,65 Mb.
#869035
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   96
Bog'liq
2 5449822545207370529

3-мавзу: Кузатиш.
Режа:
3.1.Турмушдаги ва касбий кузатиш.
3.2.Кузатиш методини татбик этиш соҳалари.
3.3.Кузатиш тадқиқот методи сифатида: предмети, шароити, воситалари, усуллари.
3.4.Кузатиш турлари. Тизимсиз кузатишнинг ўзига хос жараёнлари.
3.5.Кузатиш режасини тузиш босқичлари.Кузатиш натижаларини қайд этиш ҳолатлари. Кузатиш натижаларининг холислиги муаммоси.
Таянч сўз ва иборалар:
Касбий кузатиш, кузатиш методи, тадқиқот, предмети, шароити,
воситалари, усуллари, кузатиш турлари, тизимсиз кузатишнинг ўзига хос
жараёнлари, кузатиш режа, босқичлари.
3.1.Турмушдаги ва касбий кузатиш.
Б.Г. Ананьев психикани урганиш методларининг ташкилий, эмпирик (амалий), олинган натижаларни қайта ишлаш ёки статистик хамда натижаларни шархлаш деб номлаб, уларни тўртта катта туркумга, гурухга ажратган. Мазкур методлар гурухи ўз навбатида унинг мақсади ва вазифасига биноан яна бир нечта тоифа хамда турларга бўлинади.
Кузатиш-ўрганилаётган объектнинг хатти-ҳаракатини мақсадли ва уюшган ҳолда идрок этиш ва рўйхатга олишдан иборат тавсифий психологик тадқиқот усулидир. Кузатиш-муайян шароитларда уларни ўрганиш учун ақлий ҳодисаларни уюшган, мақсадга мувофиқ ва қатъий идрок этишдир.
Интроспекция билан биргаликда кузатиш энг қадимги психологик метод ҳисобланади. Илмий кузатиш ХIХ асрнинг охиридан бошлаб, турли шароитларда — клиник, ижтимоий, педагогик психология, ривожланиш психологиясида ва ХХ асрнинг бошидан бошлаб-меҳнат психологиясида инсон хулқ-атворининг хусусиятларини аниқлаш жуда муҳим бўлган соҳаларда кенг қўлланилади.
Экспериментаторнинг аралашуви инсоннинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсири жараёнини бузадиган жойда кузатиш қўлланилмайди. Бу усул нима бўлаётганини тўлиқ тасаввур олиш ва бутунлай шахслар хатти-ҳаракатини акс эттириш учун зарур бўлса, ажралмас ҳисобланади.
3.2.Кузатиш методини татбик этиш соҳалари.
Кузатиш методи - икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади;
б) кузатилаётган объект танланади;
в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
г) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши аниқланади;
э) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади; ё) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади. Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг
диққати, ҳис-туйғулари, асаб тизимининг ташқи ифодалари, имо-ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти кабилар ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етмайди.
Масалан, ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, талабга интилиш, ўз ҳаракатини идора қила олиш юзасидан материалларни йиғиш мумкин.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш мумкин. Иш устидаги кайфиятни, чеградаги ташвиш ва изтиробни, синчковлик каби руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккурдаги ўзгаришни аниқлаш мумкин. Бундан ташкари қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши ҳам инсоннинг руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар беради. Психологияда ўз-ўзини кузатиш, яъни интероспекция методидан ҳам фойдаланилади, лекин бу психологиянинг илмий бўлмаган методи ҳисобланади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish